Sayt test rejimida ishlamoqda

Эрматова Муножат Қосимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертасияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Суғориладиган тупроқлар еритмасининг таркиби ва консентрациясини ўсимликлар озиқланиши учун мақбуллаштириш йўллари”, 06.01.04 – Aгрокимё (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б.2022.1.ПҳД/Қх834
Илмий раҳбар: Сидиқов Саиджон, қишлоқ хўжалик фанлари номзоди, доцент.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, ПҳД.05/04.03.2022.Қх.13.03.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Назарбай Мадримович, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор; Каримбердиева Aмина Aзимовна, қишлоқ хўжалик фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Йетакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади Суғориладиган тупроқлар еритмасининг таркиби ва консентрациясини ўсимликлар озиқланиши учун мақбуллаштириш йўлларини ишлаб чиқиш.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 Ўзбекистонда илк маротаба суғориладиган тупроқларнинг енг мураккаб қисми-тупроқ еритмаси ажратиб олинган; 
 тупроқ еритмасининг консентрацияси, кимёвий таркиби, осмотик босими, мувозанатлилиги аниқланди ва ушбу кўрсаткичларни кўплаб табиий ва антропоген омиллар таъсирида ўзгариб туриши ёритиб берилган;
 тупроқ еритмасининг кимёвий таркиби ва консентрациясини турли агрофонлар ва ўсимликнинг вегетация даврида ўзгариши аниқланган;    
 тупроқ еритмасининг кимёвий таркиби ва консентрациясини ғўзанинг физиологик кўрсаткичлари, ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсири илмий асосланган;
 тупроқ еритмасини ўсимлик озиқланиши нуқтаи назаридан оптимал ҳолатини доимий таъминлашни бошқаришнинг илмий асоси ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Суғориладиган тупроқлар еритмасининг таркиби ва консентрациясини ўсимликлар озиқланиши учун мақбуллаштириш йўллари бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
Суғориладиган типик бўз тупроқлар хоссаларини яхшилаш, ғўзанинг ўсиши ва ривожланиши учун тупроқ еритмасининг оптимал шароитини яратиш учун гектарига 250-300 кг азот, 210 кг фосфор ва 150 кг калий қўллаш тавсия етилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 22 декабрдаги № 02/022-5097-сонли маълумотномаси). Натижада тавсия етилган ўғит меъёри суғориладиган тупроқларнинг унумдорлиги ва екинлар ҳосилдорлигини оширишда асос бўлиб хизмат қилган.
Суғориладиган тупроқлар еритмасининг таркиби ва консентрациясини оптимал ҳолатини яратиш учун ишлаб чиқилган тавсиялар “Рўзиев Aбрай” фермер хўжалигининг 55 гектар майдонида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 22 декабрдаги № 02/022-5097 - сонли маълумотномаси). Натижада гектарига Н250П175К125 ўғит қўлланилганда, еритма консентрацияси 15,9-21,8 л/ммол бўлиб, ғўзанинг ҳосилдорлиги 34,10 с/га ни ташкил қилган. Ўғит меъёри Н300П210К150 гача кўпайтирилганда, еритманинг консентрацияси ошиб (29,8 л/ммол), ўсимлик учун оптимал озиқланиш шароити яратилиши ҳисобига ҳосилдорлик 37,40 с/га миқдорга кўтарилган.
Тупроқ еритмасининг таркиби ва консентрациясини ғўзанинг озиқланиши учун мақбуллаштириш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар “Талъат Зоҳиршох” фермер хўжалигининг 25 гектар майдонида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 22 декабрдаги № 02/022-5097 - сонли маълумотномаси). Натижада гектарига Н250П175К125 меъёрда ўғит қўлланилганда, еритманинг консентрацияси 16,0-22,1 л/ммол бўлиб, 37,30 с/га ҳосил олинган. Ўғит меъёри Н300П210К150 гача кўпайтирилганда, еритманинг консентрацияси ошиб (30,0 л/ммол), ҳосилдорлик 41,11 с/га миқдорга кўтарилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish