Sayt test rejimida ishlamoqda

Кахрамонов Хуршиджон Шухрат ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Повышение эффективности управления жилищным фондом в условиях цифровизации (Рақамлаштириш шароитида уй-жой фондини бошқариш самарадорлигини ошириш)», 08.00.13 – Менежмент
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.1.ПҳД/Иқт2046.
Илмий раҳбар: Нуримбетов Равшан Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, ДСc.03/30.12.2020.И.16.02
Расмий оппонентлар: Рахимова Дилфуза Нигматовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ханкелдиева Гузал Шеровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Йетакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади рақамлаштириш шароитида кўп хонадонли уй-жой фондини бошқариш самарадорлигини ошириш буйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
муаммоли банк кредитлари мавжуд ҳар бир уй-жой мулкдорлари ширкатининг фаолияти юзасидан тегишли хизмат кўрсатувчи тижорат банкларининг хулосаси олинган тақдирда, жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиш қарори асосида уларнинг бошқариш усулини ўзгартириш таклифи асосланган;
Тошкент шаҳридаги уй-жой фондини бошқарув идораларини «Рақамли пойтахт» ахборот-таҳлил марказига фойдаланувчи сифатида улаш асосида уй-жой фондини бошқарувидаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уй-жой-коммунал хизматлари оперативлигини таъминлаш орқали кўп хонадонли уйларни бошқариш самарадорлигини ошириш таклифи асосланган;
биноларнинг ахборот модели ва геоахборот тизими ёрдамида ахборот моделлаштириш, бошқаришга рақамли технология ва платформаларни жорий етиш асосида уй-жой фонди бошқарув компаниялари харажатларини 20 фоизгача камайтириш имкони асосланган;
аҳолининг ўсиш динамикасини тавсифловчи омилларни ҳисобга олган ҳолда турар-жой биноларини ишга тушириш динамикаси ва уй-жой фонди ўсишининг 2028 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. 
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда уй-жой фондини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
муаммоли банк кредитлари мавжуд ҳар бир уй-жой мулкдорлари ширкатининг фаолияти юзасидан тегишли хизмат кўрсатувчи тижорат банкларининг хулосаси олинган тақдирда, жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиш қарори асосида уларнинг бошқариш усулини ўзгартириш бўйича берилган таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 августдаги ПҚ-346-сон қарорига 1-илова “Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2022 йил 6 декабрдаги 03/02-6131-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий етилиши натижасида молиявий жиҳатдан муаммоли ҳолатдаги уй-жой мулкдорлари ширкатининг бошқарув усулини ўзгартириш асосида кўп хонадонли уй-жой фондини бошқариш самарадорлигини ошириш имкони яратилган;
Тошкент шаҳридаги уй-жой фондини бошқарув идораларини “Рақамли пойтахт” ахборот-таҳлил марказига фойдаланувчи сифатида улаш асосида уй-жой фондини бошқарувидаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уй-жой-коммунал хизматлари оперативлигини таъминлаш орқали кўп хонадонли уйларни бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича берилган таклифи Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан “Рақамли Тошкент” комплекс датури асосида яратилган “Менинг уйим” ахборот биллинг тизимини такомиллаштириш мақсадида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2022 йил 6 декабрдаги 03/02-6131-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий етилиши натижасида “Менинг уйим” ахборот биллинг тизимида камчиликлар бартараф етилиб, мазкур платформанинг самарадорлигини ошириш учун янги рақамли воситаларни бирлаштиришга имкон яратилган;
биноларнинг ахборот модели ва геоахборот тизими ёрдамида ахборот моделлаштириш, бошқаришга рақамли технология ва платформаларни жорий етиш бўйича берилган таклифи Тошкент шаҳридаги уй-жой фондини бошқарув компаниялари фаолиятига жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2022 йил 6 декабрдаги 03/02-6131-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий етилиши натижасида Тошкент шаҳрида кўп хонадонли уй-жойларни рақамлаштиришнинг биринчи босқичи бошланган ва ушбу чора-тадбирлар уй-жой фондини бошқарув компаниялари харажатларини 20 фоизгача камайтириш имкони яратилган;
аҳолининг ўсиш динамикасини тавсифловчи омилларни ҳисобга олган ҳолда турар-жой биноларини ишга тушириш динамикаси ва уй-жой фонди ўсишининг 2028 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятига жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2022 йил 6 декабрдаги 03/02-6131-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий етилиши натижасида уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги корхона ва ташкилотларни самарали бошқариш ссенарийлари ишлаб чиқилган ва уй-жой фондини бошқарув компанияларини яратиш ва оптималлаштириш учун имкон яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish