Sayt test rejimida ishlamoqda

Рузийева Гавҳар Aбдумалик қизи 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мактабгача таълим ташкилотларида тайёрлов гуруҳи болаларининг ижтимоий интеллектини ривожлантириш”, 13.00.08 – Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.3.ПҳД/Пед1889.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.
Илмий раҳбар: Мусурманова Aйниса Мусурмановна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, ПҳД.12/30.12.2019.Пед.08.01.
Расмий оппонентлар: Гаухар Еркиновна Джанпеисова, педагогика фанлари номзоди, доцент; педагогика фанлари доктори, Хурвалийева Тармиза Латиповна (ДСc).
Йетакчи ташкилот: Aндижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача таълим ташкилотларида тайёрлов гуруҳи болаларининг ижтимоий интеллектини ривожлантириш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабга тайёрлов гуруҳи болаларида ижтимоий интеллектни ривожлантиришнинг назарий-методологик жиҳатлари ҳиссий, мантиқий, нутқий йетилиш каби шахснинг ақлий камолотини ташкил етувчи компонентларни ижтимоий муносабат ва вазиятлар уйғунлигига асосланган психологик тузилмага “билимдан-тажрибага” муносабатида киритиш асосида аниқлаштирилган; 
болаларда ижтимоий интеллектни стимуллаштирувчи жараённинг методик жиҳатлари маълумотларни қабул қилишнинг визуал, аудиал, кинестетик усулларини ақлий мулоҳаза ва мулоқотчанлик ўртасидаги аҳамиятли боғланишга импулсив динамика таъсирида устуворлик бериш асосида очиб берилган;
тайёрлов гуруҳи болаларида ижтимоий интеллектни ривожлантиришнинг педагогик модели “тушуниш-таҳлил-татбиқ” тамойилини тасвирий фаолият, нутқ маданияти, елементар математик тасаввурларни шакллантириш машғулотлари мазмунига ҳамкорлик педагогикаси елементлари асосида сингдириш орқали такомиллаштирилган; 
мактабга тайёрлов гуруҳи болаларининг ижтимоий интеллектини ривожлантириш меъзонлари ўз кучига ишониш, шахсий позиция каби ижтимоий статусга оид компетенсияларни интенсив ривожлантиришга йўналтирилган ўйинли технологияларни мактаб таълимига узвийлаштириш аниқлаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабга тайёрлов гуруҳи болаларини ижтимоий интеллектуал ривожлантиришга оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
“Илк қадам” давлат дастури асосида мактабга тайёрлов гуруҳи болаларида ижтимоий интеллектни ривожлантиришнинг назарий-методологик жиҳатлари хиссий, мантиқий, нутқий, шаклланиш каби шахснинг ақлий камолотини ташкил етувчи компонентларни ижтимоий муносабат ва вазиятлар уйғунлигига асосланган педагогик-психологик тузилма “билимдан-тажриба”га асосланган муносабатларга киритиш орқали такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлигининг мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятида фойданилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлигининг 2022-йил 30-декабрдаги 03-03/2-3315-сон маълумотномаси). Натижада мактабга тайёрлов гуруҳи болаларининг ижтимоий интеллектини ривожлантириш жараёни самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
мактабга тайёрлов гуруҳи болаларда ижтимоий интеллектни ривожлантиришнинг назарий-методологик жиҳатлари ҳиссий, мантиқий, нутқий йетилиш каби шахснинг ақлий камолотини ташкил етувчи компонентларни ижтимоий муносабат ва вазиятлар уйғунлигига асосланган психологик тузилмага “билимдан-тажриба”га муносабатида киритиш ҳамда оиладаги ота-оналар роли орқали болаларда ривожлантириш меъзонлари ўз кучига ишониш, шахсий позиция каби ижтимоий статусга оид копетенсияларни интенсив ривожлантиришга йўналтирилган ўйинли технологияларни мактаб таълимига узвийлаштириш аниқлаштирилганга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлигининг мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятида фойданилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлигининг 2022-йил 30-декабрдаги 03-03/2-3315-сон маълумотномаси). Натижада оилада ота-оналар роли орқали болаларда “Мен” консепсиясини ривожлантиришга хизмат қилган;
болаларда ижтимоий интеллектни стимуллаштирувчи жараённинг методик жиҳатлари маълумотларни қабул қилишнинг визуал, аудиал, кинестетик усулларини ақлий мулоҳаза ва мулоқотчанлик ўртасидаги аҳамиятли боғланишга импулсив динамика таъсирида устуворлик беришга доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлигининг мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятида фойданилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлигининг 2022-йил 30-декабрдаги 03-03/2-3315-сон маълумотномаси). Натижада мактабга тайёрлов гуруҳи болаларининг ижтимоий интеллектини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти такомиллаштирилган;
тайёрлов гуруҳи болаларида ижтимоий интеллектни ривожлантиришнинг педагогик модели “тушуниш-таҳлил-татбиқ” тамойилини тасвирий фаолият, нутқ маданияти, елементар математик тасавурларни шаклантириш машғулотлари мазмунига ҳамкорлик педагогикаси елементлари асосида сингдиришга оид тавсиялари Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлигининг мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятида фойданилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлигининг 2022-йил 30-декабрдаги 03-03/2-3315-сон маълумотномаси). Натижада мактабга таълим ташкилотларида машғулотлар интеграсияси самарадорлиги ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish