Sayt test rejimida ishlamoqda

Розумбетов Кенжабек Умар ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оролбўйида яшовчи навқирон ëшдаги ўғил болаларнинг жисмоний ривожланиш хусусиятлари ва кардиоритмни тартибга солишнинг таҳлили», 03.00.08 - Одам ва ҳайвонлар физиологияси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.4.ПҳД/Б837. 
Илмий раҳбар: Йесимбетов Aдилбай Тлепович, биология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, ПҳД.03/30.06.2020.Б.70.03.
Расмий оппонентлар: Aлламуратов Шухратилла Иноятович, биология фанлари доктори, профессор; Раҳматуллайев Ёрқин Шокирович, биология фанлари номзоди, доцент. 
Йетакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: Оролбўйида яшовчи навқирон ёшдаги ўғил болаларнинг жисмоний ривожланиши ва юрак фаолиятининг вегетатив тартибга солиниши ўртасидаги боғлиқликни аниқлашдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қорақалпоғистон Республикасида яшовчи навқирон ёшдаги ўғил болаларнинг жисмоний ривожланиши етник хилма-хилликка боғлиқлиги аниқланган;
спорт билан шуғулланмайдиган навқирон ёшдаги ўғил болаларга нисбатан спортчиларда тананинг долихоморфизациялашуви тенденсияси исботланган;
Орол денгизи ҳудудига яқин жойлашган критик зонада яшовчи навқирон ёшдаги ўғил болаларнинг тана тузилиши хусусиятлари екологик шароитларга боғлиқлиги аниқланган;
Оролбўйида яшовчи навқирон ёшдаги ўғил болаларда парасимпатик тизим тонусининг юқори даражада кучланиши аниқланган;
навқирон ёшдаги ўғил болаларда тана тузилишининг брахиморфизацияси қўшимча нафас олиш қаршилигига паст “симпатик” жавобнинг прогнозли маркери ҳисобланиши исботланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Оролбўйида яшовчи навқирон ёшдаги ўғил болаларнинг жисмоний ривожланиш хусусиятлари ва кардиоритмни тартибга солишнинг таҳлили бўйича олинган илмий натижалар асосида:
жисмоний фаолликка боғлиқ ҳолда навқирон ёшдаги ўғил болаларда жисмоний ривожланиш хусусиятлари ва кардиореспиратор тизимининг кўрсаткичлари, шунингдек, Елеватион Траининг Маск 2.0 тренажёр ниқоби ёрдамида қўшимча нафас олиш қаршилигини моделлаштириш орқали ёшларда юрак ритми ўзгарувчанлигини тартибга солиш тўғрисидаги тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги амалиётида жорий етилган (Қорақалпоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 17-декабрдаги 01-14/2777-сон маълумотномаси). Натижада, Қорақалпоғистон Республикасининг ноқулай екологик шароитларида яшовчи навқирон ёшдаги ўғил болаларда жисмоний чидамлилик ва жисмоний тайёргарлик чегараларини аниқлаш, спорт юкламаларини бажаришда кардиореспиратор тизим фаолиятининг хусусиятларини баҳолаш имконини берган;
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида аҳоли яшаш пунктининг екологик шароитига қараб, навқирон ёшдаги ўғил болаларнинг морфофунксионал хусусиятлари ва кардиоритмнинг регуляцияси тўғрисида обйектив маълумотлар Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги амалиётига жорий етилган (Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 19 январдаги 01/392-сон маълумотномаси). Натижада, навқирон ёшдаги ўғил болаларнинг жисмоний ривожланиши, кардиореспиратор тизимининг функсионал ҳолати бўйича минтақавий стандартларни ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish