Эшмурзаева Аида Абдиганиевнанинг
фалсафа доктори (РhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ревматоид артритнинг анемик синдром билан кечиши ва даволашнинг ўзига ҳослиги», 14.00.05–Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Tib198.
Илмий раҳбар: Каримов Маъриф Шакирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Тib.30.02.
Расмий оппонентлар: Алиахунова Мавжуда Юсуповна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Махмудова Азиза Джумановна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали интоксикация маркёрлари ва хеликобактер инвазияни ҳисобга олган ҳолда анемик синдромли ревматоид артритни даволашга тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
анемия билан кечувчи ревматоид артритли беморларда феррокинетика кўрсаткичлари ва эритроцитларнинг функционал ҳолатининг ўзгариши исботланган;
хеликобактер пилори билан ассоцирланган ва ассоцирланмаган ревматоид артритга чалинган беморларда феррокинетика кўрсаткичлар ўзгариш хусусиятлари очиб берилган;
анемия синдромли ревматоид артритга чалинган беморларда хеликобактер инфекциясининг темир танқислиги кўрсаткичларига таъсир механизми исботланган;
анемия синдромли ревматоид артритда феррокинетик кўрсаткичларни инобатга олган ҳолда ферлатум препарати билан даво самарадорлигини ошириш аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ревматоид артрит кечиши хусусиятлари ва беморларда феррокинетик кўрсаткичларни ўзгаришини аниқлаш асосида даволашни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
анемик синдромли ревматоид артритли беморларда феррокинетик кўрсаткичларни аниқлаш даволаш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Ревматоид артрит беморларда хеликобактер инфекциясини ҳисобга олган ҳолда анемиянинг кечишининг клиник хусусиятлари» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни саклаш вазирлигининг 2018 йил 4 апрелдаги 8н-д/73-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма анемик синдромли ревматоид артрит беморларда хеликобактер инфекциясини инобатга олган ҳолда касаллик кечишининг хусусиятлари, антианемик дори воситаларининг таъсирини баҳолаш имконини берган;
беморларда феррокинетика кўрсаткичларни ўзгаришини аниқлаш орқали ревматоид артритни даволаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реаблитация илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази ва Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 6 апрелдаги 8н-з/45-сон маълумотномаси). Татбиқ қилинган натижалар хеликобактер инфекцияси ассоцирланган анемик синдромли ревматоид артритни даволаш самарадорлигини ошириш, касаллик клиник кўринишларига анемиянинг таъсирини камайтириш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини яратган.