Sayt test rejimida ishlamoqda

Қодиров Фазлиддин Юлдошовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Шахс фуқаролик маданияти: назарий модели ва шакллантириш йўллари», 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2019.3.ПҳД/Фал365.
Илмий раҳбар: Чорийев Санжар Aнварович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, ПҳД.03/27.02.2020.Ф.72.08.
Расмий оппонентлар: Саломова Ҳакима Юсуповна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Рўзимуродов Сирож Мадатович, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент.
Йетакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади янги ижтимоий воқелик шароитида шахс фуқаролик маданиятини юксалтириш имкониятларини очиб беришдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таркибий-функсионал ва тарихий-ретроспектив таҳлил ёрдамида шахс фуқаролик маданияти ўзбек модели кичик Ватан туйғуси кучлилиги, ватанпарварлик ғоялари устуворлиги, миллий етикетга асосланганлиги, Ватанга хиёнатни кечирмаслик кайфиятига таяниши, бунёдкор фуқаролик фаолиятига мойиллиги, ибрат олиш тажрибаси устуворлиги, ўзаро ёрдам масъулиятига асосланганлиги очиб берилган;
ижтимоий жараёнлар мантиғини ифодаловчи директив, норматив ва статистик маълумотларга таянган ҳолда турмуш даражаси ва сифатининг пастлиги, коррупсия ҳолатларининг мавжудлиги, ижтимоий муаммоларни тизимсиз ҳал етиш амалиёти, фуқаролик жамияти институтлари пассивлиги, ижтимоий билим бериш тизими заифлиги шахс фуқаролик онги ва фаолиятининг негатив трансформациясини келтириб чиқараётгани исботланган; 
ғоялар генерацияси ёрдамида икки босқичда (таълим муассасаларида ва ундан кейин) амалга ошириладиган узлуксиз фуқаролик таълими тизимининг жорий етилиши замонавий ижтимоий билимлар, гуманистик ғоялар, малака ва кўникмаларга таянган фаол фуқаролик позициясининг шаклланишига олиб келиши асосланган;
мантиқий ёндашув асосида тўрт босқичда (оила, таълим муассасаси, меҳнат жамоаси, маҳалла) амалга ошириладиган узлуксиз фуқаролик тарбияси тизимининг такомиллаштирилиши фуқаролик еътиқоди, фазилатлари ва қадриятларининг ривожланишига замин яратиши аниқланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шахс фуқаролик маданияти ўзбек модели хусусиятларини, унинг Ўзбекистондаги ижтимоий жараёнлар контекстидаги трансформациясини тадқиқ қилиш борасида олинган илмий натижалар асосида:
таркибий-функсионал ва тарихий-ретроспектив таҳлил ёрдамида шахс фуқаролик маданияти ўзбек модели кичик Ватан туйғуси кучлилиги, ватанпарварлик ғоялари устуворлиги, миллий етикетга асосланганлиги, Ватанга хиёнатни кечирмаслик кайфиятига таяниши, бунёдкор фуқаролик фаолиятига мойиллиги, ибрат олиш тажрибаси устуворлиги, ўзаро ёрдам масъулиятига асосланганлиги билан тавсифланишини очиб беришда баён етилган назарий мулоҳазалардан Халқаро Aмир Темур хайрия жамоат фонди Қашқадарё вилоят муассасасида бажарилган И-56-10/37-рақамл““Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” шиори остида ёшларни она юртга садоқат руҳида тарбиялаш, уларда ташаббускорлик, фидойилик, ахлоқий фазилатларни шакллантириш” (2021 й) мавзусидаги инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилган (Халқаро Aмир Темур хайрия жамоат фонди Қашқадарё вилоят муассасасининг 2022 йил 15 июлдаги 37-сон маълумотномаси). Натижада, амалий тадқиқот фуқароларни она юртга садоқат руҳида тарбиялаш, уларда ташаббускорлик, фидойилик, ахлоқий фазилатларни шакллантириш вазифалари ижросини таъминлашга хизмат қилган; 
ижтимоий жараёнлар мантиғини ифодаловчи директив, норматив ва статистик маълумотларга таянган ҳолда турмуш даражаси ва сифатининг пастлиги, коррупсия ҳолатларининг мавжудлиги, ижтимоий муаммоларни тизимсиз ҳал етиш амалиёти, фуқаролик жамияти институтлари пассивлиги, ижтимоий билим бериш тизими заифлиги шахс фуқаролик онги ва фаолиятининг негатив трансформациясини келтириб чиқараётганини исботлашда келтирилган назарий мулоҳазалардан Ўзбекистон “Aдолат” социал-демократик партияси дастуридаги 2021-2022 йилларда ўтказилган “Ўзбекистонда яшаётган барча миллат ва елатларнинг умумий манфаатларига мос келадиган, фуқароларнинг қонун олдидаги тенглиги, бирдамлиги, конституциявий ҳуқуқ ва еркинликлари таъминланган, маънавий жипслашган жамиятни шакллантиришда фаол иштирок етиш” тарғибот ишларини ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон “Aдолат” социал-демократик партиясининг 2023 йил 13 февралдаги 01-02/37-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий давлат ҳокимият органлари, фуқаролик жамияти институтлари томонидан фуқароларни ижтимоий-сиёсий жараёнларга кенг жалб қилишни янада ривожлантиришга хизмат қилган; 
ғоялар генерацияси ёрдамида икки босқичда (таълим муассасаларида ва ундан кейин) амалга ошириладиган узлуксиз фуқаролик таълими тизимининг жорий етилиши замонавий ижтимоий билимлар, гуманистик ғоялар, малака ва кўникмаларга таянган фаол фуқаролик позициясининг шаклланишига олиб келишини асослашда келтирилган назарий мулоҳазалар ва амалий таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Қашқадарё вилоят телерадиокомпанияси “Олтин воҳа” телерадиоешиттиришлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2023 йил 21 февралдаги 17-05/35-сон маълумотномаси). Натижада, оммавий ахборот воситалари имкониятини сафарбар қилиш зарурияти шахс фуқаролик маданиятини шакллантириш борасидаги саъй-ҳаракатлар самарасини оширишга хизмат қилган; 
мантиқий ёндашув асосида тўрт босқичда (оила, таълим муассасаси, меҳнат жамоаси, маҳалла) амалга ошириладиган узлуксиз фуқаролик тарбияси тизимининг такомиллаштирилиши фуқаролик еътиқоди, фазилатлари ва қадриятларининг ривожланишига замин яратишини аниқлашда билдирилган назарий мулоҳазалар ва амалий таклиф-тавсиялардан ъзбекистон Републикаси Ёшлар ишлари агентлигининг “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури”нинг вазифаларини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Републикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлигининг 2023 йил 17 мартдаги 3-13-21-694-сон маълумотномаси). Натижада, “Ёшларни Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг соғлиғига зарар йетказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш, ўсиб келаётган ёш авлодни илм-фан ва инновацияларга кенг жалб етиш, уларни “Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари!” ғояси атрофида бирлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш” вазифасини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish