Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамадиёров Норбек Қувандиқович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жисмоний тарбия ва спорт хизматларини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.05 - Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2017.3.ПҳД/Иқт264
Илмий раҳбар: Aбдураманов Хамид Худайбергенович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, ПҳД.03/28.02.2022.И.18.01
Расмий оппонентлар: Пардайев Мамаюнус Қаршибойевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бобоназарова Жамила Холмурадовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Қарши давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади жисмоний тарбия ва спорт хизматларини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жисмоний-тарбия соғломлаштириш, маслаҳат ва таълим, жисмоний тарбия ташкилотининг фаолият тури ва мулкчилик шакли, истеъмолчиларга таъсир етиш тавсифи асосида жисмоний тарбия ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматларнинг таснифи такомиллаштирилган;
жисмоний тарбия хизматларидан қониқиш баҳолаш ёндашуви жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари кўрсатган хизматлардан қониқиш даражасини миқдорий баҳолаш ҳамда қулайлиги ва сифат кўрсаткичлари нисбий ўлчами ва хизматлар сифатини експерт баҳолашга кўра такомиллаштирилган;
давлат-хусусий шерикчилик асосида оммавий жисмоний тарбия спорт объектларини лойиҳалаштириш, жисмоний тарбия ва спорт хизматларини кенгайтириш, жисмоний тарбия соҳасида тиббий хизмат кўрсатиш тизимини ривожлантиришнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда жисмоний тарбия ва спорт хизматларини ривожлантиришга йўналтирилган соҳани 2021-2025 йилларга бўлган даврда ривожлантиришнинг прогноз параметрлари асосланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жисмоний тарбия ва спорт хизматларини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
жисмоний-тарбия соғломлаштириш, тиббий-реабилитация, маслаҳат ва таълим, жисмоний тарбия ташкилотининг фаолият тури ва мулкчилик шакли, мусобақа тадбирларини ўтказиш шакллари, истеъмолчиларга таъсир етишнинг такомиллаштирилган тавсифи Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан “Жисмоний маданият назарияси ва методикаси” номли услубий кўрсатмани тайёрлашда фойдаланилган (Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2020 йил 23 июндаги 02-07-08-1825-сонли маълумотномаси). Таклиф етилган тасниф функсионал йўналишни жисмоний тарбия ва спорт соҳаси хизматларининг объект йўналиши билан бирлаштириш имконини берган;
жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари кўрсатган хизматлардан қониқиш даражасини миқдорий баҳолаш ҳамда қулайлиги ва сифат кўрсаткичлари нисбий ўлчами ва хизматлар сифатини експерт баҳолашга кўра жисмоний тарбия хизматларидан қониқишни баҳолашнинг такомиллштирилган ёндашувидан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан “Ҳудудларда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш дастурлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2020 йил 23 июндаги 02-07-08-1825-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши юқори сифатли ва қулай хизматлар соҳасини ривожлантириш имконини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
давлат-хусусий шерикчилик асосида оммавий жисмоний тарбия спорт объектларини лойиҳалаштириш, жисмоний тарбия ва спорт хизматларини кенгайтириш, жисмоний тарбия соҳасида тиббий хизмат кўрсатиш тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан “Ҳудудларда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш дастурлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган ҳамда Самарқанд шаҳар 2-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби фаолиятига жорий қилинган (Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2020 йил 23 июндаги 02-07-08-1825-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш жисмоний тарбия ва спорт соҳасида маҳаллий ҳокимликларнинг инвесторлар билан ҳамкорлиги йўналишлари мақсадлилиги даражасини ошириш имконини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда жисмоний тарбия ва спорт хизматларини ривожлантиришга йўналтирилган соҳани 2021-2025 йилларга бўлган даврда ривожлантиришнинг прогноз параметрлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 
24 январдаги “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5924-сонли фармони билан тасдиқланган 2-иловаси “Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт тизимини 2025 йилгача ривожлантириш концепсиясининг мақсадлари кўрсаткичлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 19 апрелдаги 04-08-08/206-сонли далолатномаси). Ушбу прогноз параметрлари аҳоли ўртасида жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини ошириш ва спорт турларини ривожлантириш имкониятини янада кенгайтиришга хизмат қилган

Yangiliklarga obuna bo‘lish