Sayt test rejimida ishlamoqda

Бозаров Сардор Сохибжоновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикаси эркин иқтисодий зоналарида тадбиркорлик фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш», 12.00.03–Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Yu78.

Илмий раҳбар: Эсанова Замира Нормуротовна, юридик фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.27.06.2017.Yu.22.01.

Расмий оппонентлар: Умаров Толибжон Абдуазизович, юридик фанлар доктори;  Масадиков Шерзодбек Махмудович, юридик фанлар номзоди.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курслари.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнинг мақсади: эркин иқтисодий зоналарда тадбиркорлик фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

эркин иқтисодий зоналар дирекциялари эркин иқтисодий зоналарнинг Маъмурий кенгаши қарорлари ва эркин иқтисодий зоналарнинг ишлаб чиқилган бош режалари бўйича маъқулланган инвестиция лойиҳаларини жойлаштирилиши ва эркин иқтисодий зоналар дирекцияларида «ягона дарча» тамойили бўйича муҳандислик-телекоммуникация инфратузилмаси тармоқларига уланишга барча зарур рухсатномалар берилишини ташкил қилиши тўғрисдаги таклифлар асослантирилган;

«Ургут» ЭИЗ, «Ғиждувон» ЭИЗ, «Қўқон» ЭИЗ, «Ҳазорасп» ЭИЗ дирекциялари эркин иқтисодий зоналарнинг бутун фаолият кўрсатиш даврида солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларга мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилиш ҳақидаги таклиф асосланган;

эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналар ҳудудида фаолият юритиш учун инвестиция лойиҳаларини танлаш ва жойлаштириш бўйича қарорлар қабул қилиш туғрисидаги таклифлар асосланган;

ЭИЗ ва КСЗ ҳудудида белгиланган мезонлар бўйича хўжалик юритувчи субъектларни Маъмурий кенгашга қарашли ер ёки бино ва иншоотларни жойлаштириш, шунингдек, уларга ЭИЗ ва КСЗ қатнашчиси мақомини бериш тўғрисдаги қарор қабул қилиш бўйича таклифлар асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўзбекистон Республикаси эркин иқтисодий зоналарида тадбиркорлик фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш тадқиқоти бўйича олинган илмий натижалар асосида:

эркин иқтисодий зоналар дирекциялари эркин иқтисодий зоналарнинг Маъмурий кенгаши қарорлари ва эркин иқтисодий зоналарнинг ишлаб чиқилган бош режалари бўйича маъқулланган инвестиция лойиҳаларини жойлаштирадилар ва эркин иқтисодий зоналар дирекцияларида «ягона дарча» тамойили бўйича муҳандислик-телекоммуникация инфратузилмаси тармоқларига уланишга барча зарур рухсатномалар берилишини ташкил қилиш тўғрисдаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги «Ургут» ЭИЗ, «Ғиждувон» ЭИЗ,«Қўқон» ЭИЗ, «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисидаги ПФ–4931-сон Фармонида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикасининг Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Хорижий инвестицияларни ахборот билан таъминлаш ва кўмаклашиш агентлигининг 2017 йил 16 январдаги ММ-25/03-19-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг қабул қилинганлиги эркин иқтисодий зона ҳудудида фаолият юритмоқчи бўлган хорижий ва маҳаллий инвесторларга янада қулайлик яратган;

«Ургут» ЭИЗ, «Ғиждувон» ЭИЗ, «Қўқон» ЭИЗ, «Ҳазорасп» ЭИЗ дирекциялари эркин иқтисодий зоналарнинг бутун фаолият кўрсатиш даврида солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларга мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилиш тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги «Ургут» ЭИЗ, «Ғиждувон» ЭИЗ,«Қўқон» ЭИЗ, «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисидаги ПФ–4931-сон Фармонида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикасининг Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Хорижий инвестицияларни ахборот билан таъминлаш ва кўмаклашиш агентлигининг 2017 йил 16 январдаги ММ-25/03-19-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг қабул қилинганлиги эркин иқтисодий зоналарни бошқарув органлардан бири бўлган ЭИЗ дирекцияларини янада самарали фаолият кўрсатишига олиб келган;

эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналар ҳудудида фаолият юритиш учун инвестиция лойиҳаларини танлаш ва жойлаштириш бўйича қарорлар қабул қилиш тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 октябрлаги “Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3356-сон Қарори билан тасдиқланган Намунавий низомда фойдаланилган (Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Хорижий инвестицияларни ахборот билан таъминлаш ва кўмаклашиш агентлигининг 2017 йил 16 январдаги ММ-25/03-19-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларни қабул қилинганлиги эркин иқтисодий зоналар фаолияти самарадорлигини оширган;

ЭИЗ ва КСЗ ҳудудида белгиланган мезонлар бўйича хўжалик юритувчи субъектларни Маъмурий кенгашга қарашли ер ёки бино ва иншоотларни жойлаштириш, шунингдек, уларга ЭИЗ ва КСЗ қатнашчиси мақомини бериш тўғрисдаги қарор қабул қилиш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 октябрлаги “Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3356-сон Қарори билан тасдиқланган Намунавий низомда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикасининг Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Хорижий инвестицияларни ахборот билан таъминлаш ва кўмаклашиш агентлигининг 2017 йил 16 январдаги ММ-25/03-19-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларни қабул қилинганлиги эркин иқтисодий зоналарни фаолияти самарадорлигини оширган ҳамда ЭИЗ қатнашчиларига янада қулайликлар яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish