Sayt test rejimida ishlamoqda

Махматқулов Бекмурад Пардаевичнинг 
фалсафадоктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Маҳаллий чиқиндилар асосида оловбардош ёғоч қипиқли плиталар олиш усулларини такомиллаштириш” мавзусида 05.10.02 – Фавқулодда ҳолатларда хавфсизлик. Ёнғин, саноат, ядро ва радиация хавфсизлиги 05.09.05 – “Қурилиш материаллари ва буюмлари” диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/T2166.
илмий раҳбарлар: Джураев Собир Мирзаевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим, кимё фанлари номзоди, доцент Дўсматов Хашим Маматкаримович.
Диссертация бажарилган ташкилот номи: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган ташкилот номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси 
DSc.40/29.12.2022.Т.129.01 
Расмий оппонентлар: Баходиров Азизбек Абдулазизович - техника фанлари доктори, профессор, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси бошқарув раисининг биринчи ўринбосари; Махкамов Нурмухаммад Янгибаевич – техника фанлари номзоди, профессор, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси профессори.
Йетакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади маҳаллий дарахтлар чиқиндилари асосида оловбардош ёғоч қипиқли плиталар олиш усулларини такомиллаштириш, уларнинг физик-кимёвий хоссаларини тадқиқ этиш, чинор барги асосида янги таркибли оловбардош қурилиш материалларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни қўллаш орқали бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
маҳаллий минерал хомашёлар, чинор баргининг майдаланган фракцияси, натрийли суюқ шиша, микрокальцит, поливинилацетат ва эпоксид смоласи асосида оловбардош ва иссиқлиқ изоляциялаш хусусиятига эга қурилиш материалларининг янги намуналари олинган;  
чинор барги асосида олинган ёғоч қипиқли плиталарнинг ёнғин-техник ва физик-механик хоссалари  тадқиқ этилиши асосида оловбардошлик хусусияти  кучли ёнувчан Ё4 гуруҳидан, кучсиз ёнувчан Ё1 гуруҳига ўтказилишига ҳамда тутун ҳосил қилиш коэффициентларининг Dm=102 м2/кг дан Dm=46-94 м2/кг гача камайиши аниқланган;
чинор барги асосида олинган ёғоч қипиқли плиталарнинг тутун ҳосил қилиш хоссаси камайиши ҳисобига Т2 ва Т1 гуруҳларига мансуб эканлигини аниқлаш натижасида, оловбардош ёғоч қипиқли қурилиш материаллари очиқ олов таъсирида деформацияланишга учраш вақти 5-7 % гача камайтириш, термикбардошлилик хусусиятини 10-15% гача ошириш усуллари такомиллаштирилган;
ёнғиндан ҳимояловчи кимёвий таркибларни 15-40% гача бўлган миқдори билан ёғоч қурилиш материалларни нисбатининг кислород индекси 28,3-29,4 % тенг эканлиги, ташқи шовқин таъсирларига бардошлиги 35-40%, тебранишларга чидамлилиги 15-25%,  мустаҳкамлик хусусиятини 10-12% оширишга  эришилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилинганлиги. Маҳаллий дарахт чиқиндилари асосида оловбардош ёғоч қипиқли плиталар олиш усулларини такомиллаштириш  бўйича олинган натижалар асосида:  
янги таркибли оловбардош ёғоч қипиқли плитали қурилиш материаллари Ўзбекистон Республикаси қурилиш материаллари уюшмаси саноат корхоналарига жорий этилган (“O‘zbekiston qurilish materiallari sanoati korxonalari uyushmasi”нинг 2023 йил 10 февралдаги 05/15-279-сонли маълумотномаси). Натижада, оловбардош ёғоч қипиқли плитали қурилиш материаллари ташқи таъсир ва товуш тўлқинини 7-9 % гача, термикбардошлигини 5-7% гача, мустаҳкамлигини 10-12 % гача, термик ва очиқ олов таъсирида деформацияланишга учраш вақтини 2-4 % гача оширилишига эришилган;
янги таркибли оловбардош ёғоч қипиқли плитали қурилиш материаллари Сурхондарё ва Фарғона вилоятларидаги SURXON KSP GRAND” ва “TO PRODUCE FND SELL CONSTRUCTION MATERIALS” МЧЖларига ишлаб чиқаришга жорий қилинган(2023 йил 4 февраль ва 2023 йил 10 февраль кунидаги далолатномалари).  Натижада, оловбардош ёғоч қипиқли плиткали қурилиш материалларининг янги намуналарини ишлаб чиқаришга татбиқ этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish