Sayt test rejimida ishlamoqda

Шерманова Феруза Джумабоевна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
“Мактабгача катта ёшдаги болаларнинг интеллектуал ва ижодий қобилиятларини медиатаълим технологиялари асосида ривожлантириш”, 13.00.08 - Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped3806.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти.
Илмий раҳбар: Егамбердиева Нодира Мелибойевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият коърсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.12/30.12.2019.Ped.08.01.
Расмий оппонентлар: Джамилова Наргиза Нуритдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Назирова Гўзал Маликовна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йоъналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 5-6 ёш болаларнинг интеллектуал ва ижодий қобилиятларини медиатаълим технологиялар асосида ривожлантириш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
медиамуҳит шароитида мактабгача катта ёшдаги болаларнинг интеллектуал ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари ўз-ўзини ривожлантириш, оз-озини ташхислаш инструментларига ёналтирилган ўқув машқларига устуворлик бериш асосида шакллантирилган;
мактабгача катта ёшдаги болаларнинг интеллектуал-билиш малакалари, елементар математик тасаввурларини кенгайтириш мазмуни тадқиқий-билишнинг рефлексив кўникмаларини ривожлантиришнинг алгоритмик фаолиятига конструктивлик ва реконструктивлик даражаларда устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
интеллектуал ва ижодий қобилиятларни ривожлантириш модели болаларда ахборот билан ишлаш кўникмаларини ривожлантирувчи медиаистеъмолни фаол ва танқидий жараёнга трансформасиялашган муҳитда сингдириш асосида ишлаб чиқилган;
мактабгача ёшдаги болаларнинг интеллектуал ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти янги виртуал авлод ва кенгайтирилган реаллик технологиялари ҳамда “МедиаБолажон” номли електрон платформасини ўқув-тарбиявий жараёнга жорий етиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
мактабгача катта ёшдаги болаларнинг интеллектуал ва ижодий қобилиятларини медиатаълим технологиялари асосида ривожлантириш юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: МТТ тарбиячилари ва ота оналар учун болаларнинг ақлий ва ижодий ривожлантирувчи “МедиаБолажон” номли електрон платформаси ҳттпс://медиаболажон.уз/ манзилига жойлаштириб Мактабгача таълим вазирлиги тизимида мактабгача ёшдаги болаларни ақлий ва ижодий ривожлантиришда назарий ва амалий билимларни тарбияланувчиларга йетказишда кенг фойдаланилган (Мактабгача таълим вазирлигининг 2022 йил 29 декабрдаги 03-03/2-3309-сон маълумотномаси). Натижада, болаларнинг интеллектуал ва ижодий қобилиятларини медиатаълим технологиялари асосида ривожлантириш методикасининг такомиллаштирилишига еришилган;
медиатаълим технологиялари асосида болаларни интеллектуал-билиш малакаси, елементар математик тасаввурлар, тадқиқий-билишнинг рефлексив кўникмаларини ривожлантиришга оид таклиф ва тавсиялари A1-ХТ-0-92997-рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий аҳлоқий тарбиялашнинг муаммолари” номли лойиҳанинг процессуал қисмини яратишда фойдаланилган (Мактабгача таълим вазирлигининг 2022 йил 29 декабрдаги 03-03/2-3309-сон маълумотномаси). Натижада, интеллектуал ва ижодий қобилиятларини медиатаълим технологиялари асосида ривожлантириш орқали мактабгача таълим сифатини мониторинг қилиш имконияти яратилган;
интеллектуал ва ижодий қобилиятларни ривожлантириш модели болаларда ахборот билан ишлаш кўникмаларини ривожлантирувчи медиаистеъмолни фаол ва танқидий жараёнга трансформасиялашган муҳитда сингдириш асосида ишлаб чиқилган хулосалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги “Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандартини тасдиқлаш тўғрисида”ги 802-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат таълим стандарти, ИЗ-202102272 рақамли “Болаларнинг билиш жараёнлари ва математик тасаввурларини ривожлантирувчи “Aқлли боғча” електрон порталини яратиш” мавзусидаги инновацион грант лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Мактабгача таълим вазирлигининг 2022 йил 29 декабрдаги 03-03/2-3309-сон маълумотномаси). Натижада болаларда ахборот компетенсияларини ривожлантириш бўйича марказларда тарбиячи ва болалар ўртасидаги ҳамкорликни мақсадли ташкил етишга ҳамда дидактик жиҳатдан таъминлашга еришилган;
мактабгача катта ёшдаги болаларнинг интеллектуал ва ижодий қобилиятларини медиатаълим технологиялар асосида ривожлантириш хусусиятига ега бўлган педагогик талаблар ва уларнинг мезонлари ишлаб чиқилиб мактабгача таълим ташкилотлари тизимида фойдаланилган (Мактабгача таълим вазирлигининг 2022 йил 29 декабрдаги 03-03/2-3309-сон маълумотномаси). Натижада таълим мазмуни такомиллаштирилган ҳамда мактабгача ёшдаги боларарнинг билим ва амалий кўникмалари даражалари ошган

Yangiliklarga obuna bo‘lish