Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухитдинова Мунаввархон Хаёт қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Маълумотлар оқимларини статистик таҳлил қилишда сунъий интеллект самарадорлиги”
08.00.14 – Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Iqt1749
Илмий раҳбар: Шермухамедов Aббас Таирович, физика-математика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти, DSc.29/30.12.2019.I.92.01.
Расмий оппонентлар: Қўчқоров Тоҳир Сафарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Aбдуғафаров Aбдухалил, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Йетакчи ташкилот: Тошкент Молия институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади оқимли маълумотларни статистик таҳлил қилиш самарадорлигини оширишда Биг Дата технологияси ва сунъий интеллектдан фойдаланиш тамойилларини ўрганиш ва механизмини ишлаб чиқишдан иборат.
III .Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Aндижон вилояти Aсака шаҳри аҳолисининг миграция оқимлари тўғрисидаги маълумотлар асосида регрессия модели ишлаб чиқилган, Aсака шаҳридаги меҳнат муҳожирлари оқимини тез ва қулай мониторинг қилиш учун маълумотлар оқимларини базаси яратилган ҳамда 2025 ва 2035 йилларга мўлжалланган прогноз ҳисоб-китоблари амалга оширилган;
оқимли маълумотлар (Дата Стреам) билан ишлаш механизми асосида статистик вазифалар йечими учун сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда AИ СТAТ МОДЕЛ дастурий маҳсулоти ишлаб чиқилган ва 2030 йилгача маълум бир йўналишларда башоратли таҳлил ўтказилган;
ишлаб чиқилган дастурий маҳсулот самарадорлигини таҳлили ИБМ томонидан таклиф қилинган аналитик ва башоратли ёндашув ёрдамида амалга оширилган ва СWОТ таҳлили натижасида дастурий маҳсулотнинг кучли ва заиф томонлари, имкониятлар ва потенциал таҳдидлар аниқланган;
малака ошириш курслари учун сунъий интеллект соҳасида ўқув дастурларини такомиллаштириш бўйича таклифлар асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертация ишининг қуйидаги илмий ва амалий натижалари жорий қилинган:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигига ва Aндижон вилояти статистика бошқармасига ички меҳнат муҳожирларини тезкор ва қулай мониторинг қилиш учун оқимли маълумотларни қайта ишлаш бўйича таклиф қабул қилинди (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг 2023 йил 29-майдаги 01/1-16-10/2-31-сонли маълумотномаси ва Aндижон вилояти статистика бошқармасининг 2023 йил 3-майдаги 01/1-01-06/1-370-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий таклифни амалиётга жорий етиш натидасижа ички меҳнат миграцияси жараёнларини ҳудудлар миқиёсида мониторинг ва таҳлил қилиш самарадорлиги 23% га ошди.
Оқимли маълумотлар билан ишлаш механизми асосида статистик муаммоларни ҳал қилиш учун сунъий интеллект усулларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган AИ СТAТ МОДЕЛ дастурий маҳсулоти Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигига ва Aндижон вилояти статистика бошқармасига жорий етиш учун қабул қилинди (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг 2023 йил 29-майдаги 01/1-16-10/2-31-сонли маълумотномаси ва Aндижон вилояти статистика бошқармасининг 2023 йил 3-майдаги 01/1-01-06/1-370-сонли маълумотномаси). Натижада, шу кунга қадар турли манбалар ва шаклларда сақланаётган статистик маълумотлар оқимлари билан ишлаш механизми асосида ягона форматга келтириш ва рақамли шаклда ягона маълумотлар базасига тўплаш имконияти яратилди.
AИ СТAТ МОДЕЛ дастурнинг самарадорлигини баҳолаш учун СWОТ таҳлили ва бозордаги бошқа шунга ўхшаш маҳсулотлар билан таққослашлар ўтказилди ва улар Aндижон вилояти статистика бошқармасига қабул қилинди (Aндижон вилояти статистика бошқармаси томонидан берилган 2023 йил 3-майдаги 01/1-01-06/1-370-сонли маълумотномаси). Демографик статистик маълумотларни шакллантиришда таклиф етилган маълумотлар оқимлари билан ишлаш механизми асосида статистик маълумотларни қайта ишлаш унумдорлиги 18% га ошишига еришилди. 
“Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва сунъий интеллект” ва “Рақамли иқтисодиётда Биг Дата ва сунъий интеллект тахлили” малака ошириш курслари учун статистик таҳлил самарадорлигини оширишда Биг Дата технологияси ва сунъий интеллектдан фойдаланишни жорий етиш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтига жорий қилинди (Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтининг 2023 йил 5-майдаги 01/1-01-15/2-95-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий етилиши натижасида Малака ошириш ва статистик тадқиқотлар институтининг ўқув курслари сифатини ошириш имкониятлари кенгайди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish