Sayt test rejimida ishlamoqda

Игамкулов Зафар Абдужаббаровичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эта-мезонли ядроларнинг 1,5÷2,1 гэв/нуклон энергиялар оралиғидаги р,d(12с)- тўқнашувларида ҳосил бўлиши», 01.04.08–Атом ядроси ва элементар заррачалар физикаси.Тезлаштирувчи техника (физика-математика фанлари).

Илмий маслаҳатчи: Малахов Александр Иванович, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Бирлашган ядро тадқиқотлари институти (Россия Федерацияси).

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, Астрономия институти, Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.FM/T.33.01.

Расмий оппонентлар: Лутпуллаев Сагдулла Лутфуллаевич, физика-математика фанлари  доктори, профессор; Артемов Сергей Викторович, физика-математика фанлари доктори; Курепин Алексей Борисович, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Россия Фанлар академияси Физика институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: экзотик ядролар сруктурасини ва ядро муҳитидаги этамезон ва нуклонли резонансларнинг хоссаларини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

дейтронлар дастаси энергияси 2,1 ГэВ/нуклон бўлган  d12C-таъсирлашувда  эта-мезонли ядроларнинг ҳосил бўлиши тўлиқ кесимининг  ση=11±8 μb янги экспериментал  қиймати олинган;

нуклотронда учиб келаётган дейтронлар дастасининг уч хил энергияси (1,5; 1,9 ва 2,1 ГэВ/нуклон)  ўртача қиймати учун экзотик углерод ядросида ҳосил бўлувчи S11(1535)-резонансининг боғланиш энергияси Еg(S11) = (50,3 ± 20) МэВ га тенг бўлиб,  бу қиймат S11(1535)-резонансининг парчаланишидан туғилувчи π-р-жуфтликлар эффектив массалари спектрида кузатилган чўққи (1484.7 ± 20) МэВ/с2 кўрсаткичидан ҳисобланган ва чўққининг кенглиги (36,1 ± 9) МэВ/с2 га тенг эканлиги аниқланган;

S11(1535)-резонанси η-мезон билан нуклон қўшилиши натижасида пайдо бўлишини ҳисобга олган ҳолда (нуклоннинг боғланиш энергияси ∆m=7,3 МэВ), экзотик углерод ядросидаги η-мезоннинг боғланиш энергияси учун янги Еg(η)=(43± 20) МэВ қиймат  олинган;

нуклотроннинг 29Cu ва 47Ag ички нишонлари учун дельта-электронларни ўлчаш орқали топилган реакция ёритувчанлиги ва чин реакция ёритувчанлиги орасидаги пропорционаллик коэффициентини аниқловчи алгоритм таклиф этилган ва учиб келувчи дейтронларнинг Еd=326÷366 МэВ/нуклон энергияларида чин ёритувчанликнинг ўртача қиймати мис нишони  учун  Le(dCu)=(0,9±0,03)×1030 см-1∙с-1 ва кумуш нишони  учун Lе(dAg)=(0,27±0,012)×1030 см-1∙с-1  қийматларга тенглиги  аниқланган;

нуклотроннинг ички нишони учун D(1232)-резонансининг ҳосил бўлиш кесимини баҳолашнинг янги усули тавсия қилинган ва учиб келаётган протонларнинг турли хил кинетик энергиялари учун s1=13,15 mb (Тр1=1,4 ГэВ), s2 = 10,80 mb (Тр2=1,7 ГэВ), s3 = 9,86 mb (Тр3=1,9 ГэВ) қийматлари олинган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Эта-мезонли ядроларнинг  р,d(12с)- тўқнашувларида ҳосил бўлиши бўйича олинган натижалар асосида:

pA-,dA-реакцияларининг чин ёритувчанлигини аниқлашнинг универсал усули Росссия Федерацияси Бирлашган ядро тадқиқотлари институти юқори энергиялар физикаси лабораториясида бир неча нуклотрон сеанслари даврида қўлланилган. Олинган натижалар асосида Бирлашган ядро тадқиқотлари институтининг халқаро ҳамкорлик дастури доирасидаги «Хорий Хулубей» номидаги Миллий физика ва ядровий технологиялар институтига (Бухарест, Руминия) оптималлаштирилган яримўтказгичли ∆Е-Е детектор вариантини ишлаб чиқариш учун техник буюртма тайёрланган (Бирлашган ядро тадқиқотлари институтининг 2017 йил 14 декабрдаги 010-43/545-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларининг қўлланиши яримўтказгичли ∆Е-Е детекторни ишлаб чиқаришга имкон берган;

дельта-изобара туғилиши кесимини баҳолаш усули ва олинган натижалар СКАН қурилмаси ёрдамида нуклотроннинг ички нишонида эта-мезонли ядроларнинг хусусиятларни тадқиқ қилиш учун мўлжалланган кейинги тажрибаларда қўлланилган (Бирлашган ядро тадкикотлари институтининг 2017 йил 14 декабрдаги 010-43/545-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларининг қўлланиши уч елкали СКАН-3 қурилмасини яратишга имкон берган;

эта-мезонли ядронинг d12C-таъсирлашувда ҳосил бўлишининг тўлиқ кесими, экзотик углерод ядросидаги эта-мезон ва S11-резонансининг боғланиш энергияларининг экспериментал қийматлари Россия Фанлар академияси Физика институтида назарий ҳисоблашларда қўлланилган (Россия Фанлар академияси П.Н. Лебедев номли Физика институтининг 2017 йил 14 декабрдаги 11220-9311-1650-сон маълумотномаси). Илмий натижаларининг қўлланилиши эта-мезонли ядролар хусусиятлари, эта-мезон ва S11(1535)-резонансининг ядро муҳитидаги хоссаларини ўрганиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish