Тагайев Баходир Кучкарбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пахтага ишлов бериш жараёнидаги ҳавони майда чангдан тозалаш учун електрфилтрни такомиллаштириш», 05.05.07 – Қишлоқ хўжалигида електр технологиялар ва електр ускуналар ихтисослиги (техника фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.3.ПҳД/Т1860
Илмий раҳбар: Музаффаров Шавкат Мансурович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, ДСc.03/30.12.2019.Т.10.01
Расмий оппонентлар: Исақов Aбдусаид Жалилович, техника фанлари доктори, профессор; Бердийев Усан Турдиевич техника фанлари номзоди, профессор.
Йетакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: пахта хом ашёсига бирламчи ишлов бериш технологик жараёнларидаги чангли ҳавони майда чангдан тозолаш учун стример шаклдаги тож разрядда ишлайдиган електр филтрни такомиллаштиришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахтага ишлов бериш жараёнидаги ҳавони майда чангдан тозалаш учун разряд оралиғи 0,15 м бўлган такомиллаштирилган електрфилтр ишлаб чиқилган;
електрфилтрда юқори бир қутбли кучланиш импулсларининг чуқурлиги, амплитудаси ва частотасини кенг оралиқда ростлаш учун икки томонлама таъминот манбаси ишлаб чиқилган;
електрфилтрни юқори кучланишли импулслар билан таъминлаш учун ипулслар орасидаги паузада ўткинчи жараёнларни ҳисоблаш учун модел ишлаб чиқилган ва унинг асосида кучланишнинг ўзгариш диапазони асосланган;
разряд кучланиши, игналар узунлиги, игналар ва игналар қатори орасидаги масофани инобатга олган ҳолда кўп омилли тажрибалардан фойдаланиб регрессия тенгнламалари олинган ва уларни йечиш орқали ҳавони чанглардан тозалаш даражасининг мақбул параметри асосланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Пахтани дастлабки қайта ишлаш технологик жараёнида електрфилтрлар тизимини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
пахтани дастлабки қайта ишлаш технологик жараёнидаги ҳавони тозалаш учун електрфилтр қурилмаси “AВС Оққўрғон Aгро Класстер” МЧЖ га қарашли “Оққўрғон пахта саноат” МЧЖ да жорий етилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 23 июлдаги 11/02-27-6046-сон маълумотномаси);
електрфилтр тизимини бошқаришнинг параметрик структура схемаси “AВС Оққўрғон Aгро Класстер” МЧЖ га қарашли “Оққўрғон пахта саноат” МЧЖ да жорий етилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 23 июлдаги 11/02-27-6046-сон маълумотномаси);
пахтани дастлабки қайта ишлаш технологик жараёнидаги ҳавони тозалаш учун електрфилтр тизими иш режими “AВС Оққўрғон Aгро Класстер” МЧЖ га қарашли “Оққўрғон пахта саноат” МЧЖ да жорий етилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 23 июлдаги 11/02-27-6046- сон маълумотномаси). Натижада бир йилда 67087083 сўм иқтисодий самарага еришилган.