Sayt test rejimida ishlamoqda

Бобохужаев Кудрат Умаровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кристалл ва шишасимон халькоген яримўтказгичлардаги Sn марказларини ўзаро электрон алмашинувининг мессбауэр тадқиқи», 01.04.10–Яримўтказгичлар физикаси (физика-математика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/FM32.

Илмий раҳбар: Зайнабидинов Сирожиддин, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик.

Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.28.02.2018.FM.60.01.

Расмий оппонентлар: Тўраев Эргаш Юлдашевич, физика-математика фанлари доктори, профессор; Дадамирзаев Мухаммаджон Ғуломқодирович, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: кристалл ва халькогенли шишасимон ярим-ўтказгичларда қалайнинг зарядли марказлари ўртасидаги электрон алмашинувни Мессбауэр спектроскопияси усулида аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор As1-xSe, Ge1-xSex, Ge1-x-yAsxSex, (Asy(Ge1-zSez)1-y) шишасимон қотишмалар ва Pb1-x-ySnxAyS қаттиқ аралашмалар олинган ва уларнинг таркиби x, y, ва z параметрлар бўйича икки хил рентген флуоресцент усулида 0,1 мм чуқурликдан (секинлашган рентген нурлари билан) 0,1мкм чуқурликкача (электронлар нурлар дастаси билан) аниқланган;

(As2Se3)1-z(SnSe)z-x(GeSe)x қотишмалар ва  Pb1-x-ySnxAyS  (A = Na, Tl, x = 0.01÷0.02 ва 0.005) қаттиқ қотишмалар асосидаги айниган ва айнимаган кристалл халькогенидли қўрғошин ва шишасимон қотишмаларда қалай ҳосил қилган донорли U− нуқсонларда Sn62+  ва Sn64+ зарядли ҳолатлар ўртасидаги электрон алмашинув 80÷900 К ҳарорат оралиғида содир бўлиши аниқланган;

ҳарорат ортиши билан мессбауэр спетридаги Sn62+  ва Sn64+ ҳолатларга мос келувчи чизиқларнинг яқинлашиши натижасида Sn63+ ҳолатга мос келувчи чизиқнинг ҳосил бўлмаслиги электрон алмашинув икки зарядли ҳолатлар ўртасида бир пайтда икки электроннинг кўчиши билан содир бўлиши кўрсатилган;

қалай ҳосил қилган донорли U− марказ типидаги зарядли ҳолатлар Sn62+  ва Sn64+ ўртасидаги зарядлар алмашинуви модели доирасида Pb1-xSnxS1-zSez қаттиқ қоришмани мессбауэр спектридаги Sn нинг марказий силжиши қоришма таркибига боғлиқлиги аниқланган;

шишасимон Ge2S3, Ge3Se3 ва As2S3, As2Se3 қотишмаларда қалайнинг амфотер  U− нуқсонлардаги бир марта ионлашган Sn64+  донор марказ ва бир марта ионлашган Sn32+   акцептор марказлари ўртасида 480 К ҳароратгача электрон алмашинув содир бўлмаганлиги аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Кристалл ва халькогенидли шишасимон яримўтказгичлардаги қалай ҳосил қилган зарядли ҳолатлар ўртасидаги электрон алмашинувини мессбауэр спектроскопияси усулидаги тадқиқот натижалари асосида:

зарядли ҳолатлар ўртасидаги электрон алмашиниши ва фаоллашиши энергияси механизми «Тартибсиз яримўтказгичларнинг электрон системасида фазовий алмашинишларни тадқиқ қилиш (шишасимон материаллар, аморф юпқа пардалар, наноструктуралар, кристаллар сирти)» илмий лойиҳасида бир вақтда икки электронни кўчиши билан содир бўладиган ҳолатлар ўртасида электрон алмашинуви механизмини аниқлаштиришда фойдаланилган (Россия давлат педагогика университетининг 2018 йил 26 февралдаги маълумотномаси). Илмий натижадан фойдаланиш қалай киришмасини PbS ва PbSe намуналарда ҳосил қилган Sn62+  ва Sn64+ донорли U− нуқсон ҳолатлар ўртасидаги икки электронли электрон алмашинув фаоллашув энергиясини аниқлашга имкон берган;

рентгенофлуоресцент анализ усули Россия Федерациясининг  «КОМИТА» ёпиқ акциядорлик жамиятида кристалл ва шишасимон қоришмалар таркибини аниқлашда фойдаланилган («КОМИТА» ёпиқ акциядорлик жамиятининг 2018 йил 21 февралдаги маълумотномаси). Илмий натижаларни қўллаш кенг ҳарорат соҳасидаги кристалл ва шишасимон материалларни танлаш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish