Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунназарова Элвира Тахировнанинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

И.    Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инглиз тилини ўрганиш жараёнида номутахассис ўқитувчиларнинг мотивациясини шакллантиришда мнемоника усулларидан фойдаланиш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва ўқитиш методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.ПҳД/Пед2122.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти. 
Илмий раҳбар: Ибраимов Холбой Ибрагимович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, ДСc.03/30.04.2021.Пед.82.01. 
Расмий оппонентлар: Aбдуллайева Шахзода Aбдуллайевна, педагогика фанлари доктори (ДСc), профессор; Ходжаниёзов Сардор Умарович, филология фанлари доктори (ДСc), профессор.
Йетакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.    Тадқиқотнинг мақсади инглиз тилини ўрганиш жараёнида номутахассис ўқитувчиларининг мотивациясини шакллантиришда мнемоника усулларидан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш бўйича методлар яратишдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз тилини ўрганиш жараёнида номутахассис ўқитувчиларнинг мотивациясини шакллантиришда мнемоника усуллари (визуал, аудил, кинестетик)дан фойдаланиш босқичлари интегратив ёндашув асосида уйғун ва индивидуал ёндашувга устуворлик бериш орқали аниқланган;
таълим субйектларида "мотивация", "қадриятли-мотивация", "прагматик мотивация" категориялари ассоциатив (мантиқий боғлиқлик) тушунчалари орқали муаллифлик нуқтаи назаридан тил ўрганишга бўлган қизиқишини янада орттиришга қаратилган дидактик, иммитацион, сюжетли, мулоқотга асосланган технологиялар интеграцияси асосида такомиллаштирилган;
инглиз тилини ўрганиш жараёнини такомилаштиришнинг методик тизими, мазмуни, хотирада сақлашга мўлжалланган модификациялашган модел касбий фаолиятга доир замонавий кўникмаларни интенсив шакллантиришга устуворлик бериш ҳамда номутахассис ўқитувчиларнинг мотивациясини мнемоника методлари (Сицерон, Aйвазовский)дан фойдаланиш асосида такомиллаштирилган;
инглиз тилини ўрганиш жараёнида номутахассис ўқитувчиларнинг мотивациясини шакллантиришда мнемоника усулларидан фойдаланиш бўйича кодлаштириш, визуаллаш педагогик, методик тавсиялар асосида хорижий тилни ўрганиш жараёнининг дидактик имкониятини кенгайтириш самарадорлиги асосланган.
ИВ.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз тилини ўрганиш жараёнида номутахассис ўқитувчиларнинг мотивациясини шакллантириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
инглиз тилини ўрганиш жараёнида номутахассис ўқитувчиларнинг мотивациясини шакллантиришда мнемоника усуллари (визуал, аудил, кинестетик)дан фойдаланиш босқичлари интегратив ёндашув асосида уйғун ва индивидуал ёндашувга устуворлик бериш орқали аниқлашга оид таклифлар A-1-197 рақамли "Инглиз тили ва немис тилларини ўрганиш бўйича ўқув-услубий модуллардан фойдаланиш ва уларни такомиллаштиришнинг назарий ва амалий асослари" мавзусидаги амалий лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021-йил 6-октябрдаги 02-07-2774\04-сон далолатномаси). Натижада, инглиз тилини ўрганиш жараёнида номутахассис ўқитувчиларнинг мотивациясини шакллантиришда мнемоника усулларидан фойдаланиш босқичларини аниқлаш имконияти оширилган;
таълим субйектларида "мотивация", "қадриятли мотивация", "прагматик мотивация" категориялари ассоциатив (мантиқий боғлиқлик) тушунчалари орқали муаллифлик нуқтаи назаридан тил ўрганишга бўлган қизиқишини янада орттиришга қаратилган дидактик, имитацион, сюжетли, мулоқотга асосланган технологиялар интеграцияси асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-2017927124 рақамли "Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш" номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021-йил 6-октябрдаги 02-07-2774\04-сон далолатномаси). Натижада, таълим субйектларида хорижий тилларни ўрганиш мотивациясини ошириш имконияти яратилган;
инглиз тилини ўрганиш жараёнини такомилаштиришнинг методик тизими мазмуни касбий фаолиятга доир замонавий кўникмаларни интенсив шакллантиришга устуворлик бериш орқали номутахассис ўқитувчиларнинг мотивациясини мнемоника методлари (Сицерон, Aйвазовский)дан фойдаланиш асосида хотирада сақлашга мўлжалланган модификациялашган модел такомиллаштиришга оид таклифлар A-1-197 рақамли "инглиз тили ва немис тилларини ўрганиш бўйича ўқув-услубий модуллардан фойдаланиш ва уларни такомиллаштиришнинг назарий ва амалий асослари" мавзусидаги амалий лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021-йил 6-октябрдаги 02-07-2774\04-сон далолатномаси). Натижада, инглиз тилини ўрганиш жараёнида номутахассис ўқитувчиларнинг мотивациясини мнемоника методларидан фойдаланиш имконияти оширилган;
инглиз тилини ўрганиш жараёнида номутахассис ўқитувчиларнинг мотивациясини шакллантиришда мнемоника усулларидан фойдаланиш бўйича кодлаштириш, визуаллаш педагогик, методик тавсиялар асосида хорижий тилни ўрганиш жараёнининг дидактик имконияти кенгайтиришга оид тавсиялар ПЗ-2017927124 рақамли "Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш" номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021-йил 6-октябрдаги 02-07-2774\04-сон далолатномаси). Натижада, номутахассис ўқитувчиларнинг мотивациясини шакллантириш учун мнемоника усулларидан мақсадли фойдаланиш ва унинг самарадорлик даражасини оширишга еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish