Sayt test rejimida ishlamoqda

Файзуллоев Мирсаид Шухратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Солиқ назоратини амалга оширишда солиқ текширувларининг замонавий усулларидан фойдаланиш истиқболлари”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Iqt2786
Илмий раҳбар: Нормурзаев Умид Холмурзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Тошмуродова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Файзиев Фаррух Абдуллахожаевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон солиқ тизимида солиқ назоратининг самарадорлигини таъминлашда солиқ текширувларининг замонавий усулларидан фойдаланиш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
солиқ тизимида солиқ текширувларини қўллаш самарадорлигини таъминлашда солиқ текширувлари натижалари бўйича солиқ хизмати ва суд органлари билан молиявий жарималар, солиқ қарздорликларини ундириш ҳамда бошқа турдаги жавобгарлик чоралари ижросини таъминлашга оид ўзаро муносабатларни тартибга солиш орқали такомиллаштириш таклифи асосланган;
чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларида харидни амалга оширган ва ушбу харидни солиқ органларининг махсус мобил иловасида харид чекининг фискал белгисини матритсали штрих код (ҚР-код) ёрдамида сканерлаш орқали рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларнинг банк карталарига ой якуни билан харид суммасининг 1 фоизини республика бюджетидан қайтариш механизмини жорий қилиш таклифи асосланган;
Қурилиш вазирлигининг “Шаффоф қурилиш” тизими орқали қурилишга рухсат олган қурувчи ташкилотларнинг “Қурилиш харажатлар сметаси” маълумотлари ҳамда Давлат харидлари марказий ахборот портали орқали товарларни реализатсия қилиш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотларни онлайн режимда ДСҚга интегратсия қилиш орқали камерал солиқ текширувлари самарадорлигини таъминлаш таклифи асосланган;
камерал солиқ текшируви жараёнидан олдин “Автокамерал” дастур орқали таҳлилни қўшилган қиймат солиғи бўйича таклиф этилаётган мезонлар асосида амалга ошириш ҳамда “Ташқи манба” тизимида қўшимча маълумотларни олиш, “Солиқ ҳамкор” ахборот тизимининг мй.солиқ.уз даги интерактив хизматидан фойдаланиш механизмларини такомиллаштириш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Солиқ назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш, солиқ текширувларининг замонавий усулларини қўллаш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
солиқ тизимида солиқ текширувларини қўллаш самарадорлигини таъминлашда солиқ текширувлари натижалари бўйича солиқ хизмати ва суд органлари билан молиявий жарималар, солиқ қарздорликларини ундириш ҳамда бошқа турдаги жавобгарлик чоралари ижросини таъминлашга оид ўзаро муносабатларни тартибга солиш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан солиқ қонунчилигини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқишда Давлат солиқ қўмитасининг таклиф лойиҳаларида акс эттирилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023-йил 24-мартдаги 15-34772-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида солиқ хизмат органлари ва суд органлари билан молиявий жарималар ва солиқ қарздорликларини ундириш ҳамда бошқа турдаги жавобгарлик чоралари ижросини таъминлаш бўйича ўзаро муносабатларини тартибга солиш ва уларни янада такомиллаштиришга хизмат қилган;
чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларида харидни амалга оширган ва ушбу харидни солиқ органларининг махсус мобил иловасида харид чекининг фискал белгисини матритсали штрих код (ҚР-код) ёрдамида сканерлаш орқали рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларнинг банк карталарига ой якуни билан харид суммасининг 1 фоизини республика бюджетидан қайтариш механизмини жорий қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 4-октябрдаги “Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида назорат-касса техникасидан фойдаланишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ-5252-сон қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022-йил 18-ноябрдаги 15-151046-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида сайёр солиқ текширувларини ўтказишда замонавий усулларни қўллаш орқали юқори самарадорликка эришиш имконини яратган;
Қурилиш вазирлигининг “Шаффоф қурилиш” тизими орқали қурилишга рухсат олган қурувчи ташкилотларнинг “Қурилиш харажатлар сметаси” маълумотлари ҳамда Давлат харидлари марказий ахборот портали орқали товарларни реализатсия қилиш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотларни онлайн режимда ДСҚга интегратсия қилиш орқали камерал солиқ текширувлари самарадорлигини таъминлаш таклифи Давлат солиқ қўмитасининг ички меъёрий ҳужжатларини ишлаб чиқишда фойдаланиб, амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023-йил 24-мартдаги 15-34772-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида солиқ тизимида солиқ текширувларини рақамлаштиришга имкон бериб, унинг самарадорлигининг ошишига хизмат қилган;
камерал солиқ текшируви жараёнидан олдин “Автокамерал” дастур орқали таҳлилни қўшилган қиймат солиғи бўйича таклиф этилаётган мезонлар асосида амалга ошириш ҳамда “Ташқи манба” тизимида қўшимча маълумотларни олиш, “Солиқ ҳамкор” ахборот тизимининг мй.солиқ.уз даги интерактив хизматидан фойдаланиш механизмларини такомиллаштириш таклифи Давлат солиқ қўмитаси томонидан интерактив хизматлар ва дастурий маҳсулларни ишлаб чиқиш ва уларни янада такомиллаштиришда амалий жиҳатдан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023-йил 24-мартдаги 15-34772-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида “Солиқ ҳамкор” ахборот тизимининг ва “Автокамерал” дастур орқали камерал солиқ текширувларидан олдинги таҳлилни ўтказиш бўйича ишлаш самарадорлигининг ошишига олиб келиб, солиқ текширувларини рақамлаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish