Sayt test rejimida ishlamoqda

Суюнов Жавлонбек Ширалиевичнинг
фалсафа докторлик диссертатсияси ҳимояси ҳақида эълон

1.    Умумий маълумотлар.
Диссертатсия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Насос станциялари сув келтирувчи иншоотлари учун сузувчи конструксияларнинг гидравлик асосларини ишлаб чиқиш”, 05.09.07- Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси (техника фанлари).
Диссертатсия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Т2736
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: 
Базаров Дилшод Райимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертатсия бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригатсия ва қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.04/30.04.2021.Т.111.04 рақамли Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Эрназар Жумаевич Махмудов, техника фанлари доктори, доцент Шакиров Бахтияр Махмудович.
Йетакчи ташкилот - Тошкент архитектура-қурилиш университети
Диссертатсия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: насос станцияларига сув олиш иншооти орқали кириб келаётган юза оқизиқларининг таъсирини баҳолаш ва уни камайтириш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сув келтирувчи иншоотларда оқим йўналишини бошқаришда сузувчи қурилма орқали насос станциясининг сув олиш иншоотларига кириб келаётган юза оқизиқларини камайтириш усули такомиллаштирилган;
юза оқизиқлари динамикаси асосида йўналтирувчи қурилма қанот профилининг геометрик ўлчамлари ишлаб чиқилган; 
насос станцияси сув келтирувчи иншоотининг эксплуататсияси даврида оқимнинг кинематик параметрларини инобатга олиб юза оқизиқларни йўналтирувчи қурилманинг жойлашиш ўрни ва гидравлик схемаси ишлаб чиқилган; 
юза оқизиқларини йўналтирувчи қурилманинг ўрнатилиш ҳолати оқимнинг бўлиниш ҳусусиятларини инобатга олиб ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Насос станциялари сув келтирувчи иншоотлари учун сузувчи конструксияларнинг гидравлик асосларини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
каналларда оқим йўналишини бошқариш орқали насос станциясининг сув олиш иншоотларига кириб келаётган юза оқизиқларини камайтириш усули “Самарқанд вилояти Зарафшон ирригатсия тизимлари ҳавза бошқармаси” ҳузуридаги “Насос станциялари ва энергетика бошқармаси”га қарашли Гулистон-1 насос станциясида жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2022-йил 6-июндаги 03/26-1257-сонли маълумотномаси). Натижада, сув олиш иншоотига юза оқизиқларини кириши 84-87 фоизга камайтириш имконияти яратилган;
юза оқизиқлари динамикаси асосида йўналтирувчи қурилма қанот профилининг геометрик ўлчамлари ишлаб чиқилган, “Самарқанд вилояти Зарафшон ирригатсия тизимлари ҳавза бошқармаси” ҳузуридаги “Насос станциялари ва энергетика бошқармаси”га қарашли Гулистон-1 насос станциясида жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2022-йил 6-июндаги 03/26-1257-сонли маълумотномаси). Натижада, насос станцияларининг сув олиш каналлари кириш қисмида юза оқизиқларни йўналтирувчи қурилма конструксияларини лойиҳалаштиришда фойдаланиш имконияти яратиган;
насос станцияси сув олиш иншоотининг эксплуататсия даврида оқимнинг кинематик параметрларини инобатга олиб, юза оқизиқларни йўналтирувчи қурилманинг жойлашиш ўрни ва гидравлик схемаси ишлаб чиқилган ва у “Самарқанд вилояти Зарафшон ирригатсия тизимлари ҳавза бошқармаси” ҳузуридаги “Насос станциялари ва энергетика бошқармаси”га қарашли Гулистон-1 насос станциясида жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2022-йил 6-июндаги 03/26-1257-сонли маълумотномаси). Натижада, насос станцияларининг сув олиш каналида юза оқизиқларни йўналтирувчи қурилманинг оптимал жойлашиш схемаси, ўрнатилиш бурчаги 30 градус танланиши орқали лойиҳаларда фойдаланиш имконияти яратилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish