Sayt test rejimida ishlamoqda

Давронов Aзимжон Солийевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳамзашунослик тарихи ва унинг тадрижий такомили”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.2.ПҳД/Фил1738.
Илмий раҳбар: Нусратулло Жумахо`жа, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, ДСc.03/30.12.2019.Фил.19.01. 
Расмий оппонентлар: Қувватова Дилрабо Хабибовна, филология фанлари доктори, профессор; Раджабова Буробия Тангировна филология фанлари номзоди, йетакчи илмий ходим. 
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Aлишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади ҳамзашунослик тарихида еришилган ютуқлар, содир етилган хато ва камчиликларни, долзарб муаммоларини аниқлашдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Ҳамза шахсияти ва адабий сиймосига турли даврлардаги турлича қарашлар, зиддиятли муносабатлар, илмий ва ғайриилмий талқинлар холис илмий текширилиб, чинакам тарихий ҳақиқат тикланган, ижодкорнинг шахсияти, табиати, маънавий-руҳий оламига хос хусусиятлар у яратган асарларда қай даражада намоён бўлгани очиб берилган;
ҳамзашунослик тарихида ижодкор драмаларига муносабат, қайта ишланиши билан боғлиқ муаммолар, бу борадаги баҳс-мунозараларга аниқлик киритилиб, дунё адабиёцҳунослигида ҳам ҳамзашуносликка хориж олимларининг муносабати очиб берилган;
бадиий адабиётда Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий образининг талқин етилиши ҳамзашунослик тарихида муҳим босқич бўлганлиги исботланган;
ҳамзашуносликнинг яхлит илмий манзараси яратилиб, уларнинг ижобий ва салбий томонлари аниқланган ҳамда қандай нуқсон ва камчиликларга йўл қўйилганлиги далилланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳамзашунослик тарихи ва тадрижий такомили тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ҳамзашунослик яхлит илмий манзарасининг яратилиши, илмий тадқиқотлар даврий таҳлил қилиниб, уларнинг ижобий ва салбий томонларининг аниқланишига доир илмий-назарий хулосалардан Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020-йилларда бажарилган ОТ-ФИ-030 рақамли “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографияни (7 жилд) чоп етиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг ¬¬2022-йил 5-июлдаги 04/1-2228-сон маълумотномаси). Натижада, ҳамзашуносликка доир фикрлар адабиёцҳуносликдаги мавжуд қарашларни бойитган;
Ҳамзашуносликда алоҳида ўринга ега Ҳамзанинг шахс камолоти, Ватан ва миллат озодлиги билан боғлиқ қарашларига оид илмий-назарий хулосалардан Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2018-2020-йилларда бажарилган “ПЗ-20170926459 рақамли “Навоийшунослик тарихи” (ХХ-ХХИ асрлар)” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг ¬¬2022-йил 5-июлдаги 04/1-2236-сон маълумотномаси). Натижада, ҳамзашуносликка доир янгича фикрлар, жумладан, Ҳамзанинг шахс камолоти, Ватан ва миллат озодлиги билан боғлиқ қарашларига доир мулоҳазалар адабиёцҳуносликдаги ҳамзашунослик ҳақидаги қарашларни бойитишга хизмат қилган;
Ҳамзанинг жадид адабиётида тутган ўрни, шоир ижодининг янгича мезонлар асосида ўрганилиши билан боғлиқ илмий-назарий хулосаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканилининг “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2020-йил 12-октабрдаги 02-40/950-сон маълумотномаси). Натижада, ҳамзашуносликнинг адабиётимиз ривожидаги аҳамиятини кенг тарғиб қилишга еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish