Sayt test rejimida ishlamoqda

Турдийева Дилафруз Махмуджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ХХ-ХХИ асрларда Малайзия ижтимоий-сиёсий ҳаётида диний омилнинг ўрни ва аҳамияти”. 07.00.04 – Диншунослик (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.ПҳД/Тар47.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, ДСc.35/30.12.2019.Исл/Тар/Ф.57.01.
Расмий оппонентлар: фалсафа фанлари доктори, профессор Ш.Мадайева, фалсафа фанлари доктори, профессор Б.Турайев.
Йетакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади ХХ-ХХИ асрларда Малайзиянинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида диний омилнинг ўрни ва аҳамиятини очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Малайзияда динлараро (ҳинди-буддавий маданият, хитой миллий динлари, христианлик) рақобат шароитида Ислом тараққиёти департаменти (Жабатан Кемажуан Ислам Малайсиа) ташкил етилиб, мамлакат бошқарувида ислом динини йетакчи ўринга олиб чиқиш ва ислом таълимини узлуксиз ўқув тизимига жорий етиш орқали ислом қадриятларини сақлаб қолиш ҳамда ривожлантиришга еришилаётгани исботланган;
1970 йилдаги Малай ва ҳинди-хитой миллатлари ўртасидаги зиддиятни бартараф етиш ҳамда уч миллат ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида жамоалар манфаатидан миллий манфаатни устун қўювчи 5 тамойил (худога ишониш ва диний бағрикенглик, ислом расмий давлат дини, қирол ва давлатга содиқлик, қонунларни ҳурмат қилиш, ахлоқ нормаларига риоя етиш)дан иборат “Рукунегара” (“Рукун Негара”) мафкуравий таълимот жорий етилгани аниқланган;
глобаллашув шароитида динийлик ва дунёвийликни тенгликда сақлаш мақсадида диний таълим муассасалари ўқув дастурларининг “Ислом Ҳадҳари” (“Ислам Ҳадҳарий”) дастури тамойиллари асосида модернизация қилиниши диний мактаб битирувчиларининг келажакда расмий олий ўқув юртларида ўқишни давом еттириш имконига ега бўлиши далилланган;
Малайзия Конститусиясида ислом давлат дини сифатида белгиланган бўлса-да, Будда куни (Весāкҳа, Ваиśāкҳа), Дивали (दीपावली, Дīпāвалī) ва Тайпусам (தைப்பூசம், Тҳаипусам) байрами, Рождество, “Страстная пятниса” диний байрамларининг давлат томонидан расмий тан олиниши мамлакатнинг дунёвий давлат ўлароқ барқарор ривожланишини таъминловчи таянч вазифасини ўтаётгани далилланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “ХХ-ХХИ асрларда Малайзия ижтимоий-сиёсий ҳаётида диний омилнинг ўрни ва аҳамияти” мавзуида олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
ХХИ аср бошида Бош вазир Муҳаммад Бадавий томонидан миллий ислом шаклини тарғиб етувчи “Ислом Ҳадҳарий” дастурида илгари сурилган илм-фанни егаллаш, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, атроф-муҳитни асраш ва юксак мудофаа қудрати каби тамойиллар аҳолида фуқаролик позициясини юксалтиришга хизмат қилгани, ушбу дастурда баён етилган қоидалар Ўзбекистонда кенг тарқалган Нақшбандийлик тариқатининг “Дил ба ёру даст ба кор” тамойилига ҳамоҳанг келиши тўғрисидаги назарий ва амалий хулосаларидан Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази буюртмаси билан тайёрланган “Ислом сивилизацияси” қомусий луғатининг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси марказининг 2023-йил 13-февралдаги 08-17/135-сон маълумотномаси). Натижада, ислом сивилизацияси борасидаги билимларнинг мустаҳкамланишига еришилган;
1970-йилдаги малай ва ҳинди-хитой миллатлари ўртасидаги зиддиятли ҳолатларни яхшилаш ҳамда миллатлараро ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Малайзияда жамоалар манфаатидан миллий манфаатни устун қўювчи 5 тамойил (худога ишонч ва диний бағрикенглик, ислом давлат дини, қирол ва давлатга содиқлик, конституция ва қонунларни ҳурмат қилиш, ахлоқ нормаларига риоя етиш)дан иборат “Рукунегара” (“Рукун Негара”) расмий мафкуравий таълимоти ҳамда дин, ирқ ва миллат (Aгама, бангса дан негара) норасмий мафкураси жорий етилиши аниқланганлиги тўғрисидаги назарий ҳамда амалий хулосаларидан Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази буюртмаси асосида тайёрланган “Ўзбекистон – бағрикенг диёр” китоби мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказининг 2023-йил 14-февралдаги 02/69-сон маълумотномаси). Натижада, китоб мазмунига сингдирилган маълумотлар ўқувчиларда мамлакат ривожида миллатлараро тотувликнинг аҳамияти ҳақида тушунчаларнинг кенгайишига хизмат қилган;
Малайзияда динлараро (буддавийлик, ҳиндуийлик, хитой динлари, христианлик) рақобатда ислом қадриятларини сақлаб қолиш ва ривожлантириш мақсадида Ислом тараққиёти департаменти (Жабатан Кемажуан Ислам Малайсиа)нинг ташкил етилгани, Малайзия ислом сиёсий партияси (Парти Ислам Се-Малайсиа)нинг кенг миқёсдаги фаолияти орқали Малайзияда ислом қадриятларининг алоҳида қабул қилиниши асосланганига доир хулосалар Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази тингловчилари учун ўқитилаётган “Замонавий мусулмон жамияти” фани мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2023-йил 22-февралдаги 02-03/1075-сон маълумотномаси). Натижада, Малайзиядаги динлараро рақобатда диний ташкилотлар ва сиёсий партиялар фаолияти ҳақидаги батафсил маълумотлар тингловчилар билимининг ошишига хизмат қилган;
Малайзия Конституциясида ислом давлат дини сифатида белгиланган бўлса-да, Будда куни (Весāкҳа, Ваиśāкҳа), Дивали (दीपावली, Дīпāвалī), Тайпусам (தைப்பூசம், Тҳаипусам), “Рождество”, “Страстная пятница” диний байрамларининг давлат томонидан расмий тан олиниши мамлакатнинг секуляр давлат сифатида барқарор ривожланишини таъминловчи таянч вазифасини ўтаётгани далилланганига доир хулосалар “Ўзбекистон тарихи” телеканали “Ислом сивилизацияси маркази: шонли тарихдан буюк келажак сари” тизимли кўрсатувлар мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2023-йил 24-февралдаги 06-28-437-сон маълумотномаси). Натижада, кенг сонли томошабинлар Малайзия анъана ва маросимлари ҳақидаги маълумотларга ега бўлишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish