Sayt test rejimida ishlamoqda

Иминов Акбаржон Одилжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Развитие роли менеджмента в реализации проекта «Безопасный город» (на примере города Ташкента)”, 08.00.13 – “Менежмент».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Iqt2391.
Илмий раҳбар: Рахимова Дилфуза Нигматовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги илмий даражалар берувчи DSc.20/13.05.2020.I.23.01.
Расмий оппонентлар: Насимов Дилмурод Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор., Эштаев Алишер Абдуғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасини амалга оширишда менежментнинг ролини ривожлантириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
«Хавфсиз шаҳар» лойиҳасини самарали бошқаришда иштирокчи ташкилотлар учун ўзаро ахборот билан ишлаш регламенти таклиф этилган ва шу асосида ахборот алмашиш ва маълумотлар билан ишлаш ҳамда ахборотни тезкор ва хавфсиз алмашиш мумкинлиги асослаб берилган;
лойиҳа бошқарувидаги маъмурий ва технологик жихатларини уйғунлаштириш орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилишини фото-видео қайд этишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ва йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима суммасининг 30 фоизи ҳудудларнинг маҳаллий бюджетига йўналтирилиш таклиф этилган; 
лойиҳани янада кенгайтириш ва уни «Ақлли шаҳар» лойиҳаси билан интеграциялаш асосида «Хавфсиз шаҳар» лойиҳа бошқарувини 2025 йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
жамоат хавфсизлигини таъминлашга ихтисослашган лойиҳа компонентларини таълим муассасаларига кириш тест синовларини ошкора ва шаффоф ўтказишга ҳамда «Хавфсиз туризм» лойиҳасига жорий этиш зарурлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасини амалга оширишда менежментнинг ролини ривожлантиришга бағишланган диссертация тадқиқоти натижалари асосида:
«Хавфсиз шаҳар» лойиҳасини самарали бошқаришда иштирокчи ташкилотлар учун ўзаро ахборот билан ишлаш регламенти таклиф этилган ва шу асосида ахборот алмашиш ва маълумотлар билан ишлаш ҳамда ахборотни тезкор ва хавфсиз алмашиш мумкинлиги таклифи Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг «Хавфсиз шаҳар» жамоат тартибига кўмаклашиш маркази давлат муассасаси томонидан «Вазиятлар маркази»нинг функция ва вазифаларини шакллантиришда фойдаланилган  («Хавфсиз шаҳар» жамоат тартибига кўмаклашиш марказининг 2022 йил 15 июлдаги 01-09/471-сон маълумотномаси). Натижада, «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасини самарали бошқариш ва маълумотларни тезкор алмашиш тизимини жорий этишга эришилган; 
лойиҳа бошқарувидаги маъмурий ва технологик жихатларни уйғунлаштириш орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилишини фото-видео қайд этишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ва йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима суммасининг 30 фоизи ҳудудларнинг маҳаллий бюджетига йўналтирилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сон “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонини ишлаб чиқишда қўлланилган («Хавфсиз шаҳар» жамоат тартибига кўмаклашиш марказининг 2022 йил 15 июлдаги 01-09/471-сон маълумотномаси). Натижада, «Хавфсиз шаҳар»  тизимини ривожлантириш маркази ва Германиянинг «ATLAS International» халқаро компанияси билан ҳамкорликда йўл ҳаракати қоидабузарликларини автоматлаштирилган фото-видеода қайд этиш тизими жорий этилди ва ушбу тизим ёрдамида аниқланган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жариманинг 30 фоизи маҳаллий бюджетга йўналтирилган; 
лойиҳани янада кенгайтириш ва уни «Ақлли шаҳар» лойиҳаси билан интеграциялаш асосида «Хавфсиз шаҳар» лойиҳа бошқарувини 2025 йилгача прогноз кўрсаткичлари «Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепцияси»ни ишлаб чиқишда қўлланилган («Хавфсиз шаҳар» жамоат тартибига кўмаклашиш марказининг 2022 йил 15 июлдаги 01-09/471-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу ёндашувдан фойдаланган ҳолда, 2025 йилга келиб асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 382,1 триллион сўмни ташкил қилиши каби миқдорни белгилашга оид прогнозлар белгиланган;
жамоат хавфсизлигини таъминлашга ихтисослашган лойиҳа компонентларини таълим муассасаларига кириш тест синовларини ошкора ва шаффоф ўтказишга, «Хавфсиз туризм» лойиҳасига жорий этиш зарурлиги таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги ПҚ-190-сон “Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори лойиҳасини ишлаб чиқишда қўлланилган («Хавфсиз шаҳар» жамоат тартибига кўмаклашиш марказининг 2022 йил 15 июлдаги 01-09/471-сон маълумотномаси). 

Yangiliklarga obuna bo‘lish