Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳамроев Элдор Отамуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикаси пойтахтининг ҳуқуқий мақомини такомиллаштириш масалалари», 12.00.02. – Кoнcтитуциявий ҳуқуқ. Мaъмуpий ҳуқуқ. Мoлия вa бoжхoнa ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Yu373.
Илмий раҳбар: Асадов Шавкат Ғайбуллаевич, юpидик фaнлap дoктopи, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.02.
Расмий оппонентлар: Мухаммаджонов Омонулла Зикирович, юридик фанлар доктори, профессор; Рўзметов Хайрулла Ибадуллаевич, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси пойтахтининг ҳуқуқий мақомини белгилаб берувчи қонунчилик ҳужжатларини, илмий-назарий қарашларни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш тартиби бошқа шаҳарлар чегараларини ўзгартириш каби эмас, балки вилоятлар чегараларини ўзгартириш тартиби билан бир хил бўлиши кераклиги асослаб берилган;
Тошкент шаҳрининг маъмурий-ҳудудий жиҳатдан туманлардан иборат бўлишини, Тошкент шаҳри таркибидаги туманларни тузиш ҳамда тугатиш, уларнинг чегараларини ўзгартириш тартибини қонунда алоҳида кўрсатиш зарурлиги асослантирилган;
Тошкент шаҳри таркибидаги туманларда ҳам халқ депутатлари туман Кенгашларини ташкил этиш зарурлиги, пойтахт таркибидаги туманлар ҳокимларини тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш ҳақидаги масала халқ депутатлари шаҳар Кенгаши томонидан эмас, балки халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан тасдиқланиши лозимлиги асослантирилган;
Тошкент шаҳрида ер участкаларини ажратишнинг алоҳида тартиби бўйича экспериментни тўлиқ якунлаш, Тошкент шаҳрида республика давлат ҳокимияти органларини жойлаштириш учун ер участкалари фақат Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилиши лозимлиги асослантирилган;
хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналари учун, шунингдек уларнинг раҳбарлари ва чет эллик ходимлари яшаши учун ер участкалари, бино ва хоналар Тошкент шаҳри ҳудудидан ажратилишини қонунчиликда аниқ белгилаб қўйиш зарурлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикаси пойтахтининг ҳуқуқий мақомини такомиллаштиришга оид тaдқиқoт иши бўйичa oлингaн илмий нaтижaлaр acocидa:
Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш бошқа шаҳарлар чегараларини ўзгартириш каби эмас, балки вилоятлар чегараларини ўзгартириш тартиби билан бир хил бўлиши кераклиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 28 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги ЎРҚ–635-сон Қонунининг 23-моддасида ўз ифодасини топган (Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмитасининг 2020 йил 5 ноябрдаги 04/4-05-70-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши Ўзбекистон Республикаси пойтахти – Тошкент шаҳрининг алоҳида ҳуқуқий мақомини белгилашга, унинг маъмурий-ҳудудий тузилишига оид қонунчиликдаги бўшлиқларни бартараф этишга хизмат қилган;
Тошкент шаҳрининг маъмурий-ҳудудий жиҳатдан туманлардан иборат бўлишини, Тошкент шаҳри таркибидаги туманларни тузиш ҳамда тугатиш, уларнинг чегараларини ўзгартириш тартибини қонунда аниқ белгилаб қўйиш зарурлиги ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил
28 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги ЎРҚ–635-сон Қонунининг 5, 18 ва 25-моддаларида ўз ифодасини топган (“Ергеодезкадастр” давлат қўмитасининг 2020 йил 11 августдаги
04-03-71220-сон ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмитасининг
2020 йил 5 ноябрдаги 04/4-05-70-сон маълумотномалари). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши Ўзбекистон Республикаси пойтахти – Тошкент шаҳрининг алоҳида ҳуқуқий мақомини белгилашга, унинг маъмурий-ҳудудий тузилишига оид қонунчиликдаги бўшлиқларни бартараф этишга, хусусан, Тошкент шаҳри ва турли даврларда таркибида туманлар ташкил этилган бошқа шаҳарлар ҳуқуқий мақомини ўзаро фарқлашга хизмат қилган;
Тошкент шаҳри таркибидаги туманларда ҳам халқ депутатлари туман Кенгашларини ташкил этиш, Тошкент шаҳри таркибидаги туманлар ҳокимларини тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш ҳақидаги масала халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан эмас, балки халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан тасдиқланиши лозимлиги ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 августдаги ЎРҚ–439-сон “Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонунининг тегишлича 1-моддаси 1-банди ва 2-моддаси 1-бандига, шунингдек 1-моддаси 2-бандига киритилган (Адлия вазирлигининг 2020 йил 19 ноябрдаги 3/30-558-сон маълумотномаси). Мазкур ўзгартиришларнинг амалиётга жорий қилинганлиги қонунчиликда Тошкент шаҳри ва унинг таркибидаги туманларнинг ҳуқуқий мақомини аниқлашга, уларнинг фаолиятини ташкил этишдаги бўшлиқларни бартараф этишга, хусусан, ушбу туманларда ҳам туман бюджетларини шакллантиришга хизмат қилган;
Тошкент шаҳрида ер участкаларини ажратишнинг алоҳида тартиби бўйича экспериментни тўлиқ якунлаш лозимлиги, Тошкент шаҳрида республика давлат ҳокимияти органларини жойлаштириш учун ер участкалари фақат Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилиши ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
8 июндаги ПФ–6243-сон “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг тегишлича 5-банди ва 2-бандида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2021 йил 14 июндаги 10-2-1973-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг қабул қилиниши Тошкент шаҳрида ерга оид ҳуқуқий муносабатларни такомиллаштириш, хусусан, пойтахтда ер ресурсларининг қисқариб кетишини секинлаштириш, Тошкент шаҳри томонидан пойтахт функциялари тўлақонли бажарилишини таъминлаш имконини берган;
хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналари учун, шунингдек уларнинг раҳбарлари ва чет эллик ходимлари яшаши учун ер участкалари, бино ва хоналар Тошкент шаҳри ҳудудидан ажратилишини қонунчиликда аниқ белгилаб қўйиш ҳақидаги таклиф Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган ташкилотларга бинолар (бинолар қисми), хоналар ва ер участкаларини тақдим этиш (сотиш) тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2021 йил
14 июндаги 10-2-1973-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши Тошкент шаҳрининг энг муҳим пойтахт функцияларидан бири қонунчиликда акс этишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish