Sayt test rejimida ishlamoqda

Aхмедов Aзамат Хаитовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Прецизион вибромеханика принсипларига асосланган бошқариладиган механизмларнинг янги авлодини ишлаб чиқишда махсус қотишмалар (оқ чўян ва алюминий-литий) қўллашнинг назарий ва муҳандислик йечимлари”, 05.02.02 – “Механизмлар ва машиналар назарияси. Машинашунослик ва машина деталлари”, 05.02.01 – “Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси. Камёб, нодир ва радиоактив елементлар технологияси (Қуймачилик ва металларга ишлов бериш йўналиши бўйича)” ихтисосликлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.1.ДСc/Т502.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги ДСc.03/30.12.2019.Т.03.04. рақамли Илмий кенгаш.
Илмий маслаҳатҳчилар: Каримов Камолхон Aббосович, техника фанлари доктори, профессор, Тураходжайев Нодир Джахонгирович, техника фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Aлимухамедов Шавкат Пирмухамедович, техника фанлари доктори, профессор; Нурмуродов Салохиддин Дусмуродович, техника фанлари доктори, профессор; Мамасаидов Мухамеджан Ташалийевич, Қирғиз Республикаси Фанлар академиясининг академиги, техника фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади прецизион вибромеханика принсиплари асосида бошқариладиган фриксион ва вибрацион механизмларнинг янги қурилмаларини ишлаб чиқишда махсус қотишмаларни қўллашнинг назарий ва муҳандислик йечимларини ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
механизмлар ва машиналар назариясида бошқариладиган фриксион ва вибрацион механизмларнинг параметрлари ва боғланишларини бошқаришнинг такомиллашган классификацияси уларнинг ишлаш муҳитидаги таъсир етувчи кучлар катталигига боғлиқ равишда ишлаб чиқилган;
прецизион вибромеханика усуллари ёрдамида бошқариладиган фриксион ва вибрацион механизм қурилмалари ҳаракати математик моделлари кутилаётган чиқиш параметрлари асосида ишлаб чиқилган ва аналитик йечимлари олинган;
ташқи физик майдонлар ёрдамида олинган қуйма маҳсулотлардан тайёрланган механизмлар ва механик системаларни ишлаб чиқиш иссиқлик алмашинув кўрсаткичлари ёрдамида назарий асосланган;
електрореологик ва магнитореологик еффектлар (нонютон суюқликлари) асосида механизмларнинг бошқариладиган ҳаракатларини ҳосил қилиш кўрсаткичлари назарий асосланган;
реверс механизмнинг ҳамда бошқариладиган вибромайдалагич ишчи органининг ҳаракатини аниқлаш ва ҳисоблаш математик модел асосида ишлаб чиқилган;
қуйма усулда олинадиган машинасозлик деталларининг мустаҳкамлигини ошириш технологияси детал материалининг мустаҳкамлиги ва йейилишбардошлиги орасидаги боғлиқлик асосида математик моделлаштирилган;
машинасозликда деталларни қуймакорлик усулида олишнинг математик модели қуйма таркибидаги елементларнинг унинг механик хоссаларига таъсир етиш даражаси асосида ишлаб чиқилган;
бошқариладиган механизмларнинг янги авлод қурилмаларини яратишда қуймакорлик усулида олинган деталларнинг механик хоссаларига боғлиқлиги асосида математик модели ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Прецизион вибромеханика принсипларига асосланган параметрлари ва боғланишлари бошқариладиган механизмлар қурилмаларини ишлаб чиқишда оқ чўян ва алюминий қуймаларини қўллаш, механизмлар ишчи органлари деталларидаги ишқаланиб йейилишини ва бошқа камчиликларини бартараф етиш, технологик жараёнларни такомиллаштириш асосида хом-ашё базасини тежаш ҳамда иқтисодий самарадорликка еришиш бўйича олинган натижалар асосида:
горизонтал ва вертикал вибромайдалагич ва шарикли майдалагич механизмларининг боғланишлари ва параметрларини бошқаришнинг такомиллаштирилган технологияси “Навоий машинасозлик заводи”га жорий қилинган (“НКМК” АЖнинг 28 декабр 2022 йилдаги 23.01-01-07/880-сон маълумотномаси). Натижада тоғ-кон саноатида қўлланиладиган майдаловчи машиналарнинг иш унумдорлиги 12-14% га ортган.
дробилкалар ишчи органларининг мураккаб фазовий ҳаракатлари математик моделари учун сигнатурали оралиқларни интеграллаш усули “Навоий машинасозлик заводи”га жорий қилинган (“НКМК” АЖнинг 28 декабр 2022 йилдаги 23.01-01-07/880-сон маълумотномаси). Натижада ушбу бошқариладиган механизмларнинг янги қурилмалари учун техник-иқтисодий ва сифат кўрсаткичларини математик моделлаштириш асосида баҳолаш имкони 25-30% га ортган.
вибрацион механизмлар бўғинлари кинематик жуфтларининг фриксион характеристикаларига юқори частотали вибрацияни таъсир етиш технологияси “Навоий машинасозлик заводи”га жорий қилинган (“НКМК” АЖнинг 28 декабр 2022 йилдаги 23.01-01-07/880-сон маълумотномаси). Натижада тоғ-кон, геология саноатида қўлланиладиган вибрацион механизм юритмаларини иш жараёнида енергия сарфи 10-15% га камайган.
яратилган математик модел асосида параметрлари бошқариладиган машиналар ишчи органлари оқ чўян деталларини ишқаланиб йейилишини камайтириш технологияси “Навоий машинасозлик заводи”га жорий қилинган (“НКМК” АЖнинг 28 декабр 2022 йилдаги 23.01-01-07/880-сон маълумотномаси). Натижада бошқариладиган машина ишчи органларининг йейилишбардошлиги 12-14% га ошган.
машина деталларини қуйма усулида олишда оқ чўян таркибидаги нометалл қўшимчаларни ўзгаришини баҳолайдиган, суюқлантирилган ваннага шихтани юклаш даврида ҳароратнинг ортиши билан қотишма таркибидаги қўшимчаларнинг ўзгаришини характерлайдиган математик моделлар “Навоий машинасозлик заводи”га жорий қилинган (“НКМК” АЖнинг 28 декабр 2022 йилдаги 23.01-01-07/880-сон маълумотномаси). Натижада бошқариладиган механизмларни ишлаб чиқишда технологик жараёнларга сарфланадиган енергия 14-16% га камайган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish