Sayt test rejimida ishlamoqda

Хужанов Чарияр Рузиевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ёнғин қутқарув саф тайёргарлиги машғулотларида меҳнат хавфсизлигини таъминлаш усулларини такомиллаштириш”, 05.10.01 – Меҳнатни муҳофаза қилиш ва  инсон фаолияти хавфсизлиги ихтисослигида диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Т2970.
илмий раҳбар: Бердиев Кабул Раимович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Диссертация бажарилган ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган ташкилот номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ҳузуридаги 
DSc.40/29.12.2022.T.129.01 рақамли Илмий кенгаши.
Расмий оппонентлар: 
А.А.Баходиров – “Ўзсаноатқурилиш материаллари” уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари, техника фанлари доктори, профессор; 
А.А.Бобоев – Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети “Автоматлаштириш ва бошқарув” кафедраси доценти, т.ф.ф.д. (PhD).
Йетакчи ташкилот: Самарқанд Архитектура қурилиш университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёнғин қутқарув саф тайёргарлиги машғулотларида меҳнат хавфсизлигини таъминлаш усулларини такомиллаштириш иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
соҳа ёнғин-қутқарувчилари учун меъёрланадиган машқларни бажарилиш шартларини ҳисобга олиш тоифалари турли хил ҳудуд, ҳар хил шароитларда қўлланиладиган ҳимоя воситаларини такомиллаштириш самарадорлигини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
 чўл-қумли майдонда оддий шароитга нисбатан “Экипажнинг жанговар ёйилиши” бўйича 12-15% гача кўп вақт сарфланиши, танланган усулда тезкорлик билан ёнғинларни бартараф этишни 10-12% гача, меҳнат муҳофазасини таъминлаш самарадорлигини 7-10%гача ошириш мумкинлиги аниқланган;
ёнғин-қутқарувчиларнинг ҳаракати жараёнида гавда ҳолатларини видеохранометраж усул орқали фотохронометражи шакллантирилган бўлиб, ёнғин-қутқарувчилар 40 ёшдан ошгандан кейин, тана мускулларида ўзгаришлар юз бериши ҳисобига тан жароҳати олиш ҳолатларини 5-8% гача камайтиришга эришилган;
олинган илмий ва амалий натижалар асосида 10% дан 81 % гача тузатиш қийматларини киритиш мумкинлиги, ёнғин-қутқарув саф тайёргарлиги машғулотларида меҳнат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш ва тан жароҳатларини олдини олиш 7-10% гача яхшилаш усуллари такомиллаштирилган. 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши Тадқиқот Ёнғин қутқарув саф тайёргарлиги машғулотларида меҳнат ҳавфсизлигини. Ёнғин қутқарув саф машғулотларида меҳнат ҳавфсизлигини таъминлаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида: 
янги ишлаб чиқилган “Ёнғин-саф ва тактик-махсус тайёргарлик бўйича меъёрлар” ва ёнғин-қутқарув саф меъёрлари бўйича тузатиш қийматлари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2023 йил 20 мартдаги 
7/4-821-сон тайёргарлиги маълумотномаси). Натижада, ёнғин-қутқарув саф тайёргарлиги машғулотларида ёнғин-саф ва тактик-махсус тайёргарлик бўйича меъёрлар ҳамда ёнғин-қутқарув саф меъёрлари бўйича тузатиш қийматларига мувофиқ,  меҳнат хавфсизлигини таъминлаш усуллари такомиллаштирилган;
натижада, чўл-қумли ҳудудда “Экипажнинг жанговар ёйилиши: ёнғин ўчириш автомобилидан 3 ёқлама сув айиргичи орқали, ҳар бирида 2 тадан енг билан ишчи ва асосий сув йўли оркали 3 та енги билан (1 та “А” ва 1 та “Б”) дастагидан сув бериш” машқини бажариш давомида меҳнат хавфсизлигини таъминлаш 30,5% гача самарадор эканлиги илмий ва амалий жиҳатдан асосланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish