Мурадова Фируза Рашидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Касб-ҳунар коллежларида “Информатика ва ахборот технологиялари” фанини ўқитишда дидакдик ўйинлардан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Ped66.
Илмий раҳбар: Олимов Қахрамон Танзилович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент давлат педагогика университети, DSc.28.12.2017.Ped.01.09.
Расмий оппонентлар: Абдуқодиров Абдуқаххор Абдувакильевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Мўминов Баҳодир Болтаевич, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: касб-ҳунар коллежларида “Информатика ва ахборот технологиялари” фанини ўқитиш жараёнида дидактик ўйинлардан самарали фойдаланиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг ўқув-билиш фаоллигини ривожлантириш, билимларини тўлақонли шакллантириш ва назорат қилишга қаратилган дидактик ўйинларни амалга ошириш босқичларини мувофиқлаштириш ва сифат кўрсаткичларини оптималлаштириш орқали ўйинли технологиялардан фойдаланиш имкониятлари (вариативлик, мусобақавийлик ва натижавийлик) кенгайтирилган;
ўқувчиларнинг ўз-ўзини намоён қилиш, бошқариш ва баҳолаш имкониятларини ривожлантиришга қаратилган мусобақали, ролли ва ишбилармонлик каби дидактик ўйинлар тизими билиш фаоллиги даражаларини классификациялаш ва иммитацион моделлаштириш асосида ишлаб чиқилган;
“Информатика ва ахборот технологиялари” фанини бўлажак мутахассисларда индивидуаллик, ташаббускорлик, креативлик ва жамоавийлик каби касбий мобил сифатларни шакллантиришга қаратилган дидактик ўйинларни ахборот дастурий воситалардан фойдаланиш асосида ўқитиш орқали ўқув-тарбия жараёнининг интегратив функциялари такомиллаштирилган;
касб-ҳунар коллежларида “Информатика ва ахборот технологиялари” фанини ўқитишда дидактик ўйинлардан босқичма-босқич фойдаланиш ва таълим натижаларини автоматик баҳолаш бўйича ахборот-услубий таъминот (ўқув-қўлланма, методик қўлланма) мазмуни такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Касб-ҳунар коллежларида “Информатика ва ахборот технологиялари” фанини ўқитиш жараёнида дидактик ўйинлардан самарали фойдаланиш методикасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
касб-ҳунар коллежларида “Информатика ва ахборот технологиялари” фанини ўқитишда дидактик ўйинларни ахборот дастурий воситалардан фойдаланиш орқали таълим самарадорлигини оширишга оид методик тавсиялар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги грифи билан чоп этилган “Информатика” номли ўқув қўлланманинг (11.05.2011 й., №192-48) мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 1 ноябрдаги 89-03-2636-сон маълумотномаси). Мазкур ўқув қўлланма бўлажак мутахассисларни касб-ҳунарга тайёрлаш жараёнида дидактик ўйинлардан босқичма-босқич фойдаланиш ва таълим натижаларини автоматик баҳолашнинг ахборот-услубий таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ўқувчиларнинг мустақил фикрлаш, креативлик, ташаббускорлик ва жамоавийлик сифатларини шакллантириш мақсадида дидактик ўйинларни танлаш тамойиллари ва ташкил этиш босқичларини оптималлаштириш, ўйинли технологиялар ва ахборот дастурий воситалардан фойдаланишга оид тавсиялар “Касб-ҳунар коллежлари учун “Информатика ва ахборот технологиялари” фанидан машғулотларни дидактик ўйинлар асосида ташкил этиш ва ўтказиш методикаси” номли методик қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 1 ноябрдаги 89-03-2636-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиялар бўлажак мутахассисларни тайёрлашда ўз-ўзини намоён қилиш, бошқариш ва баҳолаш компетенцияларни шакллантириш жараёнини, касб-ҳунар коллежи ўқувчиларининг билиш фаолиятини ривожлантиришга қаратилган ўқув-методик таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ўқувчи шахсининг билиш фаоллиги даражаларини классификациялаш ва иммитацион моделлаштириш асосида ўз-ўзини намоён қилиш, бошқариш ва баҳолаш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, мусобақали, ролли ва ишбилармонлик каби дидактик ўйинлар мажмуасидан касб-ҳунар коллежларида “Информатика ва ахборот технологиялари” фанини ўқитишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 1 ноябрдаги 89-03-2636-сон маълумотномаси). Мазкур методик таклиф ва тавсиялар касб-ҳунар коллежи ўқитувчиларининг педагогик-психологик маҳоратини ривожлантиришни такомиллаштиришга имкон яратган.