Sayt test rejimida ishlamoqda

Тлеубаева Гулнур Сагибаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Иқтидорли талабалар билан ишлашнинг ижтимоий-педагогик жараёнларини такомиллаштириш», 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.1.ПҳД/Пед2395.
Илмий раҳбар: Карлибаева Гулжахан Йермекбайевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, ДСc.03/03.12.2021.Пед.26.01.
Расмий оппонентлар: Ҳакимова Муҳаббат Файзийевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Ярматов Рахим Бахрамович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида иқтидорли талабалар билан ишлашнинг ижтимоий-педагогик жараёнларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Иқтидорли талабалар билан ишлашнинг ижтимоий-педагогик имкониятлари ўқув фаоллигини ривожлантиришда ички мотивларнинг устуворлигини таъминлашга қаратилган ностандарт фикрлашни креатив тафаккурга тўғри пропорционал уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
иқтидорли талабалар билан ишлашнинг ижтимоий-педагогик жараёнларини ривожлантириш модели интерфаол ўқитиш жараёнида интеграллашган-репродуктив ва ижодий-изланишли босқичларини таълим мақсадларига мослаштириш ҳамда мустақил ишларни интенсив лойиҳалаш маданиятини шакллантириш асосида такомиллаштирилган;
иқтидорли талабалар билан ишлашнинг ижтимоий-педагогик технологияларини ривожлантириш жараёни ривожлантрувчи-репродуктив машқлар индивидуаллигини таъминлаш, тезкор изланувчан амалиётни оммалаштириш ҳамда қиёсий таққослаш, умумлаштирилган ақлий операциялар кетма-кетлигини ҳамкорликда ташкил етиш асосида такомиллаштирилган;
иқтидорли талабалар билан ишлаш мезонлари мантиқий масалаларни йечиш алгоритмини жадал ўзлаштиришга қаратилган ўз-ўзини ривожлантирувчи машқларни бажариш ҳамда еврестик фаолият турларини интенсив егаллаш ва масалаларнинг ноодатий йечимларни топишга барқарор устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иқтидорли талабалар билан ишлашнинг ижтимоий-педагогик жарайонларини такомиллаштириш боъйисҳа олинган натижалар асосида:
иқтидорли талабалар билан ишлашнинг ижтимоий-педагогик имкониятлари ўқув фаоллигини ривожлантиришда ички мотивларнинг устуворлигини таъминлашга қаратилган ностандарт фикрлашни креатив тафаккурга тўғри пропорционал уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-20170923121 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” мавзусидаги илмий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 17 майдаги 02–07–1795/04–сон маълумотномаси). Натижада иқтидорли талабаларнинг ўқув-билиш мотивациясини оширишга йўналтирилган;
иқтидорли талабалар билан ишлашнинг ижтимоий-педагогик жараёнларини ривожлантириш модели интерфаол ўқитиш жараёнида интеграллашган-репродуктив ва ижодий-изланишли босқичларини таълим мақсадларига мослаштириш ҳамда мустақил ишларни интенсив лойиҳалаш маданиятини шакллантириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-20170923121 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” мавзусидаги илмий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 17 майдаги 02–07–1795/04–сон маълумотномаси). Натижада иқтидорли талабалар билан ишлашнинг ижтимоий-педагогик жараёнларини такомиллаштиришнинг самарадорлигини баҳолашнинг мезонлари ишлаб чиқиш имкони яратилган;
иқтидорли талабалар билан ишлашнинг ижтимоий-педагогик технологияларини ривожлантириш жараёни ривожлантрувчи-репродуктив машқлар индивидуаллигини таъминлаш, тезкор изланувчан амалиётни оммалаштириш ҳамда қиёсий таққослаш, умумлаштирилган ақлий операциялар кетма-кетлигини ҳамкорликда ташкил етиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ етишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 17 майдаги 02–07–1795/04–сон маълумотномаси). Натижада иқтидорли талабалар билан ишлашнинг умумий малака талабларини такомиллаштириш самарадорлиги ошган;
иқтидорли талабалар билан ишлаш мезонлари мантиқий масалаларни йечиш алгоритмини жадал ўзлаштиришга қаратилган ўз-ўзини ривожлантирувчи машқларни бажариш ҳамда еврестик фаолият турларини интенсив егаллаш ва масалаларнинг ноодатий йечимларни топишга барқарор устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир тавсиялар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-20170923121 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” мавзусидаги илмий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 17 майдаги 02–07–1795/04–сон маълумотномаси). Натижада иқтидорли талабалар билан ишлашнинг интерфаол технологияларини ишлаб чиқишга шароит яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish