Sayt test rejimida ishlamoqda

Давлетмуратов Султанбек Рузимовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тайёргарлик даврининг турли босқичларида малакали футболчиларнинг машғулот юкламаларини оптималлаштириш», 13.00.04-Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Ped291

Илмий раҳбар: Нуримов Рахмонберди Игамбердиевич, педагогика фанлари номзоди, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти, DSc.27.06.2017.Ped.28.01.

Расмий оппонентлар: Кошбахтиев Илдар Ахмедович, педагогика фанлари доктори, профессор; Набиев Тимур Эрикович, педагогика фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: тайёргарлик даври босқичларида турли йўналишдаги машғулот юкламаларини меъёрлаш асосида малакали футболчиларнинг машғулот жараёни самарадорлигини ошириш.

III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

малакали футболчиларнинг машғулот юкламаларини назорат қилишнинг ахборотли кўрсаткичлари аниқланган;

тайёргарлик даври босқичларида малакали футболчилар машғулот юкламаларининг параметрлари тузилмаси аниқланган;

тайёргарлик даври босқичларида машғулот юкламаларининг катталиги, йўналиши ва ихтисослашганлиги бўйича нисбатлари аниқланган;

тайёргарлик даври машғулот юкламалари динамикасининг футбол­чилар жисмоний тайёргарлиги кўрсаткичлари ва ўйинлар жараёнидаги техник-тактик фаолияти самарадорлиги билан ўзаро боғлиқлиги аниқланган;

тайёргарлик даврининг турли босқичларида ўқув-машғулот жараёни самарадор­лигини ошириш учун машғулот услублари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Тайёргарлик даври­нинг турли босқичларида малакали футболчиларнинг машғулот юкламаларини оптималлаштириш бўйича ишлаб чиқилган назарий методо­логик ва амалий таклифлар асосида:

тайёргарлик даври­нинг турли босқичларида юкламаларнинг (анаэроб-алактат - 20%; анаэроб-гликолитик - 10%; аралаш - 40%; аэроб - 30%) оптимал нисбатлари аниқланиб юқори малакали футболчиларнинг ўқув­-машғулотлари жараёнига татбиқ этилган (Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси­нинг 2017 йил 29 декабрда 01-07-08-4041-сонли маълумотномаси). Натижада юқори малакали футболчиларни тайёрлаш тартибининг яхшиланишига хизмат қилган;

муаллифлик методикаси юқори малакали футболчиларнинг умумий ва махсус жисмоний тайёргарлиги жараёнида қўлланилган (Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 29 декабрда 01-07-08-4041-сонли маълумотномаси). Натижада футболчи­ларнинг умумий жисмоний тайёргарлиги даражаси 14,2% га, махсус жисмоний тайёргарлиги 11,7% га ўсишига имкон берган;

ишлаб чиқилган методика Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг “СКИФ” жамоаси ўқув-машғулотларида қўлланилган (Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 29 декабрда 01-07-08-4041-сонли маълумотномаси). Натижада “СКИФ” жамоаси “Универсиада-2016” мусобақаларида чемпион бўлишига хизмат қилган;

муаллифлик методикаси Олий лиганинг “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Олмалиқ” жамоалари, биринчи лиганинг “Локомотив БФК” ва иккинчи лиганинг “Оқ тепа” ҳамда “СКИФ” жамоалари машғулотларига жорий этилган (Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 29 декабрда 01-07-08-4041-сонли маълумотномаси). Натижада юқори малакаи футболчиларнинг ўқув-машғулотлар жараёни такомиллаштирилишига имкон берган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish