Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳамрайев Мақсуджон Саидахмадовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертасияси ҳимояси ҳақида эълон

И.    Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда олий таълим муассасалари молиявий таъминотини мустаҳкамлаш масалалари», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит».
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.ПҳД/Иқт243
Илмий раҳбар: Маликов Тохир Сатторович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, ДСc.03/30.12.2019.И.17.01. Расмий оппонентлар: Жумайев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хайдаров Низомиддин Хамройевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: давлат олий таълим муассасалари молиявий таъминотини мустаҳкамлашга оид илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасаларида асосий воситалар ва товар-моддий бойликларни сотишдан тушган маблағлари тўлиғича ўз ихтиёрида қолдирилиши таклиф етилган;
молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасаларида давлат буюртмаси асосида ўқиётган талабалар ўртача йиллик сонининг жорий йил учун йиллик режалаштирилган ўртача талабалар сонига нисбатан ўзгариши 3 фоиздан юқори бўлган тақдирда, базавий нормативларга мувофиқ ҳисобланган бюджет маблағлари миқдорига тегишли ўзгартириш киритилиши таклиф етилган;
давлат олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағларнинг 30 фоиздан кўп бўлмаган қисми таълим муассасасининг профессор-ўқитувчилар таркиби ва бошқа тоифадаги ходимларини моддий рағбатлантиришга йўналтириш таклиф етилган;
ўзлаштирилмаган фанлар бўйича қайта таълим олиш учун тўлов миқдорини давлат олий таълим муассасаси томонидан бутун ўқув йилининг белгиланган контракт суммасини режалаштирилган кредитлар сонига нисбатидан келиб чиққан ҳолда белгилаш асосланган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда олий таълим муассасалари молиявий таъминотини мустаҳкамлаш масалалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасаларида асосий воситалар ва товар-моддий бойликларни сотишдан тушган маблағлари тўлиғича ўз ихтиёрида қолдирилиши таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги «Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-61-сон қарорида ўз аксини топган. (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 30 декабрдаги 05/12-32/12799-сон маълумотномаси). Натижада молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасалари ихтиёрида қолдириладиган маблағлар миқдорини ошириш ва ушбу маблағлар ҳисобига ўқув жараёнини замонавий техник воситалар билан таъминлаш, моддий техник баъзани мустаҳкамлашда қўшимча имконият яратилган;
молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасаларида давлат буюртмаси асосида ўқиётган талабалар ўртача йиллик сонининг жорий йил учун йиллик режалаштирилган ўртача талабалар сонига нисбатан ўзгариши 3 фоиздан юқори бўлган тақдирда, базавий нормативларга мувофиқ ҳисобланган бюджет маблағлари миқдорига тегишли ўзгартириш киритилиши таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 августдаги 419-сон «Молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасаларида давлат буюртмаси (давлат гранти) асосида кадрлар тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси давлат буджетидан молиялаштириш тартибини тасдиқлаш тўғрисида» қарорида ўз аксини топган. (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 30 декабрдаги 05/12-32/12799-сон маълумотномаси). Натижада молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасаларида бакалавриат таълим йўналиши (магистратура мутахассислиги)да давлат гранти асосида таҳсил олаётган ҳар бир талаба учун ажратиладиган буджет маблағлари ҳажмини аниқлашга ва мақсадли ажратилишига ҳамда ҳисобланишига еришилган;
давлат олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағларнинг 30 фоиздан кўп бўлмаган қисми таълим муассасасининг профессор-ўқитувчилар таркиби ва бошқа тоифадаги ходимларини моддий рағбатлантиришга сарфлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 517-сон «Республика олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва бошқа тоифадаги ходимларини буджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» қарорида ўз аксини топган. (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 30 декабрдаги 05/12-32/12799-сон маълумотномаси). Натижада давлат олий таълим муассасаларида профессор-ўқитувчилар таркиби ва бошқа тоифадаги ходимларини моддий рағбатлантириш учун йетарли даражада молиявий таъминот манбаси яратилган;
ўзлаштирилмаган фанлар бўйича қайта таълим олиш учун тўлов миқдорини давлат олий таълим муассасаси томонидан бутун ўқув йилининг белгиланган контракт суммасини режалаштирилган кредитлар сонига нисбатидан келиб чиққан ҳолда белгилаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 824-сон «Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил етиш билан боғлиқ тизимни такомиллаштиришчора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида ўз аксини топган. (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 30 декабрдаги 05/12-32/12799-сон маълумотномаси). Натижада кредит-модул тизими жорий етилган давлат олий таълим муассасаларида фанларни ўзлаштирмаган талабани қайта таълим олиши учун тўлов қиймати миқдорини аниқлаш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish