Sayt test rejimida ishlamoqda

Шукурова Умида Абдурасуловнанинг

фан доктори (DSc)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватидаги қизил ясси темираткини клиник-патогенетик даволаш», 14.00.21–Стоматология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Tib98.

Илмий маслаҳатчи: Бекжанова Ольга Есеновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.28.12.2017.Tib.59.01.

Расмий оппонентлар: Копбаева Майра Тайтолеуовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси); Лукина Галина Ильхамовна, тиббиёт фанлари доктори (Россия Федерацияси); Гулямов Суръат Саидвалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Омск давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватидаги қизил ясси темратикини ташхислаш сифатини ошириш ва этиопатогенетик даволаш комплексини такомиллаштириш.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватидаги қизил ясси темираткили беморлар орасида касалликнинг оғир клиник шакллари тарқалишининг ўсиб бориши билан соматик патология частотасининг ортиши ва сурункали инфекция ўчоқлари ўртасида ўзаро боғланиш исботланган;

оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватидаги қизил ясси темиратки клиник шаклларининг жадаллашиши беморларда руҳий эмоционал ҳолатини ёмонлашишига, реактив ва шахсий хавотирлик кўрсаткичларини ортишига сабаб бўлиши аниқланган;

оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватидаги қизил ясси темираткининг ривожланишида эндоген интоксикациянинг патогенетик роли илк бор кўрсатилиб, бу оғиз суюқлиги ва қондаги молекуланинг ўртача массаси йиғилиши, альбуминнинг сорбцион ва транспорт вазифаси пасайиши, яллиғланиш ва яллиғланишга қарши цитокинлар нисбатининг силжиши касалликнинг оғирлик даражаси билан корреляцияланиши аниқланган;

оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватидаги қизил ясси темираткининг оғир клиник кўринишларида беморларнинг оғиз суюқлиги, ичак ва қон зардобида микрофлора метаболитларининг миқдор таркиби ва сифатини ўзгаришидаги патогенетик роли исботланган;

касалликнинг полиэтиологик табиатини инобатга олган ҳолда касалликнинг оғирлик шаккларига боғлиқ, маҳаллий ва систем патогенетик механизмларга таъсир этувчи тизимли умумий ва маҳаллий даволаш комплекси ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

ОБШҚдаги ҚЯТни клиник-патогенетик даволаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватидаги қизил ясси темираткини клиник кечишининг хусусиятлари» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 2 апрелдаги  8н-д/65-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма ОБШҚдаги ҚЯТни этиологияси, патогенези, ташхислаш, клиник кечиши ва олдини олишнинг тизимли даволаш имконини берган;

«Оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватидаги қизил ясси темираткини ташхислашда қисқа занжирли ёғ кислоталарнинг ўрни» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 2 апрелдаги 8н-д/65-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма ОБШҚдаги ҚЯТни ташхислашдаги аҳамиятли хусусиятларни кенг тизимли ёритишга хизмат қилган;

«Сукцинасол ёрдамида оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватидаги қизил ясси темираткини даволаш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 2 апрелдаги 8н-д/65-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсия ОБШҚдаги ҚЯТни даволашда Сукцинасол беморларнинг умумий ҳолатини яхшилаш, суъектив шикоятлар ва оғриқларнинг йўқолишига олиб келган;

ОБШҚдаги ҚЯТни ташхислаш ва даволашнинг самарали тизимини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришга қаратилган илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент шаҳар стоматологик поликлиникаси, Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий маркази, Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси, Тошкент давлат стоматология институтининг клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 7 апрелдаги 8н-д/27-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши оғиз бўшлиғидаги ҚЯТни даволаш муддатларини касалликнинг типик шаклида 4 кунга, экссудатив-гиперемик шаклида 3,4 кунга, эрозив-яра шаклида 5,4 кунга, буллёз шаклида эса 4,1 кунга қисқаришига олиб келган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish