Sayt test rejimida ishlamoqda

Мусаев Бекзод Турсунбоевичнинг

фалсафа  доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда меҳнат муносабатларини коллизион-ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш», 12.00.03–Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Yu43.

Илмий раҳбар: Рўзиев Рустам Жабборович, юридик фанлар доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.27.06.2017.Yu.22.01.

Расмий оппонентлар: Гулямов Саид Саидахрарович, юридик фанлар доктори, профессор; Рустамбеков Исломбек Рустамбекович, юридик фанлар доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасида чет эл элементи билан мураккаблашган меҳнат муносабатларини коллизион-ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш ва уни қўллаш амалиёти самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ва «Меҳнат муҳофазаси тўғрисида»ги қонуннинг чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг меҳнат муносабатларига нисбатан татбиқ қилиниши мумкинлиги асосланган;

меҳнатни тартибга солишга оид қонун ҳужжатлари агар халқаро шартномаларда бошқача ҳолат назарда тутилмаган тақдирда, Ўзбекистон ҳудудидаги чет эл фуқаролари саналган иш берувчиларга нисбатан ҳам қўлланилиши лозимлиги асослаб берилган;

халқаро хусусий меҳнат муносабатларида меҳнат шароитларини аниқлаш, ноқулай ишлаб чиқариш омиллари ва уларни ўрнатишга оид миллий ҳамда халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар нормаларини унификациялаш ҳақидаги таклифлар асосланган;

фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича ишлар бажарувчи (хизматлар кўрсатувчи) шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари татбиқ қилиниши шартлиги асослаб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўзбекистонда меҳнат муносабатларини коллизион-ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:

Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг татбиқ қилиш соҳасини аниқлаштириш, меҳнат муҳофазаси соҳасида давлатнинг халқаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш, чет эл фуқароларига меҳнат муҳофазасига оид нормаларни татбиқ қилиш ҳақидаги таклифлар «Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Қонунининг 3, 4, 5, 21, 22, 33-моддаларига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг 2016 йил 29 сентябрдаги 04/3-06-366-сон маълумотномаси). Бу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалиётда қўллаш самарадорлигини оширишга, меҳнат муҳофазасига оид нормаларни татбиқ қилиш соҳасини аниқлашга, шунингдек, меҳнат муносабатларини тартибга солувчи халқаро хусусий ҳуқуқий асосларни янада такомиллаштиришга хизмат қилган;

меҳнат миграцияси соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, фуқароларни чет элларда ишга жойлаштиришнинг механизм ва шакллари, меҳнат мигрантлари билан ишлаш соҳасидаги дипломатик ваколатхоналарининг асосий фаолият йўналишларини ўзида ифодаловчи «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат миграцияси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқишга оид таклифлар қонун ижодкорлик фаолиятида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2016 йил 30 сентябрдаги
06/1-05/1370-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалга оширилиши мамлакатимиз қонунчилигини халқаро стандартларга мослашувига ва фуқароларимизни чет эл мамлакатлари иқтисодий-ижтимоий шароитларига интеграциялашувига хизмат қилган;

чет эл элементи билан мураккаблашган меҳнат муносабатларига нисбатан татбиқ қилинадиган ҳуқуқни аниқлаш, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар иштирокидаги меҳнат муносабатларини тартибга солишга оид ва бошқа шу соҳадаги таклифлар қонун ижодкорлик фаолиятида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг 2016 йил 19 июлдаги 04/3-06-344-сон маълумотномаси). Таклифларнинг амалга оширилиши чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг меҳнат ва ижтимоий ҳуқуқларини янада ишончли ҳимоя қилишга ва ушбу соҳани тартибга солувчи ҳуқуқий нормаларни самарадорлигини оширишга хизмат қилган;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элларда ишга жойлаштиришга оид воситачилик фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар фаолиятини ташкил қилишга оид билдирилган таклифлардан тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг 2016 йил 27 июлдаги 02-09/2216-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларни амалга оширилиши Ўзбекистонда рекрутинг хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар фаолиятини йўлга қўйишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish