Sayt test rejimida ishlamoqda

Хасанов Ахаджон Турсиновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Чақириққача ҳарбий таълим факультети талабаларининг касбий-амалий жисмоний тайёргарлиги педагогик технологияси», 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси ихтисослиги (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Ped476.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.

Илмий раҳбар:Ханкельдиев Шер Хакимович, педагогика фанлари доктори,  профессор.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами:Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти, DSc.27.06.2017.Ped.28.01.

Расмий оппонентлар: Керимов Фикрат Азизович, педагогика фанлари доктори, профессор; Хайдаров Бахтиёр Тожиевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.

II.Тадқиқотнинг мақсади: чақириққача ҳарбий таълим факультети талабаларининг касбий-амалий жисмоний тайёргарлиги даражасини ошириш бўйича дастур ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

чақириққача ҳарбий таълим факультети  талабаларининг жисмоний ривожланиши, ҳаракат тайёргарлиги даражалари ва уларнинг солиштирма динамикаси аниқланган;

чақириққача ҳарбий таълим факультетлари талабалари ҳаракат тайёргарлигининг зарурий меъёрлари ва талабаларнинг касбий-амалий жисмоний тайёргарлиги бўйича ўқув йиллари учун баҳолаш меъёрлари ишлаб чиқилган;

чақириққача ҳарбий таълим ўқитувчиси профессиограммасининг модели ишлаб чиқилган;

ҳарбий гарнизон ҳудудида  ўқув  йиғинини ўташ даврида танланган спорт тури воситалари ёрдамида ва талабаларнинг ҳаракат сифатларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратган ҳолда жисмоний тарбия дастури самарадорлиги исботланган.

IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Чақириққача ҳарбий таълим факультети талабаларининг касбий-амалий жисмоний тайёргарлиги педагогик технологияси бўйича ишлаб чиқилган назарий-методологик ва амалий таклифлар асосида:

тажрибада  асосланган касбий-амалий жисмоний тайёргарлик   дастури Фарғона давлат университети чақириққача ҳарбий  таълим факультетининг  I-IV босқич  талабаларининг жисмоний тарбия бўйича таълим жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 9 январдаги 89-03-69-сон маълумотномаси). Натижада чақириққача ҳарбий таълим ўқитувчиларини ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари тизимида ишлаш учун тайёрлашда баҳолаш меъёрларини бажариш асосида ўқув жараёни самарадорлигини ошириш имконини берган;

Муаллифлик касбий-амалий жисмоний тайёргарлик дастури БухДУ чақириққача ҳарбий таълим факультети талабаларининг касбий жисмоний тайёргарлиги жараёнида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 9 январдаги 89-03-69-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг амалий жисмоний тайёргарлигини такомиллаштиришга хизмат қилган;

Муаллифлик касбий-амалий жисмоний тайёргарлик дастурини жорий қилиш натижасида “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-техник йўналишдаги Фарғона академик лицейида ўқитувчиларнинг касбий жисмоний тайёргарлигини оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 9 январдаги 89-03-69-сон маълумотномаси). Бу тавсиялар ўқитувчилар  жисмоний тайёргарлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish