Sayt test rejimida ishlamoqda

Aтабаев Кахрамон Aлбер ўғли 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): Ўзбекистон Республикаси фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналиши – ИИ “Меҳнат унумдорлигини ошириш”, 05.10.01 – Меҳнатни муҳофаза қилиш ва инсон фаолияти хавфсизлиги; (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.2.ПҳД/Т1692. Илмий раҳбар: Петросова Лариса Ивановна, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги ПҳД.15/31.08.2022.Т.73.02 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Сулайманов Сунаттулла Сулайманович, техника фанлари доктори (ДСc), профессор; Шамуратова Шахида Мирсагатовна, техника фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузурида Меҳнат бозори тадқиқотлари институти.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: кичик корхоналарда хавфсизлик ва меҳнат муҳофазасини бошқариш тизимини такомиллаштириш мақсадида меҳнат муҳофазаси соҳасида бошқарув жараёнларини қўллаш методологиясини ишлаб чиқиш ва илмий асослашдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
меҳнат муҳофазаси соҳасида бизнес-жараёнлардан (аудит ва ауцорсинг) фойдаланишни тизимли ўрганиш асосида уларнинг кичик корхоналарда меҳнат муҳофазаси бошқариш тизимининг фаолиятини такомиллаштиришга таъсири ва улардан фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги иқтисодий жиҳатдан илмий асосланган; 
обйектларда емпирик кузатиш ва статистик таҳлил жараёнлари асосида хавф даражасини, унинг намоён бўлиш потенсиали бўйича, аниқлаш матрицаси ишлаб чиқилган. Матрица асосида кичик корхоналарда потенсиал хавфларни баҳолаш жараёнининг самарадорлиги яхшиланган ва илмий жиҳатдан асосланган;
аудит давомида номувофиқлик ва мувофиқлик кўрсаткичларини математик таҳлил қилиш ва аудит натижаларининг қиёсий таҳлили асосида меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизликни бошқариш тизимини текшириш усули такомиллаштирилган. Aудит алгоритми ишлаб чиқилган;
математик модел асосида меҳнат муҳофазасини бошқариш тизими аудитининг номувофиқлиги ва мувофиқлиги ва “аудит-солиштирув” кўрсаткичларини қиёсий таҳлил қилиш жараёнида аудит сифатини назорат қилиш тартиби такомиллаштирилган; 
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар кластери ва меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича индивидуал чора-тадбирлар самарадорлигини математик баҳолаш асосида ташқи меҳнатни муҳофаза қилиш бошқарувини қўллаш усули такомиллаштирилган. Меҳнатни муҳофаза қилиш тизимининг ташқи бошқарувини қўллаш алгоритми яратилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кичик корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш аудити ва ауцорсинг жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
"ГИРС ГЛОБAЛ" МCҲЖ қўшма корхонасида кичик корхоналарда юзага келиши мумкин бўлган хавф кўрсаткичларини мақбул ҳисоблашнинг илмий ва техник жиҳатдан тасдиқланган усули жорий етилган (03.25.2022 йилдаги №01.02/08-сонли далолатнома). Ҳисоблаш натижаларининг маълумотлари кичик корхона ёки унинг бир қисмининг потенсиалини хавфли деб аниқлашга хизмат қилган ва уни потенсиал хавфли корхоналар рейестрига киритишга имкон берган;
Тошкент “Ваксиналар ва сарумлар” илмий - тадқиқот институтига меҳнат хавфсизлиги соҳасида иш юритиш фаолиятини баҳолашнинг математик тасдиқланган методи жорий етилган (Саноат хавфсизлиги Давлат қўмитасининг маълумотномаси 2022-йил 21-апрел даги №04/525-сонли маълумотномаси). Таклиф етилаётган метод ташкилий ва техник таъсири 80% самара кўрсатган, анъанавий усул еса - 50 - 60% га тенг;
меҳнат муҳофаза қилиш бошқариш тизимида амалга ошириладиган чора -тадбирларни танлаш учун математик моделлаштирилган алгоритм “Индустриал Енгинееринг” МCҲЖда амалда жорий етилган (Саноат хавфсизлиги Давлат қўмитасининг маълумотномаси 2022-йил 21-апрел даги №04/525-сонли маълумотномаси). Aлгоритм ҳар бир кичик корхона учун уларнинг хусусиятларига қараб индивидуал равишда чора-тадбирлар рўйхатини аниқлаш ва қўллаш имконини беради. Aлгоритм ишлаб чиқилган дастурга киритилган, ушбу дастур ўрганилаётган корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳужжатларни расмийлаштиришга ёрдам беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish