Sayt test rejimida ishlamoqda

Хажиев Иззат Ғайратовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Бино ва иншоотларнинг сейсмик изоляция тизимлари параметрларини тадқиқ қилиш усулларини такомиллаштириш”, 05.10.02 – Фавқулодда ҳолатларда хавфсизлик. Ёнғин, саноат, ядро ва радиация хавфсизлиги  05.09.01 – “Қурилиш конструкциялари, бино ва иншоотлар ихтисосликлари туташлигидаги диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2023.2.PhD/Т2027.
Илмий раҳбарлар: Ибрагимов Бахром Тошмуратович, техника фанлари доктори, профессор, Раззаков Собиржон Жураевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган ташкилот номи: Диссертация Ўзбекистон Республикаси ФВВ Академияси ва Наманган мухандислик қурилиш институти билан ҳамкорликда бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган ташкилот номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси 
DSc.40/29.12.2022.Т.129.01.
Расмий оппонентлар: “Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти бўлим мудири, техника фанлари доктори, профессор Нурқулов Файзулла Нурмуминович ва Тошкент архитектура қурилиш институти кафедра мудири, техника фанлари номзоди, доцент Ахмадиёров Улуғбек Солижоновичлар тавсия этилди. Етакчи ташкилот сифатида Жиззах политехника институти. 
II. Тадқиқотнинг мақсади бинолар ва иншоотларнинг сейсмик ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш методологиясининг илмий-амалий асосларини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бино ва иншоотларнинг сейсмикбардошлигини ошириш учун резина-металл асосли демпфер қурилмаси намунасининг, бино ва иншоотларнинг грунтга берадиган эластик босим ва сейсик кучларни, эластик-пластик босимни ҳисобга олиш фарқи 9-11% га, қирқувчи кучлар ва эгувчи момент ўзгаришининг максимал чегараси 10% гача етиши ва зўриқиш кучларидаги фарқ 3–7% гача чегара оралиғида камайишга эришилган;
бино ва иншоотларнинг сейсмикбардошлигини ошириш учун янги турдаги компонентлардан тайёрланган резина-металл асосли демпфер қурилмасининг бино ва иншоотларнинг сейсмикбардошлигини 1,5-2,2 баллгача ошириш мумкинлиги ўтказилган амалий ва назарий тажрибалар асосида илмий жиҳатдан аниқланган;
резина-металл асосли демпфер қурилмасининг кўп қаватли синчли биноларга таъсири ва юкланишини ҳисоблашда асосий пойдевори ва пастки қаватлари, четки горизонтал элементларининг (ригеллар) таянч кесимларида эгувчи кучларга таъсири 18,0%–34,3 % гача, ригелларнинг сейсмик таъсирларга бардошлилигини эса, 20,4%–23,1 % гача ортириш хусусияти оширилган;
резина-металл асосли демпфер тизими намунасининг оловбардош ва иссиқдан ҳимояловчи таркиблар билан ишлов берилганда уларнинг оловбардошлилик даражаси амалдаги демпфер тизимларига нисбатан 250-300°С ҳароратдан 400-450°С ҳароратгача ошириш орқали термик таъсирлардан ҳимоялаш усуллари такомиллаштирилган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бино ва иншоотларнинг сейсмик изоляция тизимлари параметрларини тадқиқ қилиш усулларини такомиллаштириш мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
табиий ва техноген вазиятлардаги ёнғинларни юзага келиши ҳамда бундай ёнғин ва бошқа хуружларни тезкорлик билан баратаф этиш вақтини 5-7 дақиқагача камайтириш имкониятини берган. Резина-металл асосли демпфер қурилмаси намуналарининг янги намуналари бино ва иншоотларни сейсмик хавфдан ҳимоялаш мақсадида биноларни лойиҳалаш ва ўрнатишга жорий этилган. (“Ўзоғирсаноат лойиҳа институти АЖ”нинг 2023 йил 15 март кунидаги 7/244-сонли маълумотномаси). Натижада турар-жой бинолари ва иншоотларининг динамик характеристикаларини инструментал тадқиқ қилиш, сейсмик таъсирларни ҳисоблаш ва зилзилабардошликни 1,5-2,2 баллгача ошириш, янги ишлаб чиқилган резина-металл асосли демпфер тизими намунасининг оловбардош ва иссиқдан ҳимояловчи таркиблар билан ишлов берилганда уларнинг оловбардошлилик даражаси амалдаги демпфер тизимларига нисбатан 250-300°С ҳароратдан 400-450°С ҳароратгача ошириш мумкинлиги аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish