Sayt test rejimida ishlamoqda

Имамкулова Муслима Наркуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон


И.    Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларда ахлоқий-маданий муносабатни ривожлантириш методикаси”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.4.ПҳД/Пед1956. 
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети. 
Илмий раҳбар: Ботирова Шахло Исамиддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, ДСc.03/30.04.2021.Пед.82.01. 
Расмий оппонентлар: Нурманов Aбдуназар Тошбаевич, педагогика фанлари доктори (ДСc), профессор; Умурова Гузал Хатамовна, филология фанлари доктори (ДСc), профессор. 
Йетакчи ташкилот: Урганч давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади талабаларда ахлоқий-маданий муносабатни ривожлантириш методикасининг илмий-назарий ва амалий асосларини такомиллаштиришдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда ахлоқий-маданий муносабатни ривожлантириш методикаси ахлоқий-маданий муносабатларни ривожлантиришга ундовчи ғояларни туркумлаштириш, талабаларнинг маънавий фазилатларини ривожлантирувчи инновацион технологиялар, метод ва воситалар имкониятларини интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
аудитория ва аудиториядан ташқари машғулотларда ахлоқий-маданий муносабатларни ривожлантиришнинг педагогик-психологик механизмлари талабалар онгига умуминсоний ҳамда миллий маънавий қадриятларни, одоб-ахлоқ қоидаларини ва урф-одатларни мақсадли сингдириб бориш орқали ривожлантирилган;
талабаларда ахлоқий-маданий муносабатларни ривожлантириш моделининг амалий компоненти миллий ахлоқий-маданий қадриятлар (етник қадриятлар, инсон идеали ва муносиб ҳаёт ҳақидаги ғоялар)нинг ахлоқий муносабатларни ривожлантиришдаги роли ҳамда компонентларини интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда ахлоқий-маданий муносабатларни ривожлантиришнинг педагогик-психологик шарт-шароитлари (ОТМ ўқув-тарбия жараёнида маънавий-ахлоқий муҳитнинг ўрнатилганлиги, талабаларнинг билим, кечинма ва хулқ-атворининг замонавий жамият идеалларига мослиги, “ўқитувчи-талаба”, “талаба -ўқитувчи”, “талаба-талаба” тизимларида диалогик ва полилогик мулоқот жараёнида маънавий-ахлоқий ахборотлардан рефлексив-персептив даражада алмашинишнинг йўлга қўйилганлиги, талабанинг маънавий-ахлоқий еҳтиёжларининг инобатга олинганлиги, маънавий-ахлоқий муносабатларнинг шахс учун аҳамиятли қадрият сифатида уни англаш ва ҳис етиш орқали интериоризацияланганлиги)ни аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган. 
ИВ.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда ахлоқий-маданий муносабатни ривожлантириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида: 
талабаларда ахлоқий-маданий муносабатни ривожлантириш методикаси ахлоқий-маданий муносабатларни ривожлантиришга ундовчи ғояларни туркумлаштириш, талабаларнинг маънавий фазилатларини ривожлантирувчи инновацион технологиялар, метод ва воситалар имкониятларини интеграциялаш ҳамда аудитория ва аудиториядан ташқари машғулотларда ахлоқий-маданий муносабатларни ривожлантиришнинг педагогик-психологик механизмлари талабалар онгига умуминсоний ҳамда миллий маънавий қадриятларни, одоб-ахлоқ қоидаларини ва урф-одатларни мақсадли сингдириб бориш орқали ривожлантирилган янгиликдан A1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғнлиги асосида ма‟навий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий фундаментал лойиҳасини амалга оширишда ҳамда 2017-2020 йилларда бажарилган Ф3-2016-09081165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўбекистон Педагогика Фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022 йил 23 ноябрдаги 394-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда ахлоқий-маданий муносабатни самарали йўлга қўйиш, шунингдек, талабаларнинг ахлоқий - маданиятини ривожлантиришни тизимли ташкил қилишга, кўникмалар шаклланишини назорат қилиш, функсиясини аниқ белгилашга ҳамда ижросини тўлиқ таъминлашга имкон берган;
талабаларда ахлоқий-маданий муносабатларни ривожлантириш моделининг амалий компоненти миллий ахлоқий-маданий қадриятлар (етник қадриятлар, инсон идеали ва муносиб ҳаёт ҳақидаги ғоялар)нинг ахлоқий муносабатларни ривожлантиришдаги роли ҳамда компонентларини интеграциялаш асосида такомиллаштирилганлигига оид хулосалардан A1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғнлиги асосида ма‟навий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий фундаментал лойиҳасини амалга оширишда ҳамда 2017-2020 йилларда бажарилган Ф3-2016-09081165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўбекистон Педагогика Фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022 йил 23 ноябрдаги 394-сон маълумотномаси). Натижада мазкур қоидаларнинг 11-моддасига ўзгартиришлар киритиш таклифидан фойдаланилган; 
талабаларда ахлоқий-маданий муносабатларни ривожлантиришнинг педагогик-психологик шарт-шароитлари (ОТМ ўқув-тарбия жараёнида маънавий-ахлоқий муҳитнинг ўрнатилганлиги, талабаларнинг билим, кечинма ва хулқ-атворининг замонавий жамият идеалларига мослиги, “ўқитувчи-талаба”, “талаба -ўқитувчи”, “талаба-талаба” тизимларида диалогик ва полилогик мулоқот жараёнида маънавий-ахлоқий ахборотлардан рефлексив-персептив даражада алмашинишнинг йўлга қўйилганлиги, талабанинг маънавий-ахлоқий еҳтиёжларининг инобатга олинганлиги, маънавий-ахлоқий муносабатларнинг шахс учун аҳамиятли қадрият сифатида уни англаш ва ҳис етиш орқали интериоризацияланганлиги)ни аниқлаштиришга оид хулосалар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 24 майдаги 04-36-729-сон маълумотномаси). Натижа ва хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “О`збекистон” телерадио канали ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий ешиттиришлар” муҳаририяти томонидан ешиттиришлар сенариясида фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish