Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзаев Жасурбек Исраиловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Квантловчи магнит майдон таъсиридаги наноўлчамли яримўтказгичларда енергетик ҳолатлар зичлиги оссиллясияларининг ҳароратга боғлиқлигини аниқлаш» 01.04.10 – «ЙAримўтказгичлар физикаси» ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (ПҳД (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.1.ПҳД/ФМ416 
Илмий раҳбар: Еркабоев Улуғбек Инаятиллаевич, физика-математика фанлари доктори, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, ПҳД.03/30.11.2022.ФМ/Т.66.04.
Расмий оппонентлар: Онаркулов Каримберди Егамбердиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор; Носиров Муроджон Зокирович, физика-математика фанлари номзоди, профессор.
Йетакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: параболик дисперсия қонуни учун наноўлчамли яримўтказгичларда енергетик ҳолатлар зичлиги оссилляцияларининг ҳарорат ва квантловчи магнит майдонга боғлиқлигини аниқлашдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор, Гаусс тақсимот функсиясини ҳисобга олган ҳолда квант ўлчамли яримўтказгичларда енергетик ҳолатлар зичлиги оссилляцияларини ҳароратга боғлиқлигига квантловчи магнит майдоннинг таъсирини ҳисоблаш мумкинлиги делта – функцияларни қаторга ёйиш усули ёрдамида асосланган;
квантловчи магнит майдон ва ҳарорат та`сирида то`г`ри то`ртбурчакли квант ўра асосидаги гетероструктурали яримо`тказгичларнинг параболик дисперсия қонуни учун Ферми енергияси оссилляцияларини ҳисоблайдиган янги аналитик ифода келтириб чиқарилган;
илк бор, сонли ҳисоблаш усулларидан фойдаланиб, кўндаланг квантловчи магнит майдон таъсиридаги нано о`лчамли яримўтказгичларда руҳсат етилган соҳасининг енергетик ҳолатлар зичлиги оссилляцияларини ҳароратга боғлиқлиги аниқланган; 
Квант о`ранинг о`тказувчанлик ва валент соҳадаги енергетик ҳолатлар зичлиги оссилляцияларини делта – функция шаклида ифодаловчи тенгламалари топилган ва уларнинг ҳарорат ва магнит майдонга бог`лиқлиги аниқланган.
квант о`лчамли яримо`тказгичларнинг валент соҳа шипи ва о`тказувчанлик соҳаси тубини ҳарорат ва магнит майдон та`сири ёрдамида о`згаришини ҳисобга олган ҳолда квант о`ранинг та`қиқланган соҳа кенглигини ташқи омилларга бог`лиқлигини ифодаловчи аналитик формулалар олинган. 
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Квантловчи магнит майдон таъсиридаги наноўлчамли яримўтказгичларда енергетик ҳолатлар зичлигини ҳароратга боғлиқлигини тадбиқ етиш натижалари асосида: 
Наноўлчамли яримўтказгичларда квант ўранинг тақиқланган соҳа кенглигини магнит майдонга боғлиқлигини ҳисоблашда олинган натижалардан “Нотўғри ўтишли соҳалараро яримўтказгичли квант нуқталар: локаллашган екситонларнинг рекомбинацияси ва спинли динамикаси” мавзусидаги №19-02-00098 рақамли грантни бажаришда қўлланилган. (Россия фанлар академияси Сибир бўлимининг A.В.Ржанов номидаги яримўтказгичлар физикаси институтининг 2023 йил 14 февралдаги №15307-05-2433 -сонли маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш натижасида, лойиҳадаги квант ўлчамли яримўтказгичларнинг тақиқланган соҳа кенглигини ҳарорат ва магнит майдон ёрдамида 1.21 фоизга камайтирш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish