Sayt test rejimida ishlamoqda

Ишонханова Ирода Aбдувахитовнанинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон


И.    Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Таълим тизимида Aлишер Навоий ҳаёти ва ижодини ўрганишга инновасион ёндашув (5–9-синфлар мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.2.ПҳД/Пед2546. 
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети. 
Илмий раҳбар: Еркинов Aфтондил Садирханович, филология фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, ДСc.03/30.04.2021.Пед.82.01. 
Расмий оппонентлар: Ботирова Шаҳло Исамиддиновна, педагогика фанлари доктори (ДСc), профессор; Болтайева Гулчеҳра Шокировна, филология фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.    Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим жараёнида Aлишер Навоий ҳаёти ва ижодини ўрганишга нисбатан инновацион ёндашувларни татбиқ етиш механизмларини такомиллаштиришдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Aлишер Навоий асарларини ўқитишнинг педагогик имкониятлари шоирнинг ҳаёти билан боғлиқ маълумотлар кўлами, уларнинг муҳимлик даражасини адабий манбалар орқали аниқлаш, хронологик маълумотларни шакл ва мазмун мутаносиблигини сақлаган ҳолда қисқартириш ҳамда уларни инновацион технологиялар воситасида ўқитишга йўналтирилган методикаларни қўллаш асосида такомиллаштирилган; 
умумий ўрта таълим тизимида Aлишер Навоий биографиясини ўрганишнинг таълимий мазмуни адабий таълим парадигмаларини шахсга йўналтирилган ёндашув технологиялари воситасида ўқувчиларнинг индивидуал таълим трайекторияларига нисбатан вертикал ва горизонтал интеграциялаш орқали такомиллаштирилган;
адабиёт дарсларида Aлишер Навоий асарларини синфлар кесимида ўқитиш методикаси шоир асарларининг ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини инобатга олган ҳолда уларнинг ривожланиш векторига нисбатан тўғри белгилашга йўналтирилган замонавий таълим технологиялари (шахсга йўналтирилган, акмеологик, евристик)ни адабий таълимга тизимлилик ва изчиллик тамойилларига кўра татбиқ етиш асосида такомиллаштирилган;
Aлишер Навоий ҳаёти ва ижодини ўрганишга оид инновацион иш турлари шоир ҳаёти ва ижоди бўйича Блум таксономиясини қўллаш орқали адабий таълим детерминантларини тизимлаштириш ҳамда уларни ўқувчиларнинг ёш хусусиятларига мослаб тушунтиришга йўналтирилган методлар воситасида ўқитиш технологияларини тўғри танлаш имкониятларини яратиш асосида такомиллаштирилган.
ИВ.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълим тизимида Aлишер Навоий ҳаёти ва ижодини ўрганишга инновацион ёндашув борасидаги илмий тадқиқот иши натижалари асосида:
адабий таълим парадигмаларини шахсга йўналтирилган ёндашув технологиялари воситасида ўқувчиларнинг индивидуал таълим траекторияларига нисбатан вертикал ва горизонтал интегрсиялаш орқали қўллаш асосида такомиллаштирилган умумий ўрта таълим тизимида Aлишер Навоий биографиясини ўрганишнинг таълимий мазмуни, шоир асарларининг ўқувчиларнинг ёш хусусиятларига кўра таҳлилини уларнинг ривожланиш векторига нисбатан тўғри белгилашга йўналтирилган замонавий таълим технологиялари (шахсга йўналтирилган, акмеологик, евристик)ни адабий таълимга тизимлилик ва изчиллик тамойилларига кўра татбиқ етиш асосида такомиллаштирилган адабиёт дарсларида Aлишер Навоий асарларини синфлар кесимида ўқитиш методикаси бўйича илмий асосланган таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Aкадемияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан олиб борилган ФA-Ф1-Г003 “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши”, ФA-A1-Г007 “Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот обйекти сифатида” мавзуларидаги фундаментал ва илмий-амалий лойиҳаларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 17.01/61-сон маълумотномаси). Натижада, ўрта умумтаълим мактабларида Aлишер Навоий ҳаёти ва ижодини ўрганишда ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўқув материалини тақдим етиш методикасини такомиллаштиришга хизмат қилган; 
шоир ҳаёти ва ижоди бўйича Блум таксономиясини қўллаш орқали адабий таълим детерминантларини тизимлаштириш ҳамда уларни ўқувчиларнинг ёш хусусиятларига мослаб тушунтиришга йўналтирилган методлар воситасида ўқитиш технологияларини танлаш асосида ишлаб чиқилган Aлишер Навоий ҳаёти ва ижодини ўрганишга оид инновацион иш турлари бўйича амалий таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Фанлар Aкадемияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан олиб борилган ФA-Ф1-Г003 “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши”, ФA-A1-Г007 “Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот обйекти сифатида” мавзуларидаги фундаментал ва илмий-амалий лойиҳалар мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 17.01/61-сон баённомаси). Натижада, мумтоз адабиёт, хусусан, Aлишер Навоий ҳаёти ва ижодини ўрганиш мавзусидаги ўқув машғулотларида интерфаол усулларни унумли қўллаш юзасидан билдирилган фикр-мулоҳазалар лойиҳа мазмунини бойитишга хизмат қилган;
шоирнинг ҳаёти билан боғлиқ маълумотлар кўлами, уларнинг муҳимлик даражасини мавжуд адабий манбалар орқали аниқлаш, хронологик маълумотларни шакл ва мазмун мутаносиблигини сақлаган ҳолда қисқартириш ҳамда уларни инновацион технологиялар воситасида таълимий тақдим етишга йўналтирилган методикалар асосида такомиллаштирилган Aлишер Навоий асарларини ўқитишнинг педагогик имкониятлари бўйича таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2020-йил 15-майдаги 125-сонли буйруғи асосида еълон қилинган УНИCЕФ билан ҳамкорликдаги “Умумий ўрта таълим мактабларида ўзбек тилини ўқитиш сифатини ошириш” лойиҳасининг 1-босқичи: Она тили, ўзбек тили ва адабиёт фанларининг ўқув-методик материалларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2022-йил 6-июлдаги 01/11-01/01-1034-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим тизимида Aлишер Навоий асарларини инновацион ёндашув асосида ўқитишнинг методик таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish