Алимов Азиз Пулатовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тизза бўғимининг дегенератив-дистрофик касалликларида эндопротезлаш», 14.00.22–Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2017.2.DSc/Tib166.
Илмий маслаҳатчи: Азизов Мирхаким Жавхарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.28.02.2018.Tib.62.01.
Расмий оппонентлар: Прохоренко Валерий Михайлович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Хамраев Алишер Шахобович, тиббиёт фанлари доктори; Саттаров Алишер Рахимович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Р.Р.Вреден номли Россия травматология ва ортопедия илмий-текшириш институти» федерал давлат бюджет муассасаси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: дегенератив-дистрофик касалликлари бўлган беморларда жарроҳлик ва консерватив периоперацион даволашни оптималлаштириш йўли билан тизза бўғимини тотал эндопротезлаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тизза бўғимини эндопротезлашда катта болдир суяги дўнгларининг некроз нуқсонларида ғадир-будурликдан олинган суяк аутотрансплантати ёрдамида эндопротез компонентлари барқарорлигини таъминлаш учун пластика усули ишлаб чиқилган;
П-симон шаклдаги ТБга мослаштирилган тизза усти қопқоғини четлатиш учун ретрактор ишлаб чиқилган ва унинг ёрдамида тизза бўғимини эндопротезлашда сунъий бўғим имплантацияси операция майдонини етарлича кенгайтириши исботланган;
чўзилиб кетган коллатерал боғламларда тендопликациясини ўтказиш йўли билан тизза бўғими деформация бурчагига боғлиқ равишда тотал эндопротезлаш хирургик коррекцияси тактикаси ишлаб чиқилган;
тизза бўғимини эндопротезлашдан 4-6 ойдан кейинги назорат гуруҳи беморларида рентгенденситометрик белгиларнинг пасайиши ва иммунологик кўрсаткичларнинг ошиши кузатилиб, эндопротез атрофидаги суяк тўқимаси остеолизининг ривожланиши исботланган;
тизза бўғими суяк тўқимаси зичлигини аниқлаш асосида протез атрофи суяк тўқимасида резорбтив жараёнларга медикаментоз таъсир қилиш схемаси ишлаб чиқилган;
тизза бўғими букилувчи контрактурасининг ривожланишида тўрт бошли мушак биоэлектрик фаоллигининг сусайиши ва тизза бўғимини букувчи мушакларининг гипертонуси билан боғлиқлиги исботланган;
тизза бўғимини тотал эндопротезлашдан кейин оёқнинг мушак аппарати тонуси пасайганида электронейростимуляция қўллаган ҳолда реабилитация чора-тадбирлари схемаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тизза бўғими дегенератив-дистрофик касалликлари бўлган беморларда тизза бўғимини тотал эндопротезлаш натижаларини яхшилашга бағишланган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Тизза бўғимини эндопротезлашда тизза усти қопқоғини четлатиш учун ретрактор ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 26 февралдаги 8н-д/30-сон маълумотномаси). Таклиф этилган мослама амалиёт вақтини қисқартириш ва тизза бўғимини эндопротезлашда адекват йўл очиш имконини берган;
тизза бўғими деформацияларини ташхислаш ва эндопротезлашда даволаш тактикасини танлаш услубияти ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 26 февралдаги 8н-д/30-сон маълумотномаси). Таклиф этилган ташхислаш комплекси тизза бўғими деформацияларини эрта верификация қилиш ва тотал эндопротезлашнинг энг оптимал тактикасини танлаш шароитини яратган;
«Тизза бўғимини эндопротезлаш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 26 февралдаги 8н-д/30-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган қўлланманинг татбиқ этилиши дегенератив-дистрофик касалликлари бўлган беморларда тизза бўғимини эндопротезлаш натижаларини яхшилаш, бўғим фаолиятининг тикланиш муддатини қисқартириш имконини берган;
дегенератив-дистрофик касалликлари бўлган беморларда тизза бўғимини тотал эндопротезлаш натижаларини яхшилаш бўйича бажарилган диссертация ишининг олинган илмий натижалари соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, хусусан, Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, Навоий тоғ-кон металлургия комбинатининг тиббий-санитария қисми амалий фаолиятига (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 26 февралдаги 8н-д/30-сон маълумотномаси) татбиқ этилган. Тадқиқотдан олинган натижалар тизза бўғими дегенератив-дистрофик касалликлари бўлган беморларни ташхислаш сифатини яхшилаш, тотал эндопротезлаш тактикасини оптималлаштириш ва амалиётдан кейинги асоратларни 20,5% дан 8,3% гача камайтириш имконини берган.