Sayt test rejimida ishlamoqda

Курбонов Шавкат Хуррамович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Пахтачилик машина-трактор агрегатлари кабинасининг титраш ва шовқиндан ҳимоялаш воситаларини такомиллаштириш”, 05.10.01 – Меҳнатни муҳофаза қилиш ва инсон фаолияти хавфсизлиги (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Т1236.
Илмий раҳбар: Сулайманов Суннатулла, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги PhD.15/31.08.2022.Т.73.02 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Йўлдошева Озодахон Муҳаммадсодиқ қизи, техника фанлари доктори (DSc), профессор; Юлдашев Орунбой Рахмонбердиевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Пахтачилик МТАлари кабиналари шовқин ва титрашдан изоляцияловчи воситаларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган техник ечимларни ишлаб чиқиш йўли билан оператор иш ўрнидаги шовқинни пасайтириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шовқин-титрашдан изоляциялаш воситаларини асослаш бўйича, нотекис товуш майдонида ўрнатилган кабинага, ҳаво ва у маҳкамланган тузилма орқали кирадиган шовқин даражаларини ҳисоблаш математик модели ишлаб чиқилган;
кабина умумий оғирлигини таянчларига тақсимланишини ҳисобга олган ҳолда, титраш даражаларини ҳисоблаш математик модели ишлаб чиқилган;
титраш даражаларини ҳисоблаш математик модели асосида кабина умумий оғирлигини таянчларига тақсимланишини ҳисобга олган ҳолда трактор остовига титраш изоляторларни жойлаштириш ва маҳкамлаш схемаси ишлаб чиқилган;
пахтачилик МТА операторлари иш ўрнида шовқин ва титрашни пасайтириш бўйича ишлаб чиқилган техник ечимлар техник-иқтисодий самарадорлиги “хавфлар майдони” хавфли омилларининг инсонга таъсири натижаси асосида баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахтачилик машина-трактор агрегатлари(МТА) операторлари иш ўринларида шовқин ва титрашни пасайтиришнинг техник ечимларини ишлаб чиқариш бўйича назарий ва экспериментал тадқиқотлар натижалари асосида:
пахтачилик МТАлари тракторининг шовқин-титрашни изоляцияловчи техник воситаларини оператор кабинасига шовқин ва титрашни кириш каналларини изоляцияловчи панеллар ва титраш изоляторларини, кабина атрофидаги шовқин майдони, шовқин манбаларини компановкасини, кабинани оғирлик маркази координаталарини ҳисобга олиб, илмий асосланган ҳисоблаш шартлари, ўрнатиш схемаси ва ишланган газларни чиқариш тракти шовқинини ва камайтирувчи шовқин ўчирғич макет намунасини техник самарадорлик кўрсатгичлари амалиётда жорий этиш учун “Қишлоқ хўжалик машинасозлиги лойиҳалаш-технологик марказига” ва “Oʻzagrolizing” АЖ тақдим этилган (“Oʻzagrolizing” АЖнинг 2023-йил 10-мартдаги 11-06/114-сонли маълумотномаси). Натижада, шлаб чиқилган техник ечимлар иш жойидаги шовқин даражасини 79дБ бўлишини таъминлайди, трактор ҳайдовчиси меҳнат унумдорлигини ортиши, кадрлар қўнимсизлигини кескин камайиши, касб касалликлари ва вақтинчалик ишга яроқсизлик харажатларини қисқариши эвазига 1 200 397 500 сўм йиллик иқтисодий самара берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish