Sayt test rejimida ishlamoqda

Aдизов Шуҳрат Бафойевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фермер хўжаликларининг йер майдонларини оптималлаштириш ва ҳудудини ташкил етиш (Бухоро вилояти Вобкент тумани мисолида)”, 06.01.10-Йер тузиш, кадастр ва йер мониторинги (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.1.ПҳД/Қх1052
Илмий раҳбар: Ҳамидов Файзулло Рамазонович, техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, ПҳД.05/04.03.2022.Қх.13.03.
Расмий оппонентлар: Сафаров Ешқобил Юлдашович, техника фанлари доктори, профессор; Ғофуров Aзим Жумайевич, қишлоқ хўжалиги фанлари фалсафа доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: “Ўздавйерлойиҳа” давлат-илмий лойиҳалаш институти.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади Қишлоқ хўжалик йерларидан фойдаланишни ташкил етишда фермер хўжаликлари ҳудудини мақбуллаштиришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий технологиялар асосида фермер хўжаликларининг даласи електрон паспортини онлайн юритишни таъминловчи дастурий таъминот яратилган. Ушбу дастурий таъминот ёрдамида тўпланган маълумотлар ёрдамида фермер хўжалиги фаолиятини режалаштириш ва йерлардан самарали фойдаланишни башоратлаш имконияти яратилган;
фермер хўжалиги йер майдони ўлчами билан унга таъсир кўрсатувчи омиллар ўртасидаги кўп омилли регрессия аниқланган. Ҳисобланган Р2 детерминация коеффисиентининг 0,99 га тенг бўлиши натижавий кўрсаткичнинг киритилган омиллар билан кучли боғланганлигини кўрсатиб, қолган 0,01 улуш еса ҳисоблаш жадвалига киртилмаган ҳамда маржинал омилларга боғлиқлиги аниқланган; 
хўжаликнинг йер тузиш лойиҳаси таркибида фермер хўжалиги ҳудудини ташкил етиш услубияти такомиллаштирилган, натижада йер майдонлари мақбуллаштирилган фермер хўжаликларининг ҳудудида йер тузиш лойиҳаларининг таркибий қисмлари ва елементларини жойлаштириш орқали йердан самарали фойдаланишни ташкил етиш имконияти яратилган; 
хўжаликда мавжуд аҳолини иш билан таъминлаш, қишлоқ хўжалик екинлари агротехнологиясини тўғри ташкил етиш ва уларни йетиштириш самарадорлигини ошириш мақсадида СМAРТ ЛAНД андроид дастури «Жава» тилида яратилган. Унинг ёрдамида екинларни екиш ва парваришлаш, тайёр бўлган маҳсулотдан олинадиган фойда каби имкониятлар яратилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фермер хўжаликларининг йер майдонларини оптималлаштириш ва ҳудудини ташкил етиш бўйича ўтказилган илмий тадқиқотлардан олинган натижалар асосида: 
Замонавий технологиялар асосида фермер хўжаликларининг даласи електрон паспортини онлайн юритишни таъминловчи дастурий таъминот яратилган ва ишлаб чиқаришга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 27-октябрдаги 04/30-04/7859-сонли маълумотномаси). Натижада массив фермер хўжаликларининг маълумотларини онлайн киритиш имконияти яратилган.
Фермер хўжалиги йер майдони ўлчами билан йернинг унумдорлиги ўртасидаги корреляцион боғланиш аниқланган ва тавсиялар ишлаб чиқилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 27-октябрдаги 04/30-04/7859-сонли маълумотномаси). Натижада фермер хўжалиги йер майдони ўлчами ўзгариши 38,44 % йер майдони унумдорлиги миқдорига ва 61,56 % бошқа омилларга боғлиқ еканлигини исботланган.
Хўжаликда аҳоли бандлиги ва қишлоқ хўжалик екинларини йетиштириш самарадорлигини ошириш мақсадида «СМAРТ ЛAНД» андроид дастури яратилган ва ишлаб чиқаришга жорий қилинган. (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 27-октябрдаги 04/30-04/7859-сонли маълумотномаси). Натижада екинларни йетиштириш ва парваришлашда керакли агротехник тадбирларни навбатма-навбат маълум бир график асосида жойлаштириш имконияти яратилган 
Хўжаликнинг йер тузиш лойиҳаси таркибида фермер хўжалиги ҳудудини ташкил етиш услубияти такомиллаштирилган ва ишлаб чиқаришга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 27-октябрдаги 04/30-04/7859-сонли маълумотномаси). Натижада хўжаликнинг йер тузиш лойиҳаси таркибида фермер хўжалиги ҳудудини ташкил етишга оид тавсиялар сифатида хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish