Султонов Комолитдин Садриддиновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Узумнинг юқори сифатли сертификатланган кўчатларини ишлаб чиқариш тизимининг илмий асослари», 06.01.07–Мевачилик ва узумчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.DSc/Qx37.
Илмий маслаҳатчи: Бўриев Хасан Чўтбаевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, Андижон қишлоқ хўжалик институти, DSc27.06.2017.Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Кайимов Абжухалил Кайимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Кожахметов Советбек Кожахметович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори; Хужамшукуров Нортожи Абдухаликович, биология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Академик М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: токнинг янги, фитосанитар ҳолати яхшиланган таянч она токзорларини яратиш ва соғломлаштирилган, юқори сифатли, сертификатланган кўчатларни жадал кўпайтириш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистонда фитосанитар ҳолати яхшиланган она токзорлар барпо этиш зарурлиги аниқланган;
юқори сифатли сертификатланган кўчатчиликка мўлжалланган она токзорлар яратиш технологияси ишлаб чиқилган;
ҳимояланган ва очиқ ер шароитларида ток кўчатларини вертикал ва горизонтал пархишлаш йўли билан кўпайтиришнинг самарали усули ишлаб чиқилган;
ёғочлашган қаламчаларда илдиз олиш жараёнлари жадаллигининг қўшимча озуқа (биогумус) беришга ва озуқага тўйинган новдалардан фойдаланишга боғлиқлиги аниқланган;
ток яшил қаламчаларида илдиз тизими регенерациясининг новда олиш муддатига (r=0,87), қаламчаларни экиш схемасига (r=0,85) ўзаро боғлиқлик даражаси (корреляцион) исботланган;
соғломлаштирилган ток кўчатларини биотехнологик усулда in vitro шароитида ўстириш учун эксплантларни олиш тартиби, муддати ва самарали озуқа муҳити аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда юқори сифатли узум кўчатини жадал ишлаб чиқариш технологиясининг илмий ва амалий асослари бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
узумчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари учун «Ток кўчатларини яшил қаламчасидан етиштириш» тавсияномаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 20 февралдаги 02/22-123-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома узумчиликкка ихтисослашган фермер хўжаликларида қўлланма сифатида хизмат қилган;
биогумус субстратидан фойдаланган ҳолда очиқ ерда ток кўчатларини тезкор етиштириш бўйича ишлаб чиқилган технологик ишланма Паркент туманидаги «Норчонтол» фермер хўжалигида 0,6, «Шомахмуд Назира» фермер хўжалигида 0,2, «Гулбоғ Ўтабоев Ўктам» фермер хўжалигида 0,2, «Сардор» фермер хўжалигида 0,3, «Иноқов Акром» фермер хўжалигида 0,2 гектар ва Бўстонлиқ туманидаги «Муштарий Малика Камрон» фермер хўжалигида 0,2 гектар, жами 1,1 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 20 февралдаги 02/22-123-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида гектарига 52083 дона сертификатланган ток кўчати чиқишига эришилган, иқтисодий самарадорлик гектарига ўртача 78489,166 минг сўмни ташкил этган;
очиқ ер шароитларида ток кўчатларини вертикал ва горизонтал пархишлаш йўли билан тезкор кўпайтириш технологияси Паркент туманидаги «Мадр ота» фермер хўжалигида 0,2, «Мирпўлат» фермер хўжалигида 0,2, «Норчонтол» фермер хўжалигида 0,2, «Иноқов Акром» фермер хўжалигида 0,3 гектар ва Бўстонлиқ туманидаги «Фарход дўстлик агро» фермер хўжалигида 0,2, «Абдурахим ва Рухсатгул» фермер хўжалигида 0,15 гектар, жами 1,25 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 20 февралдаги 02/22-123-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида гектарига 78987 дона сертификатланган ток кўчати чиқишига эришилган, иқтисодий самарадорлиги гектарига ўртача 95186,114 минг сўмни ташкил этган;
саноат токзорлари фитосанитар ҳолатининг стандарт кўчатлар чиқишига таъсири бўйича ишлаб чиқилган технологик ишланма Паркент туманидаги «Гулбоғ Ўтабоев Ўктам» фермер хўжалигида 0,3, «Шомахмуд Назира» фермер хўжалигида 0,3 гектар ва Бўстонлиқ туманидаги «Фарход дўстлик агро» фермер хўжалигида 0,3, «Муштарий Малика Камрон» фермер хўжалигида 0,4 гекар, жами 1,3 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 20 февралдаги 02/22-123-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида гектарига 393450 дона ёғочлашган стандарт қаламчалар чиқишига эришилган, иқтисодий самарадорлиги гектарига ўртача 65828,75 минг сўмни ташкил этган;
очиқ ер шароитларида кўчатларни тезкор кўпайтириш учун токнинг клон она кўчатзорларини барпо этиш бўйича ишланмаси Паркент туманидаги «Мадр ота» фермер хўжалигида 0,2, «Норчонтол» фермер хўжалигида 0,3, жами 0,4 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 20 февралдаги 02/22-123-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида йилига гектаридан 417500 донагача стандарт қаламчалар (экиш материали) чиқишига эришилган, иқтисодий самарадорлиги гектарига ўртача 88500,0 минг сўмни ташкил этган.