Sayt test rejimida ishlamoqda

Холбаев Дониёр Журабоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.  Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Пахта пневмотранспорти вентилятор параметрларини бошқаришнинг мехатроник тизимини яратиш” 05.02.03 - “Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.1.PhD/Т2292
Илмий раҳбар: Мамахонов Азам Абдумажитович, техника фанлари доктори, дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-техналогия институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.12.2019.Т.66.01
Расмий оппонентлар: Джураев Анвар Джураевич  техника фанлари доктори, профессор; Махкамов Анвар Мухаматхонович, техника фанлари доктори (DSc), дотсент.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пневмотранспорт иш режимини бошқарувчи мехатроник тизим ишлаб чиқиш орқали пахта маҳсулотларининг дастлабки сифат кўрсаткичларини сақлаш ва электр энергия сарфини камайтиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта пневмотранспортида оқим параметрларининг вентилятор номинал кўрсаткичлари яъни пневмотранспот тизимидаги статик ва динамик босимнинг вентилятор номинал босими ва ҳаво сарфи ҳамда қувур узунлиги ўзгаришига қараб чизиқли қонуният асосида ўзгариб бориши аниқланган;
қувур бошида ҳосил қилинадиган ҳаво оқими статик босими ва тезлигининг вентилятор электр юриткичидаги ток частотасига боғлиқ ҳолда инвертор қурилмасидан чиқаётган ток частотасининг керакли ҳаво босими ва тезлигини ҳосил қилиш учун ўзгариш қонуниятлари таҳлили асосида зарур бўлган  қийматлари аниқланган;
пахтани ташиш масофасига қараб, қувур бошида ҳаво оқими параметрларининг дроссел ҳолати ва инвертор қурилмаси берадиган ток частотасига боғлиқ ҳолда ўзгариши пневмотранспорт ускунасининг ратсионал иш режимини танлаш орқали аниқланган;
пахта тозалаш корхоналарида пахта пневмотранспорт вентилятори параметрларига берилаётган ток частотаси ўзгаришини ратсионал бошқариш учу Сcада мехатроник тизими ва унинг дастурий таъминоти ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахтани ташувчи пневмотранспорт ускунасининг оқим параметрларини бошқариш қурилмаси янги конструксияларини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
оқимни бир меъёрда ўзгартириш имкониятига эга бўлган мехатроник тизим ва унинг дастурий таъминоти “Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси” тасарруфидаги корхоналарда, жумладан, “ART SOFT TEX CLUSTER” МЧЖга қарашли “Поп пахта тозалаш” корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси”нинг 2022 йил 23 декабрдаги №02-22/903-сонли маълумотномаси). Натижада пахта пневмотранспорти фаолият радиусини 50-60 м га оширишга ҳамда пахта пневмотранспорти энергия сарфининг 18 % га камайишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish