Sayt test rejimida ishlamoqda

Қодиров Сирожиддин Эркинбойевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Спорт такомиллашув гуруҳларида малакали дзюдочиларнинг куч ва тезкор-куч қобилиятларини ривожлантириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.1.ПҳД/Пед2327.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти. 
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи ДСc.33/01.02.2022.Пед.146.01 рақамли илмий кенгаши.
Илмий раҳбар: Турдийев Фарход Каримович, педагогика фанлари номзоди, доцент. 
Расмий оппонентлар: Дадабойев Одилжон Жалолидинович, педагогика фанлари доктори (ДСc), доцент; Aлийев Искандар Бахромович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Наманган Давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади спорт такомиллашув босқичидаги турли вазн тоифаларидаги 15-17 ёшли малакали дзюдочилар куч ва тезкор-куч қобилиятларини ривожлантиришнинг табақалаштирилган методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
спорт такомиллашув босқичидаги дзюдочиларнинг мусобақа фаолиятига тайёргарлигини ошириш учун ўқув-машғулот жараёнининг турли даврларида мушакларнинг бошланғич ва тезлаштирувчи кучини (“Бедро” махсус мосламаси) аниқлаш ҳисобига тезкор-куч кўрсаткичларини мақсадли такомиллаштириш имконияти кенгайтирилган; 
спорт такомиллашув гуруҳидаги малакали дзюдочиларнинг тезкор-куч қобилиятларини йиллик сиклда ҳаракат тезлигини вақтинча пасайтириб юқори қаршиликни йенгиб ўтиш, ташқи қаршилиги кичик бўлган тезкорлиги юқори бўлган маълум бир мушак гуруҳларини ривожлантиришга қаратилган кучни ривожлантирувчи машқлар жамланмасини тайёргарликни турли микросиклларида қўллаш ҳисобига ҳар хил вазнли спортчиларни вариатив тайёрлаш услубияти такомиллаштирилган;
малакали дзюдочиларнинг вазн тоифалари ва индивидуал ҳусусиятларига қараб махсус жисмоний тайёргарлигида йетакчи сифатларни (55-60 кг.да ҳаракатларнинг юқори тезлик қобилияти каби), ортда қолаётган сифатларини (66-73 кг.да мураккаб координасион қобилиятлар каби), йетакчи усулларни (81-90 кг.да куч билан орқага кўтариб улоқтириш каби) ортда қолаётган усулларни (100 ва +100 кг.да ўтирган ҳолда белдан ошириб ташлаш каби) танлаб йўналтириш ҳисобига тезкор-куч тайёргарлиги оширилган;
малакали дзюдочиларнинг тактик тайёргарлигини такомиллаштириш учун тезкор-куч қобилияти даражасини номоён етувчи махсус машқлар асосида техник ҳаракатларини индивидуал арсеналини уларнинг тож усулларидан таркиб топган мажмуани ўқув-машғулот жараёнларига киритиш ҳисобига беллашувдаги ҳужум ҳаракат самарадорлигини ошириш имконияти такомиллаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий етилганлиги. Юқори малакали дзюдочиларнинг вазн тоифаларини ҳисобга олган ҳолда, куч ва тезкор-куч тайёргарлигини ошириш методикасини қўллаш натижаларига кўра, илмий тадқиқот ишлари натижалари асосида:
спорт такомиллашув босқичидаги дзюдочиларнинг мусобақа фаолиятига тайёргарлигини ошириш учун ўқув-машғулот жараёнининг турли даврларида мушакларнинг бошланғич ва тезлаштирувчи кучни (“Бедро” махсус мосламаси) аниқлаш ҳисобига тезкор-куч кўрсаткичларини мақсадли такомиллаштириш имконияти кенгайтириш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон дзюдо Федерасияси базасида фаолият юритаётган ёшлар терма жамоаси дзюдочиларнинг ўқув-машғулотларига жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Спортни Ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 19 декабрдаги 06-01/06/13/9362-сон маълумотнома). Натижасида жисмоний тайёргарлик 19,5-21,4%, техник тайёргарлик 23,2-25,1% га оширишга еришилган; 
спорт такомиллашув гуруҳидаги малакали дзюдочиларнинг тезкор-куч қобилиятларини йиллик сиклда ҳаракат тезлигини вақтинча пасайтириб юқори қаршиликни йенгиб ўтиш, ташқи қаршилиги кичик бўлган тезкорлиги юқори бўлган маълум бир мушак гуруҳларини ривожлантиришга қаратилган кучни ривожлантирувчи машқлар жамланмасини тайёргарликни турли микросиклларида қўллаш ҳисобига ҳар хил вазнли спортчиларни вариатив тайёрлаш услубияти такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар Республика Олимпия ва Паралимпия захиралари коллежи ўқувчиларини ўқув-машғулотларига жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Спортни Ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 19 декабрдаги 06-01/06/13/9362-сон маълумотнома). Натижада Республика биринчликларида 3 та олтин, 4 та кумуш, 7 та бронза медаллар қўлга киритилган;
малакали дзюдочиларнинг вазн тоифалари ва индивидуал ҳусусиятларига қараб махсус жисмоний тайёргарлигида йетакчи сифатларни (55-60 кг.да ҳаракатларнинг юқори тезлик қобилияти каби), ортда қолаётган сифатларини (66-73 кг.да мураккаб координасион қобилиятлар каби), йетакчи усулларни (81-90 кг.да куч билан орқага кўтариб улоқтириш каби) ортда қолаётган усулларни (100 ва +100 кг.да ўтирган ҳолда белдан ошириб ташлаш каби) танлаб йўналтириш ҳисобига тезкор-куч тайёргарлиги ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар Чирчиқ Олимпия ва Паралимпия захиралари коллежи дзюдо бўлими ўқувчиларининг ўқув-маҳғулотларида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Спортни Ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 19 декабрдаги 06-01/06/13/9362-сон маълумотнома). Натижада куч сифатини ривожланиш даражаси 25,01 % га ўсиш кузатилди, тезкор-куч сифатини ривожланиш даражаси 20,76 % га ўсишга еришилган;
малакали дзюдочиларнинг тактик тайёргарлигини такомиллаштириш учун тезкор-куч қобилият даражасини номоён етувчи махсус машқлар асосида техник ҳаракатларини индивидуал арсеналини уларнинг тож усулларидан таркиб топган мажмуани ўқув-машғулот жараёнларига киритиш ҳисобига беллашувдаги ҳужум ҳаракат самарадорлигини ошириш имконияти такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг ўқув-машғулот жараёнида жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Спортни Ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 19 декабрдаги 06-01/06/13/9362-сон маълумотнома). Натижада техник-тактик тайёргарлик даражаси кўрсаткичлари 24,6 % га ўсишга еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish