Sayt test rejimida ishlamoqda

Қосимова Шахноза Нуриддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мактабгача таълим ташкилоти директорларининг узлуксиз малакасини оширишни таъминлаш технологиялари”, 13.00.07 –Таълимда менежмент (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.3.ПҳД/Пед1720. 
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти. 
Илмий раҳбар: Ешпоълатов Комилжон Aбдусаломович, иқтисодиёт фанлари боъйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, ПҳД.12/30.12.2019.Пед 80.01.
Расмий оппонентлар: Ҳурвалийева Тармиза Латиповна, педагогика фанлари доктори (ДСc); Джанпеисова Гавҳар Еркиновна, педагогика фанлари номзоди. 
Йетакчи ташкилот: Aбдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача таълим ташкилоти директорларининг малака ошириш жараёни узлуксизлигини таъминлаш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача таълим ташкилоти директорларининг малака ошириш жараёни узлуксизлигини таъминлаш технологиясини амалга оширишнинг педагогик шарт-шароитлари директорнинг ижтимоий, касбий, шахсий фаолиятли, инновацион ёндашувларига устуворлик бериш орқали профессиограмма ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
мактабгача таълим ташкилоти директорлари малакасини оширишнинг ташкилий - дидактик модели ўз-ўзини мустақил ривожлантириш, тизимлилиги, контекстлиги, таълим натижаларини янгилаш ва таълим еҳтиёжларини ривожлантириш ҳамда таълимнинг електив тамоиллари асосида мақсадли, мазмунли ва натижавий блокларнинг узвийлигини малака ошириш жараёнларини узлуксиз таминлаш орқали такомиллаштирилган;
мактабгача таълим ташкилоти директорининг узлуксиз малакасини оширишни таъминлаш технологияси мактабгача таълим ташкилотлари директорларига қўйилган ижтимоий-ҳуқуқий талабларни мустақил ривожлантиришига ва ўзлаштириш даражалари бўйича мониторинг қилиш имконини берадиган ҳамда малака ошириш тизимидаги модул дастурини индивидуаллаштириш асосида такомиллаштирилган;
мактабгача таълим ташкилоти директорининг бошқарув фаолияти самарадорлигини баҳолаш технологияси бошқарув фаолияти мезонлари ва самарадорлик кўрсаткичларини аниқлаш ҳамда малака ошириш мазмуни ва касбий тажрибани интеграциялашга, мосланувчанлик ва мотивацияга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
ИВ.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача таълим ташкилоти директорининг узлуксиз малакасини оширишни таъминлаш технологиялари боъйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий таклифлар асосида қуйидаги илмий-методик натижалар олинган:
мактабгача таълим ташкилоти директорларининг малака ошириш жараёни узлуксизлигини таъминлаш технологиясини амалга оширишнинг педагогик шарт-шароитлари директорнинг ижтимоий, касбий, шахсий фаолиятли, инновацион ёндашувларига устуворлик бериш орқали профессиограмма ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилганлигига оид хулосалар Оъзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Оъзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2021 йил 25 мартдаги 03-02/2-796-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача таълим тизими учун заҳира раҳбар ходимларни тайёрлаш боъйича онлайин шаклдаги қисқа муддатли оъқув курсларининг дастурий таъминоти сифатида фойдаланилган;
мактабгача таълим ташкилоти директорлари малакасини оширишнинг ташкилий - дидактик модели ўз-ўзини мустақил ривожлантириш, тизимлилиги, контекстлиги, таълим натижаларини янгилаш ва таълим еҳтиёжларини ривожлантириш ҳамда таълимнинг електив тамоиллари асосида мақсадли, мазмунли ва натижавий блокларнинг узвийлигини малака ошириш жараёнларини узлуксиз таминлаш ҳамда мактабгача таълим ташкилоти директорининг узлуксиз малакасини оширишни таъминлаш технологияси мактабгача таълим ташкилотлари директорларига қўйилган ижтимоий-ҳуқуқий талабларни мустақил ривожлантиришига ва ўзлаштириш даражалари бўйича мониторинг қилиш имконини берадиган ҳамда малака ошириш тизимидаги модул дастурини индивидуаллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар Оъзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Оъзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг 2019 йил 7 майдаги 74-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача таълим тизими раҳбар ходимларининг узлуксиз малака ошириш мотивасиясини ривожлантиришга еришилган; 
мактабгача таълим ташкилоти директорининг бошқарув фаолияти самарадорлигини баҳолаш технологияси бошқарув фаолияти мезонлари ва самарадорлик кўрсаткичларини аниқлаш ҳамда малака ошириш мазмуни ва касбий тажрибани интеграциялашга, мосланувчанлик ва мотивацияга устуворлик беришга оид хулосалар Оъзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Оъзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг 2022 йил 8 августдаги 03-01/5-2158 сон хати). Натижада, мазкур курсларнинг самарадорлигини оширишга муваффақ боълинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish