Sayt test rejimida ishlamoqda

Рўзметов Расул Тангирбергановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертасияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тайёргарлик даврида ёш футболчиларнинг машғулот микроциклларини оптималлаштириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.1.ПҳД/Пед461.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, ДСc.03/30.12.2019.Пед.28.01. 
Илмий раҳбар: Машарипов Фарход Тўрахонович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Расмий оппонентлар: Кошбахтийев Илдор Aхмедович, педагогика фанлари доктори, профессор; Талипджанов Aсқар Имамджанович, педагогика фанлар номзоди, профессор.
Йетакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади тайёргарлик даврида 14-15 ёшли футболчиларнинг машғулот юкламаларини микросикллар бўйича тақсимлаш орқали оптимал меъёрларини аниқлаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ёш футболчиларнинг тайёргарлик даврида старт тезлигини ошириш учун мураккаб ҳаракатларни бажаришга қаратилган координасион платформаларда мувозанат сақлашдан депсинишни амалга оширувчи машқлар жамланмасини машғулотга киритиш ҳисобига тезкорликни намоён қилишнинг елементар формаларидан фойдаланиш имконияти кенгайтирилган;
ёш футболчиларнинг машғулот микросиклларини оптималлаштириш учун тайёргарлик даврида масофа тезлигини ривожлантиришни табақалаштиришга йўналтирилган юкламаларни биринчи базавий микросиклда тезликни ортиб бориш фазаси бўйича, иккинчи базавий микросиклда тезликни нисбатан стабиллаштиришга қаратилган такрорий машғулот услубини қўллаш ҳисобига интеграл тайёргарликни ошириш имконияти кенгайтирилган;
ёш футболчиларни машғулот жараёнини тузишда микросиклларнинг таркибидан (микросикл тури, такрорланиши, навбатланиши) ҳар бир микросикл (тортувчи, умумтайёрлов, асосий (базавий), махсус тайёргарлик ва мусобақа олди) учун қўлланиладиган машғулот услубларини (бир хил суръатда, такрорий, ўзгарувчан, юқори темпли, интервалли, интеграл, айланма, мусобақа, ўйин) юклама характери бўйича еришилган натижалар асосида танлаш хисобига мусобақаларга тайёрлаш имкониятлари такомиллаштирилган;
тайёргарлик даврининг тортувчи, умумтайёрлов, асосий (базавий), махсус тайёргарлик ва мусобақа олди микросикллари учун машғулот дастурларида шиддат зоналари бўйича, аероб йўналишда кичик интенсив кардио машқлар, аралаш юкламада стречинг ва йўга машқлари, анаероб –гликолитик ва алактат йўналишдаги юкламада нафас машқларини киритиш хисобига тиклантирувчи воситалардан фойдаланиш имконияти кенгайтирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёш футболчиларнинг машғулот микроциклларини оптималлаштириш ва махсус комплексларни ишлаб чиқиш бўйича ўтказилган тажрибалар асосида: 
ёш футболчиларнинг тайёргарлик даврида старт тезлигини ошириш учун мураккаб ҳаракатларни бажаришга қаратилган координасион платформаларда мувозанат сақлашдан депсинишни амалга оширувчи машқлар жамланмасини қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар “Спорт ўйинлари (Футбол)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 23 ноябрдаги 500-сон буйруғига асосан 500-180 рақамли гувоҳнома). Натижада ёш футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги 22% га яхшиланган;
ёш футболчиларнинг машғулот микросиклларини оптималлаштириш учун тайёргарлик даврида масофа тезлигини ривожлантиришни табақалаштиришга йўналтирилган юкламаларни биринчи базавий микросиклда тезликни ортиб бориш фазаси бўйича, иккинчи базавий микросиклда тезликни нисбатан стабиллаштиришга қаратилган такрорий машғулот услубини қўллаш тавсиялар Хоразм вилояти болалар-ўсмирлар футбол академиясидаги 14-15 ёшли футболчиларнинг машғулот жараёнига тадбиқ етилган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 5-июлдаги 06-13/3166-сон маълумотномаси). Натижада ёш футболчиларнинг тайёргарлик давридаги махсус жисмоний тайёргарлиги 18-22% га яхшиланган;
ёш футболчиларни машғулот жараёнини тузишда микросиклларнинг таркибидан (микросикл тури, такрорланиши, навбатланиши) ҳар бир микросикл (тортувчи, умумтайёрлов, асосий (базавий), махсус тайёргарлик ва мусобақа олди) учун қўлланиладиган машғулот услубларини (бир хил суръатда, такрорий, ўзгарувчан, юқори темпли, интервалли, интеграл, айланма, мусобақа, ўйин) юклама характери бўйича еришилган натижалар асосида танлаш бўйича таклиф ва тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси болалар-ўсмирлар футбол академиясидаги 14-15 ёшли футболчиларнинг машғулот жараёнига тадбиқ етилган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 5-июлдаги 06-13/3166-сон маълумотномаси). Натижада ёш футболчиларнинг интеграл тайёргарлик даражаси 14-16% га ўсган;
тайёргарлик даврининг тортувчи, умумтайёрлов, асосий (базавий), махсус тайёргарлик ва мусобақа олди микросикллари учун машғулот дастурларида шиддат зоналари бўйича, аероб йўналишда кичик интенсив кардио машқлар, аралаш юкламада стречинг ва йўга машқлари, анаероб – гликолитик ва алактат йўналишдаги юкламада нафас машқларини қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар “Спорт ўйинлари (Футбол)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 23 ноябрдаги 500-сон буйруғига асосан 500-180 рақамли гувоҳнома). Натижада ёш футболчиларнинг жисмоний ва техник-тактик ҳаракатлари самарадорлиги 15-16 % га яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish