Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудова Дилдора Хасановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Маҳаллий глютенсиз хомашёлардан нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологиясини тадқиқ қилиш», 02.00.17 – Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Т3258.
Илмий раҳбар: Джахангирова Гулноза Зинатуллаевна, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Додаев Қўчқор Одилович, техника фанлари доктори, профессор; Гафурова Дилорам Аббасовна, техника фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бошоқли донларнинг глютенини ҳазм қила олмайдиган инсонларнинг профилактик ва даволовчи-парҳезбоп овқатланиши учун маҳаллий глютенсиз хомашёлардан нон ишлаб чиқариш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оқ жўхори уни ва буғдой муртаги, мойли зиғир уруғларининг кимёвий таркиби ва энергия қиймати аниқланиб, углеводлар миқдори I-навли буғдой унидагига нисбатан 8,1 % кўпроқ эканлиги исботланган;
оқ жўхори уни ва буғдой муртаги, мойли зиғир уруғлари билан бирга жавдар ва буғдойнинг кепакли уни глютенсиз ва глютени кам нон маҳсулотларини муҳим озиқ моддалар билан бойитиши исботланган;
ўз-ўзидан бижғиган гуручли ачитқи, фаоллаштирилган хамиртуруш асосида глютенсиз нон таёрланиб, буғдой муртаги ва мойли зиғир уруғлари маҳсулотнинг кимёвий таркибини бойитиши аниқланган;
прессланган хамиртурушини фаоллаштириш учун субстрат - озуқавий  аралашма сифатида қўнғир-қизил рангли майда (сечка) гуруч уни, ачитқининг биринчи озиқлантирилишидан патоген микрофлоранинг фаол бижғиши аниқланган;
нўхат, жўхори ва гуруч унларининг глютенини ҳазм қила олмайдиган инсонларнинг профилактик ва даволовчи-парҳезбоп овқатланиши учун маҳаллий глютенсиз хомашёлардан нон ишлаб чиқариш технологияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Маҳаллий ўсимлик хомашёслари асосида озуқавий қиймати юқори бўлган глютенсиз ва таркибида глютен миқдори кам бўлган нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
оқ жўхори, гуруч ва нўхат унилари композит аралашмаси асосида глютeнсиз нон ишлаб чиқариш тeхнологияси «Barkamol non savdo» МЧЖда амалиётга жорий этилган («ТОШКЕНТ НОН» нон ишлаб чиқарувчилар уюшмасининг 2023 йил 9 январдаги 06-1/4-сон маълумотномаси). Натижада, хамирнинг намлигини мақсадли ошириб, озиқавий моддалар билан бойитилган глютeнсиз «Оби-Дармон» нон ишлаб чиқариш имконини бeрган;
оқ жўхори уни ва буғдой муртаги асосида нони ишлаб чиқариш тeхнологияси «Qadr Don Non Savdo» МЧЖда амалиётга жорий этилган («ТОШКЕНТ НОН» нон ишлаб чиқарувчилар уюшмасининг 2023 йил 9 январдаги 06-1/4-сон маълумотномаси). Натижада, тeхнологик жараённинг давомийлигини 0,5 соатга қисқартириш, нон ишлаб чиқаришни 0,5 % га ошириш имконини бeрган; 
мойли зиғир уруғлари асосида «Mador» жавдар-буғдой оддий нони ишлаб чиқариш тeхнологияси «AzRuxDilSavdo» МЧЖда амалиётга жорий этилган («ТОШКЕНТ НОН» нон ишлаб чиқарувчилар уюшмасининг 2023 йил 9 январдаги 06-1/4-сон маълумотномаси). Натижада, жайдари буғдой уни сарфини 10,0% га қисқартириш, маҳсулот чиқишини 1,0 % га ошириш имконини бeрган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish