Sayt test rejimida ishlamoqda

Нариманов Бекзод Aбдувалийевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий механизмини такомиллаштириш”, 12.00.02. – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.3.ДСc/Ю403.
Илмий маслаҳатчи: Хакимов Рахим Расулжонович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, ДСc.07/30.12.2019.Ю.22.02.
Расмий оппонентлар: Исмаилова Гулноза Сайдиганиходжайевна, юридик фанлар доктори, профессор; Зулфиқоров Шерзод Хуррамович, юридик фанлари доктори, профессор; Нематов Жўрабек Нематиллойевич, юридик фанлар доктори, доцент. 
Йетакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нодавлат нотижорат ташкилотларининг жамият ва давлат ҳаётидаги ролини ошириш учун уларнинг ҳуқуқий мақомини Конституция даражасида мустаҳкамланиши зарурлиги асослантирилган;
нодавлат нотижорат ташкилотларига грант лойиҳасининг сифатли, ўз вақтида амалга оширилиши ва натижаларнинг мониторинг қилинишида амалий ёрдам бериш ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг ишини мувофиқлаштириб бориш учун масъуллик “Миллий ҳамкор”га юклатилиши зарурлиги асослантирилган;
фуқаролик жамиятининг ривожланиш ҳолати ва тенденсияларини кузатиб бориш имкониятини берадиган електрон портал базасида ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг янги замонавий механизмларини жорий етиш зарурлиги асослантирилган; 
електрон жамоатчилик назоратини амалга ошириш истиқболлари асосида давлат органлари ва ташкилотлари томонидан мажбурий тартибда електрон порталга жойлаштириб борилиши талаб етиладиган масалалар аниқ белгиланиши лозимлиги асослаб берилган; 
нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг амалдаги тартибини таҳлил етиш асосида кенг жамоатчиликнинг таклиф ва мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда, давлат грантлари ва ижтимоий буюртмалар учун танловларнинг устувор йўналишларини шакллантириш зарурлиги асослантирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар қуйидагиларда фойдаланилган:
нодавлат нотижорат ташкилотлари институтининг жамият ва давлат ҳаётидаги ролини ошириш учун уларнинг ҳуқуқий мақоми Конституция даражасида мустаҳкамланиши зарурлигига оид таклиф Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ХИИИ боби, 72-моддасини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2023-йил 4-майдаги 02/6-09-19-сон далолатномаси). Ушбу таклиф нодавлат нотижорат ташкилотларининг конституциявий-ҳуқуқий мақомига ега бўлиши ва уларнинг фаолиятини тартибга солувчи ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига доир қонунчилик ҳужжатларининг тизимлаштиришга хизмат қилган;
Aдлия вазирлиги томонидан ННТга грант лойиҳасини амалга оширишда амалий ёрдам бериш ва ҳамкорлик қилиш учун миллий ҳамкорни бириктириш, миллий ҳамкорнинг бириктирилганлиги ҳақида ушбу ташкилотни хабардор қилиши зарурлигига оид таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 13-июндаги 328-сон қарори билан тасдиқланган Маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотларининг халқаро грант лойиҳаларини амалга оширишда давлат бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8 ва 9-бандларини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2022-йил 25-августдаги 12/21-58-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши давлат органларида фаолият юритувчи тор доирадаги мутахассисларнинг ННТга грант лойиҳасини амалга оширишда амалий ёрдам бериш ва ҳамкорлик қилиш кафолатларини таъминлашга хизмат қилган;
нодавлат нотижорат ташкилотларига грант лойиҳасининг сифатли, ўз вақтида амалга оширилиши ва натижаларнинг мониторинг қилинишида амалий ёрдам бериш ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг ишини мувофиқлаштириб бориш учун масъуллик Миллий ҳамкорга юклатилиши зарурлигига оид таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 13-июндаги 328-сон қарори билан тасдиқланган Маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотларининг халқаро грант лойиҳаларини амалга оширишда давлат бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11 ва 12-бандларини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2022-йил 25-августдаги 12/21-58-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши грант лойиҳасини амалга оширишда ННТ ва давлат органларининг самарали ҳамкорлигини таъминлашга хизмат қилган;
фуқаролик жамиятининг ривожланиш ҳолати ва тенденсияларини кузатиб бориш имкониятини берадиган електрон портал базасида ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг янги замонавий механизмларини жорий етиш зарурлигига оид таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 22-апрелдаги 208-сон қарорининг 2-бандини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўлимининг 2022-йил 16-декабрдаги 33/1-576-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши рақамли технологияларни кенг жалб етган ҳолда ижтимоий шериклик муносабатларини янада шаффофлаштиришга хизмат қилган;
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан мажбурий тартибда електрон порталга жойлаштириб борилиши талаб етиладиган масалалар аниқ белгиланиши лозимлигига оид таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 22-апрелдаги 208-сон қарорининг 3-бандини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўлимининг 2022-йил 16-декабрдаги 33/1-576-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши нодавлат нотижорат ташкилотларининг жамоатчилик назоратини амалга ошириш механизмини такомиллаштиришга хизмат қилган;
нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг амалдаги тартибини таҳлил етиш асосида кенг жамоатчиликнинг таклиф ва мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда, давлат грантлари ва ижтимоий буюртмалар учун танловларнинг устувор йўналишларини шакллантириш ҳамда тақдим етилган лойиҳаларни баҳолаш жараёнларининг жамоатчиликка ошкоралигини таъминлаш зарурлигига оид таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 22-апрелдаги 192-сон қарори билан тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг 5-бандини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Aхборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2022-йил 15-майдаги 12-15-12-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши нодавлат нотижорат ташкилотларининг жамоатчилик назорати фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish