Sayt test rejimida ishlamoqda

Журайев Ботирхожа Юлдашхожаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертасияси ҳимояси ҳақида эълон

И.    Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда ислом молиясини жорий етиш зарйрияти ва уни ривожлантириш имкониятлари», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит».
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.1.ПҳД/лқт1212. 
Илмий раҳбар: Омонов Aкром Aбдиназарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, ДСc.03/30.12.2019.И.17.01. Расмий оппонентлар: Жумайев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Aбдуллайев Сайдулла Фарҳодбекович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Йетакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: Ислом молиясини ташкил етиш зарурияти ва уни ривожлантириш имкониятларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқиш ҳисобланади.
ИИИ.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
муробаҳа шартномаси(устама тўлов) асосида жалб қилинган молиявий ресурсларни реал секторга инвестиция қилиш таклиф етилган;
лизинг компанияси мижозларидан ундирилган пенялар ҳисобидан шаклланган фойдани 100 фоиз хайрия мақсадларига йўналтириш таклиф етилган;
исломий лизингдан фойдалангунга қадар вужудга келадиган давр харажатларини комиссион тарзда ундириш таклиф етилган;
лизинг компания тарафидан сотиб олинган ва мижозларга лизинг шартлари бўйича берилган лизинг объектлари асосида сукук қимматли қоғозларини емиссия қилиш таклиф етилган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мамлакатимизда ислом молиясини жорий етиш зарурияти ва уни ривожлантириш имкониятларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
муробаҳа шартномаси (устама тўлов) асосида жалб қилинган молиявий ресурсларни реал секторга инвестиция қилиш таклифи «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки кузатув кенгашининг 2021 йил 25 октябрдаги 135-сон ҳамда 137-сон қарорлари билан амалиётга жорий етилган.(«Трастбанк» хусусий акциядорлик банкининг 2022 йил 21 сентябрдаги 01-38/2957-сон маълумотномаси). Хусусий секторни ривожлантириш Ислом корпорацияси ва Ҳалқаро савдо-молия ислом корпорацияси молиялаштириш линиялари ҳисобидан кичик бизнес субъектларинининг лойиҳасини молиялаштириш учун «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки жалб етган маблағлар ҳажми 2022 йил 1 сентябр ҳолатига ўтган ҳисобот даврига нисбатан жами 16,5 млн.AҚШ долларига ошган;
лизинг компанияси мижозларидан ундирилган пенялар ҳисобидан шаклланган фойдани 100 фоиз хайрия мақсадларига йўналтириш таклифи амалиётга жорий етилган.(«Узбек Леасинг Интернатионал A.О» лизинг компаниясининг 2022 йил 13 майдаги 0032/001-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф лизинг компания томонидан хайрия мақсадларига йўналтирилган маблағлар миқдорини 2022 йил 1 май ҳолатига, аввалги йил билан таққослаганда 24,5 млн.сўмга ортишига олиб келди;
исломий лизингдан фойдалангунга қадар вужудга келадиган давр харажатларни комиссион тарзда ундириш таклифи «Узбек Леасинг Интернатионал A.О» лизинг компанияси акциядорлар умумий йиғилишининг 2022 йил 27 апрелдаги 88-сон қарори билан амалиётга жорий етилган.(«Узбек Леасинг Интернатионал A.О» лизинг компаниясининг 2022 йил 13 майдаги 0032/001-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида 2022 йил 1 май ҳолатига «Узбек Леасинг Интернатионал A.О» лизинг компанияси даромадлари ўтган ҳисобот даврига нисбатан 12%га ошган;
лизинг компания тарафидан сотиб олинган ва мижозларга лизинг шартлари бўйича берилган лизинг объектлари асосида сукук қимматли қоғозларини емиссия қилиш таклифи «Узбек Леасинг Интернатионал A.О» лизинг компанияси кузатув кенгашининг 2021 йил 25 июндаги 2-сон йиғилиш қарорига асосан кредит сиёсати тегишли бандларига киритилди.(«Узбек Леасинг Интернатионал A.О» лизинг компаниясининг 2022 йил 13 майдаги 0032/001-сон маълумотномаси). Мамлакатимизда ислом молияси бўйича қонунчилик қабул қилиниши билан сукук емиссияни амалга ошириш, лизинг компанияларига инвестиция маблағлари жалб етишни диверсификация қилиш ва фаолият самарадорлигини оширишга имкон яратади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish