Sayt test rejimida ishlamoqda

Намазова Манзура Ураковнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Истиқлол даври ўзбек шеъриятида ижодкор услуби ва маҳорат масаласи”(Рустам Мусурмон ва Aмир Худойберди ижоди мисолида)”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Fil1272. 
Илмий раҳбар: Йўлдошев Бойназар, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Fil.70.01.
Расмий оппонентлар: Жабборов Нурбой Абдуҳакимович, филология фанлари доктори, профессор; Ҳасанов Шавкат , филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади истиқлол даври ўзбек лирикасида ижодкор услуби, индивидуаллик ва маҳорат масалаларини Рустам Мусурмон ва Aмир Худойберди ижоди мисолида очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
истиқлол даври бадиий тафаккурининг янгиланиши ижтимоий-тарихий давр билан боғлиқ еканлиги, бунда ижтимоийлик оърнини лирик қаҳрамон – “мен” егаллаши, муаллиф позициясининг оъзгариши мавзу ва ғоянинг янгиланишига олиб келиши Рустам Мусурмон ва Aмир Худойберди ижоди мисолида исботланган;
ижодий жараён ўта мураккаб кечган ХХ асрда ўзбек адабиёти тараққиётининг характерли жиҳатларини ўз ижодида акс еттирган Рустам Мусурмон ва Aмир Худойберди шеъриятида оламни поетик идрок етиш ва бадиий воқелантириш тамойиллари, бадиий тасвир поетикаси, индивидуаллик ва маҳорат масалалари аниқланган;
Рустам Мусурмон ва Aмир Худойберди шеъриятининг тараққиёт тадрижи аниқланиб, шеърлари мисолида тарих, давр ва лирик қаҳрамон, миллий ўзлик ва қадриятларнинг бадиий талқини ёритилиб, уларнинг ижодида жанрлар ранг-баранглиги, ижтимоий мотивларнинг тутган аҳамияти аниқланган;
Рустам Мусурмон ва Aмир Худойбердининг бадиий маҳорати, тил ва услуб такомили шакл ва мазмун жиҳатидан йетук шеърлари асосида бу шеърларнинг мукаммаллигини таъминлаган бош омил шоирларнинг адабий-естетик қарашлари билан чамбарчас боғлиқлиги асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Истиқлол даври ўзбек поезиясида ижодкор услуби, индивидуаллик ва маҳорат масалаларини Рустам Мусурмон ва Aмир Худойберди адабий-естетик олами мисолида ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқотлардан олинган натижалар асосида: 
истиқлол даври бадиий тафаккурининг янгиланиши ижтимоий-тарихий давр билан боғлиқ еканлиги, бунда ижтимоийлик оърнини лирик қаҳрамон – “мен” егаллаши, муаллиф позициясининг оъзгариши мавзу ва ғоянинг янгиланишига олиб келиши Рустам Мусурмон ва Aмир Худойберди ижоди мисолида исботланганига оид илмий хулосаларидан ФA-Ф1-ОО5 рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиёцҳунослиги тарихини тадқиқ етиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган. (ЎзРФAҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2021-йил 26-майдаги 17-01-111-сон маълумотномаси). Натижада шеърият ва адабий-естетик қарашларнинг уйғунлиги, ўзбек шеъриятидаги оламни идрок етиш ва бадиий воқелантириш, адабиётга хос поетик омилларнинг илмий натижаларини аниқлаш имконини берган;
Рустам Мусурмон ва Aмир Худойберди шеъриятининг тараққиёт тадрижи аниқланиб, шеърлари мисолида тарих, давр ва лирик қаҳрамон, миллий ўзлик ва қадриятларнинг бадиий талқини ёритилиб, уларнинг ижодида жанрлар ранг-баранглиги, ижтимоий мотивларнинг тутган аҳамияти аниқланганига оид илмий натижалари Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан режалаштирилган ва ўтказилган бир қатор илмий-бадиий, маданий-маърифий анжуманлар мундарижасини белгилашда алоҳида аҳамият касб етиб, муҳим назарий манба сифатида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмасининг 2023-йил 03-мартдаги 01-03/ИИ-сонли маълумотномаси). Натижада ўзбек шеъриятининг янгиланиш тамойилларини тадқиқ етиш ва бу ўлмас меросни оммалаштириш имконини берган;
ижодий жараён ўта мураккаб кечган ХХ асрда ўзбек адабиёти тараққиётининг характерли жиҳатларини ўз ижодида акс еттирган Рустам Мусурмон ва Aмир Худойберди шеъриятида оламни поетик идрок етиш ва бадиий воқелантириш тамойиллари, бадиий тасвир поетикаси, индивидуаллик ва маҳорат масалалари яхлит ҳолда ёритилганига оид хулосаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, “Ўзбекистон” телерадиоканали “Маданий-маърифий ва бадиий ешиттиришлар” муҳарририятининг “Бедорлик”, “Aдабий жараён”, “Ўзбек шеърияти”, “Миллат ва маънавият” номли ешиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, “Ўзбекистонъ телерадиоканалининг 04-26-143-сонли маълумотномаси). Натижада истиқлол даври ўзбек поезиясида ижодкор услуби, индивидуаллик ва маҳорат масалалари ҳақида тайёрланган кўрсатув ва ешиттиришларнинг мазмун ва мундарижаси янада бойитиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish