Sayt test rejimida ishlamoqda

Дадажанов Арафат Комилжановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Пахтани майда ифлосликлардан тозалаш қурилмасини самарадорлигини ошириш мақсадида, унинг конструксиясини такомиллаштириш” мавзусидаги 05.06.02-“Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Т2520
Илмий раҳбар: Ҳожиев Абдураҳим Абдураҳмонович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.12.2019.Т.66.01
Расмий оппонентлар: Саримсаков Олимжон Шарибжанович техника фанлари доктори, профессор; Мамашарипов Абдунаби техника фанлари фалсафа доктори, (PhD) доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади пахтани майда ифлосликлардан тозалаш қурилмасини зарбий таъсирсиз тебранма усулда ишловчи механизмлар ёрдамида такомиллаштириб, толани ва чигитни бошланғич хусусиятларини сақлаб қолишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахтани табиий хусусиятларини сақлаб қоладиган, мураккаб гармоник усулда ишловчи, зарбий таъсирсиз майда аралашмалардан тозаловчи қурилмани янги конструктсияси муҳандислик графикаси қоидаларини қўллаб ишлаб чиқилган;
ўзаро перпендикуляр тебранишлар йиғиндисидан ташкил топган гармоник тебранишлар пахта тозалаш самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатиши, айлана, ярим айланали, ярим эллипссимон кўринишидаги гармоник тебранишларда самарадорлик сезиларли даражада юқори бўлиши мураккаб гармоник тебранишларни қўллаш орқали  исботланган;
айлана, ярим айланали ва ярим эллипссимон кўринишидаги гармоник тебранишларнинг математик моделлари ишлаб чиқилган ва қурилманинг толани юқори сифатини таъминловчи қийматлари регрессион математик модели Фишер критериясининг формуласи асосида аниқланган;
мураккаб гармоник усулда тебранувчи пахтани майда аралашмалардан тозаловчи қурилманинг ишчи органларининг ратсионал параметрлари регрессион математик моделдан фойдаланиб ишлаб чиқилган ҳамда Студент меъзони формуласи асосида аҳамиятлилиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахтани майда ифлосликлардан тозалаш қурилмасини самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
пахтани майда ифлосликлардан тозаловчи тебранма ҳаракатланадиган бир барабанли қурилма Наманган вилояти Косонсой туманидаги “Наманган пахтатекс” МЧЖ кластерида ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 2022 йил 30 декабрдаги № 02/22-938 рақамли маълумотномаси), (“Наманган пахта текс” МЧЖ кластери “Косонсой пахта тозалаш” корхонасининг  2022 йил 28 февралдаги “Қурилмани тажриба-синов натижалари бўйича далолатномаси”). Натижада қурилмани қўллашда самарадорлик 15% га ортади, тола ва чигитда нуқсонлар пайдо бўлишини 50% гача камаяди, кутилаётган иқтисодий самарадорлик 235 737 274 (икки юз ўттиз беш миллион этти юз ўттиз этти минг икки юз этмиш тўрт) сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish