Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамаджанов Зокир Нематжановичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий алюмосиликатларни сульфат кислотали қайта ишлаш жараёнларини ўрганиш ва улар асосида коагулянтлар олиш», 02.00.13–Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/T27.

Илмий раҳбар: Шамшидинов Исраилжон Тургунович, техника фанлари доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.K/T.35.01.

Расмий оппонентлар: Намазов Шафоат Саттарович, техника фанлари доктори, профессор, академик; Султонов Боходир Элбекович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.

Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ангрен кони каолин гилларини самарадор коагулянт – алюминий сульфатга қайта ишлаш жараёнларини аниқлаш ва коагулянт олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Ангрен каолин гилларини кислотада эрийдиган шаклларини ортишига куйдириш ҳароратини таъсири  аниқланган;

илк бор каолин гилларини кислотали қайта ишлаш циклининг ўзида кальцийли реагентлардан фойдаланган ҳолда кислоталиликни камайтириш ва алюминий сульфат эритмасини темир бирикмаларидан тозалашнинг шарт-шароитлари аниқланган;

каолин гилларини концентрланган (60-98%) сульфат кислота билан қайта ишлаш ва шламни ювишнинг алюминийни максимал ажралиш даражаси таъминланадиган мақбул технологик кўрсаткичлари аниқланган;

илк бор олдиндан намланган каолин ва концентрланган сульфат кислотадан фойдаланиш хисобига такомиллаштирилган усул бўйича маҳсулотнинг максимал унуми билан  алюминий сульфат олинган;

Ангрен кони куйдирилган каолинларидан алюминийни концентрланган сульфат кислотада ажратиб олиш йўли билан коагулянт олишнинг энергетик тежамкор технологияси ишлаб чикилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ангрен кони каолинларини алюминий сульфатга қайта ишлаш бўйича олинган илмий натижалар ва техник ечимлар асосида:

алюминий сульфат олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигидан ихтирога патент олинган (№ IAP 05574). Натижада куйдирилган ва олдиндан намланган каолинни концентрланган сульфат кислота билан парчалаш, сув билан бўтқалаштириш, бўтқани фильтрлаш, эритмани буғлатиш ва маҳсулотни кристаллантириш йўли билан коагулянт – алюминий сульфат олиш имконини берган;

Ангрен кони каолин гилларини алюминий сулфатга қайта ишлаш технологияси «Qo’qon superfosfat zavodi» АЖда амалиётга жорий этилган  («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2018 йил 15 мартдаги 01/3-1066/П-сон  маълумотномаси). Натижада республикамиздаги маҳаллий алюминийли хомашё – Ангрен кони каолинларидан илк маротаба алюминий сульфат асосидаги самарадор коагулянт олиш имконини берган;

коагулянт – алюминий сульфат Наманган вилояти “Сувоқава” давлат унитар корхонасида ичимлик сувларини тозалашда фойдаланилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2018 йил 15 мартдаги 01/3-1066/П-сон  маълумотномаси). Натижада коагуляция хусусиятига кўра импорт қилинадиган коагулянтлардан колишмайдиган ва таннархи 2,5 марта арзон бўлган маҳсулот олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish