Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайдуллаев Шахзод Шерзодовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қимматли қоғозлар бозорида акцияларни бирламчи оммавий жойлаштириш механизмларини такомиллаштириш», 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Iqt2780
Илмий раҳбар: Каримов Норбой Ғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Кимё халқаро университети, PhD.03/29.12.2022.I.133.02.
Расмий оппонентлар: Сатторов Одилжон Бердимуродович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хамидова Фаридахон Абдулкарим қизи, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон қимматли қоғозлар бозорида компаниялар томонидан ўтказиладиган IPOларни амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миллий акциядорлик жамиятларининг акцияларини хорижий ва маҳаллий фонд бозорларида бирламчи оммавий жойлаштиришда кросс-листинг механизмидан фойдаланиш орқали компаниялар нуфузи ва капитализация ҳажмини ошириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва диверсификациялаш таклифи асосланган;
IPO натижаларини максималлаштириш ҳамда андеррайтер мажбуриятлари ва рискларини тақсимлаш мақсадида андеррайтерлар синдикатини жорий қилиш таклиф этилган;
миллий компаниялар акцияларини бирламчи оммавий жойлаштиришда IPO дан олинган жами даромад, муваффақиятли IPO сони, андеррайтернинг компания сифатидаги активлари ҳажми, IPO андеррайтери сифатидаги фаолият тарихи ҳамда андеррайтер жамоасининг профессионаллиги кўрсаткичлари орқали баҳолаш услубиёти асосида андеррайтерлар нуфузи рейтингини шакллантириш таклиф этилган;
компания акцияларини бирламчи оммавий жойлаштиришнинг муваффақиятлилик даражасини баҳолашнинг индикаторлари ва уларнинг чегаравий қийматларини аниқлашга асосланган услубиёти ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Қимматли қоғозлар бозорида акцияларни бирламчи оммавий жойлаштириш механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар асосида:
миллий акциядорлик жамиятларининг акцияларини хорижий ва маҳаллий фонд бозорларида бирламчи оммавий жойлаштиришда кросс-листинг механизмидан фойдаланиш орқали компаниялар нуфузи ва капитализация ҳажмини ошириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва диверсификациялаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон “2022 - 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармонининг 27-мақсади 114-бандида йирик давлат корхоналарини фонд биржаси орқали хусусийлаштиришда корхоналар акцияларини маҳаллий ва хорижий фонд биржаларида оммавий жойлаштиришни назарда тутиш банди сифатида, шунингдек, “Uzauto Motors” акциядорлик жамияти амалиётида фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2023 йил 2 мартдаги 05-10/456-сонли ҳамда «O’zAvtosanoat» акциядорлик жамиятининг 2022 йил 27 декабрдаги 19/04-24-2178-сонли маълумотномалари). Натижада IPOга чиқаётган “Uzauto Motors” акциядорлик жамияти акцияларини “Тошкент” республика фонд биржасида ва Лондон фонд биржаларида кросс-листинг асосида жойлаштирилиши, кросс-листинг механизмини қўллаш асосида “Uzauto Motors” АЖ маҳаллий фонд бозорида 17,5 млн. АҚШ доллари, хорижий фонд бозорида эса 220 млн. АҚШ доллари миқдорида капитал жалб қилиши режалаштирилган; 
IPO натижаларини максималлаштириш ҳамда андеррайтер мажбуриятлари ва рискларини тақсимлаш мақсадида андеррайтерлар синдикатини жорий қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон “2022 - 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармонининг 27-мақсади 114-бандида эмитент ва андеррайтерлар муносабатларини тартибга солиш бандида ҳамда “Freedom Finance” компанияси амалиётида, “Uzauto Motors” АЖ нинг IPO си доирасида “Freedom Finance” ва “Kapital Depozit” инвестиция воситачилари ўртасида андреррайтер синдикатини тузиш тўғрисида мандат келишувида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2023 йил 2 мартдаги 05-10/456-сонли ҳамда “Freedom Finance” компаниясининг 2023 йил 2 мартдаги 83-сонли маълумотномалари). Натижада “Uzauto Motors” АЖ нинг IPO си одатдагидек битта андеррайтер томонидан эмас, балки андеррайтерлар синдикати томонидан ўтказилиши белгиланиб, мазкур синдикатни ташкил этиш орқали “Freedom Finance” компанияси андеррайтер мажбуриятлари ва рискларининг 20 фоизини “Kapital Depozit” компаниясига ўтказишга эришилган;
миллий компаниялар акцияларини бирламчи оммавий жойлаштиришда IPO дан олинган жами даромад, муваффақиятли IPO сони, андеррайтернинг компания сифатидаги активлари ҳажми, IPO андеррайтери сифатидаги фаолият тарихи ҳамда андеррайтер жамоасининг профессионаллиги кўрсаткичлари орқали баҳолаш услубиёти асосида андеррайтерлар нуфузи рейтингини шакллантириш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 18 январдаги “Корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштирилиш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-814-сон Қонунида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2023 йил 2 мартдаги 05-10/456-сонли маълумотномаси). Натижада таклиф этилган услубиёт асосида IPO лари ўтказилиши белгиланган миллий компанияларнинг акцияларини бирламчи оммавий жойлаштириш ташкилотчиси энг яхши танлов асосида танлаб олиниши билан бирга услубиётда таклиф этилаётган баҳолаш услубиёт орқали андеррайтернинг нуфузига қараб танлаб олиш амалиёти жорий этилган;
компания акцияларини бирламчи оммавий жойлаштиришнинг муваффақиятлилик даражасини баҳолашнинг индикаторлари ва уларнинг чегаравий қийматларини аниқлашга асосланган услубиётидан фойдаланиш таклифи IPO га чиққан ва чиқиши режалаштирилган барча акциядорлик жамиятлари амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2023 йил 2 мартдаги 05-10/456-сонли маълумотномаси). Натижада “Кварц”, “Жиззах пластмасса” ва “Uzauto Motors” АЖлари томонидан ўтказилган IPOлар муваффақиятсиз деб баҳоланиб, мазкур услубиётдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 446-сон “Давлат иштирокидаги йирик корхоналар акцияларини фонд биржасида бирламчи ва иккиламчи оммавий жойлаштириш тўғрисида”ги қарорининг 2022-2023 йилларда давлат тасарруфидаги йирик корхоналар акцияларини фонд биржасида бирламчи ва иккиламчи оммавий жойлаштириш орқали хусусийлаштириш ишлаб чиқилиши назарда тутилган Йўл ҳаритасида IPO лар натижасини сарҳисоб қилиш бандида фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish